Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз биродарлар билан яна соғ-омонликда учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, навбатдаги мавзумиз сизлар учун тайёрланди. Марҳамат тингланг.
Азизлар, дунёга хос мерос яратиш учун яшаш — кичик манзарали мақсаддир. Вақтни доноларча ишлатиш эса абадий мерос барпо қилишдир. Биз ерга хотирланиш учун қўйилганингиз йўқ. Биз курраи заминда абадиятга тайёргарлик кўриш учун қўйилгансиз.
Бир кун биз Худо олдида турамиз ва абадиятга киришимиздан олдин У ҳаётингизни, яъни якуний имтихонингизни текшириб чиқади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Ҳаммамиз ҳам Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлажакмиз-ку. … Демак, ҳар биримиз ўзимиз ҳақимизда Худога ҳисобот берамиз”.
Римликлар мактубининг 14 боби 10 ва 12 оятлари. Яхшиямки, Худо бизни бу имтихондан ўтишимизни хоҳлайди, шунинг учун У бизга саволларни олдиндан бериб қўйган.
Муқаддас Каломдан Худо бизга асосан иккита муҳим саволларни сўрашини айтишимиз мумкин. Биринчиси, “Менинг ўғлим Исо Масиҳга нисбатан нима қилдинг?” Худо бизнинг диний наслимизни ёки доктринал қарашларимиз ҳақида сўрамайди.
Муҳими, Исо Масиҳни биз учун қилган ишини қабул қилиб, севишни ва Унга ишонишни ўрганишимиздир. Исо шундай дейди: “Исо унга деди: — Мен йўл, ҳакикат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди”. Юҳанно мактубининг 14 боби 6 ояти.
Иккинчиси, “Мен сенга берганимни нима қилдинг?” Ҳаётимизни, Худо берган – ҳадяларимизни, қобилиятларимизни, имкониятларимизни, энергиямиз, муносабатларимиз ва ресурсларимизни қандай тақсимладик?
Уларни ўзимиз учун ишлатдикми ёки Худо бизни яратишдан мақсадига ишлатдикми? Азизлар, агар Худо бўлмаганида, биз ҳаммамиз “тасодиф” бўлиб, астрономик тасодифнинг натижаси бўлиб қолардик. Ҳаётнинг мақсади ёки маъноси ёки муҳимлиги бўлмасди.
Бизнинг ердаги қисқагина ҳаётимизда ҳеч қандай рост ёки ёлғон ёки умид бўлмасди. Лекин Худо бор ва У бизни аниқ мақсад учун яратган ҳамда ҳаётимиз чуқур маънога эга. Биз ушбу мақсад ва маънони қачонки Худога ҳаётимизнинг маъносига ишора сифатида қараганимизда тушунамиз. Биз Худо севгисининг махсус объекти бўлиш учун яратилганмиз. Худо бизни севиш учун яратди. Бу ҳаётимизни қуриш учун керак бўлган ҳақиқатдир. Римликларга мактубининг12 боби 3 оятида ёзилишича, “Лекин Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар”. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.