2:48

Руҳий ёлғизлик

MP3

Ассалому алайкум. Агар суҳбатларимизни тинглаб бораётган бўлсангиз, биз сизлар билан бир неча сафардан буён ёлғизликнинг турлари ҳақида суҳбатлашмоқдамиз. Ëлғизликнинг энг ёмони руҳий ёлғизликдир. Бу ёлғизлик турли ҳислар билан қоришиб кетган бўлади. Орамизда шундай ёлғизликни бошидан кечирганлар бўлса эҳтимол. Бундайлар ёлғизликнинг қандай бўлишини ва ундан қандай чиқиб кетишни ҳам жуда яхши билади. Руҳий ёлғизлик кишини бутунлай тушкунликка тушириб қўяди. Бошқа ёлғизликлардан фарқи ҳам шунда. Руҳий ёлғизликка учраган аёлнинг ҳаётга, қизиқиши, Худога бўлган севгиси ва бошқаларга бўлган ишончи камаяди. Ҳатто Худодан нолиган, ундан ҳафа бўлиб, ҳафсаласи пир бўлиши ҳам мумкин. Руҳий ёлғизликка тушишнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Ëки бўлмаса бунинг сабаби бир эмас бир нечта нарса бўлиши ҳам мумкин.

Аёл ёлғизликни ҳис қилишидан олдин, бошқа нарсаларга чалғийди. Шайтоннинг ёлғонларига қулоқ сола бошлайди. Ибодатларига жавоб кечикаётган бўлса: «Қара Худо сени эшитмаяпти. Сен чин имонли бўлсанг ҳам, Худо сени эмас, бошқаларни эшитади», — деб онгига ёлғонларини суқади. Агар бу нарса аёлга таъсир қилса, у чиндан ҳам Худодан хафа бўлишни бошлайди. Худо уни ташлаб қўяётганига ишонади. Бошқаларнинг ҳаётини кузата бошлайди. Ана шунда шайтоннинг ёлғонлари ўз таъсирини кўрсатади. Чиндан ҳам Худо бошқаларнинг ҳаётини марҳаматлаётганини, унинг ибодатлари жавобсиз қолаётганини кўради.

Аслида эса ундай эмас. Худо ҳеч бир фарзандини қаровсиз қолдирмайди. Бирини биридан устун қўймайди. Фақат ҳар кимнинг ҳаёти ҳар хил. Шу турли хилликни шайтон дастак қилиб олиб, Худо фарзандларини Худодан айнитишга ҳаракат қилади. Бу ҳийлаларга ишонган аёлнинг ҳиссиётлари жунбушга келади. Худодан хафа бўлади, у билан гаплашмай қўяди. Калом ўқимай қўяди. Худодан, имонлилардан, китобдан борингки Худони эслатадиган ҳамма нарсадан ҳафсаласи пир бўлади. Бу ёлғизлик даҳшат.

Аёл қанчалик ёлғиз бўлмасин, барибир, Худонинг ёрдамига муҳтож. Бундай пайтда ёрдамга келадиган ким? Албатта Худо. Худо ҳар доим бизга ва ўз сўзига садоқатли. У: «Мен сени ҳеч қачон тарк этмайман», — дедими, тамом. У ўз сўзида туради. Агар қийин дамларда Худога муҳтожлигимизни тан олсак, У бизнинг атрофимизга бизга ёрдам берадиган, далда бўла оладиган, чиндан ҳам Худо йўлида юрадиган кишиларни олиб келади. Уларнинг тасаллиси, далдаси ва Худо билан муносабатлари ҳақидаги гувоҳликлари орқали, бошқатдан оёққа турамиз.

Руҳий ёлғизликка тушмаслик учун, доимо Худога қараб юриш керак. Чалғиманг, У билан мулоқотни тўхтатманг. Бошқаларнинг ҳаётига эмас, ўзингиз билан Худо ўртасидаги муносабатга кўпроқ эътибор беринг. Ëлғизлигингиз билан ҳеч нарса қила олмаган пайтингизда, Худони ёрдамга чақиринг. У сизни албатта эшитади. У сизга албатта ёрдамга келади. У сизни албатта бу руҳий ёлғизликдан қутқаради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top