Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан жуда мамнунмиз. Азиз дўстлар, Муқаддас Каломда “бир-биримизга” сўзи эллик мартадан ортиқ учрайди.
Бизга бир-биримизни севишимиз, бир-биримиз учун ибодат қилишимиз, бир-биримизга далда беришимиз, бир-биримизни огоҳлантиришимиз, бир-биримиз билан саломлашишимиз, бир-биримизга хизмат қилишимиз, бир-биримизга ўргатишимиз, бир-биримизни қабул қилишимиз, бир-биримизни ҳурмат қилишимиз, бир-биримизнинг юкимизни кўтаришимиз, бир-биримизни кечиришимиз, бир-биримизга бўйсунишимиз, бир-биримизга бағишланишимиз ва бошқа ўзаро вазифалар айтилган.
Бу Каломга асосланган аъзоликдир! Худо сиздан кутадиган ва маҳаллий биродарчилигингизга тегишли “оилавий маъсулиятларингиз” мавжуд. Буларни ким билан амалга оширишингиз керак?
Агар атрофингизда сизнинг афзалликларингизга қаршилик қилувчи кишилар бўлмаса, муқаддас бўлиш жуда осондир, аммо бу сохта ва синалмаган муқаддасликдир. Ажралиш ёлғончиликни кучайтиради. Агар бирор киши бизни ундамаса, ўзимизни етук деб аташимиз жуда осондир.
Ҳақиқий етуклик муносабатларда кўринади. Биз ўсишимиз учун Муқаддас Каломдан кўра кўпроқ нарсага муҳтожмиз, биз бошқа имонлиларга ҳам муҳтождирмиз. Биз бир-биримиздан ўрганиш ва бир-биримизга ҳисобот бериш орқали тезроқ ва кучлироқ ўсамиз.
Қачонки бошқалар Худо уларга ўргатаётганини эшитсам, мен ҳам ўрганаман ва ўсаман. Масиҳнинг Танаси сизга муҳтождир. Худо Унинг оиласи учун сизда ягона ролингиз мавжуд.
Бу сизнинг “хизматингиз” деб аталади ва Худо сизни ушбу вазифа учун ҳадялаган. “Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади.” 1- Коринфликларга мактубининг12 боби 7 ояти.
Сизнинг маҳаллий биродарчилигингиз Худо сизни ҳадянгизни топишингиз, ривожлантиришингиз ва ишлатишингиз учун шакллантирган жойидир. Сизда кенгроқ хизмат бўлиши мумкин, аммо бу маҳаллий танадаги хизматингизга қўшимчадир.
Исо сизнинг хизматингизни барпо қилишга ваъда бермаган. У Ўзининг жамоатини қуришга ваъда берган. Сиз дунёда Масиҳнинг хизматини бўлишасиз. Исо ерда юрганида, Худо Масиҳнинг жисмоний танаси орқали ишлаган. Ҳозирги кунда У Унинг руҳий танаси орқали ишлайди.
Биз бир-биримизни севиш орқали Худонинг севгисини фақатгина шакллантирмаслигимиз керак, балки уни биргаликда дунёга кўрсатишимиз керак. Азизлар, шу жойда мавзумиз ўз якунига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.