Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз ила яна соғ-саломатликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Навбатдаги мавзумиз сиз азизлар учун тайёрланди.
Азиз биродарлар, қачонки сиз ҳаётда ҳозиргидан ва шу ердагидан кўра кўпроқ нарса борлигини тўлиқ тушунсангиз ва ҳаёт абадият учун тайёрлов эканини пайқасангиз, сиз бошқача яшашни бошлайсиз.
Сиз абадият нурида яшашни бошлайсиз ва бу муносабатларингиз, вазифангиз ва вазиятни бошқаришга кўркамлик бағишлайди. Тўсатдан сизга муҳим бўлиб кўринган кўпгина ҳаракатлар, мақсадлар ва ҳаттоки муаммолар аҳамиятсиз, кичик ва эътибор беришингизга арзимас бўлиб кўринади.
Сиз Худога қанчалик яқинлашсангиз, бошқа нарсалар шунчалик майда бўлиб кўринади. Қачонки сиз абадият нурида яшасангиз, сизнинг қадриятларингиз ўзгаради. Сиз вақтингиз ва пулингизни доноларча ишлатасиз.
Сиз муносабатлар ва характерни шон-шараф ёки бойлик ёки муваффақиятлар ёки ҳаттоки хурсадчиликдан ҳам устун қўясиз. Сизнинг приоритетларингиз бошқадан тартибланади. Машҳур қадриятлар ва модалар сизни бошқа қизиқтирмайди.
Ҳаворий Павлус шундай дейди: “Лекин бир вақт фазилат деб билган нарсаларимни энди Масиҳ учун фойдасиз ҳисоблайман”. Филиппиликларга мактубининг 3 боби 7 ояти.
Агар сизнинг ердаги ҳаётингиз ҳаммаси бўлса, мен ўйлайманки, сиз уни дарҳол яшаб тугатишни хоҳлардингиз. Сиз яхши ва хулқ-атворли бўлишни унутардингиз ва ҳаракатларингизнинг оқибатидан ҳеч қандай хавотирга тушмасдингиз.
Сиз ўзингизни диққатингизни бутунлай ўзингизга қаратар эдингиз, чунки сизнинг ҳаракатларингиз кейинчалик сизга қарама-қаршиликни келтириб чиқармасди. Аммо ўлим энг охиргиси эмас. Ва бу кўп ўзгаришлар қилади. Ўлим сизнинг тўхташингиз эмас, балки абадиятга ўтишингиздир, шунинг учун ердаги ҳар бир ҳаракатларингизнинг абадий оқибатлари мавжуд.
Ҳар бир ҳаракатимиз бир аккордни уради ва бу абадиятда садо беради. Ҳозирги замондаги ҳаётни энг вайрон қилувчи нарса бу қисқа фикр юритишдир. Ҳаётингизни тўлиқ яшашингиз учун абадият тимсоли ҳамиша онгингизда ва унинг қадр-қиммати қалбингизда мавжуд бўлиши керак.
Шу вақт ва жойдагига кўра ҳаётда кўп нарса бор. Бугунги кун айсбергнинг кўринаётган учидир. Абадият эса юза остидаги сиз кўролмайдиган унинг қолган қисмидир. Абадиятда Худо билан бирга бўлиш нимага ўхшайди? Холисона баҳо берадиган бўлсак, бизнинг онгимизнинг сиғими жаннатнинг ажойиботи ва буюклигини сиғдиролмайди.
Бу гўёки интернетни чумолига тасвирлаб беришга ҳаракат қилишга ўхшайди. Бу маъносиздир. Азизлар, ҳозирча хайр саломат бўлинг.