3:09

Ўзини бахолаш 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худодан олмаган ниманг бор экан? Агар Ундан олган бўлсанг, нима учун Ундан олмагандек мақтаниб юрибсан?” 1 Коринфияликларга мактубининг 4 боби 7 ояти.

Бир неча йил илгари бир оила, бошқа бир оилага таътилда Гавайидаги денгиз бўйидаги ҳовлилардан бирида яшаш имкониятини беришди. Бундай дам олишга ҳеч қачон имкониятимиз бўлмаган ва биз таътилни катта завқ билан ўтказдик, деб айтади дам олган эр-хотин.

Бизга “Бундан худди ўзларингизники каби фойдаланинглар” дедилар ва биз шундай қилдик. Биз ҳовузда чўмилдик, музлатгичдан овқатларни истеъмол қилдик, ювиниш учун сочиқлардан фойдаландик ва ҳаттоки ётоқ хоналарда сакраб ўйнадик!

Лекин биз билардикки бу ҳақиқатда бизники эмас, шунинг учун улардан эҳтиёткорлик билан фойдаландик. Биз уйга эгалик қилмасдан унинг қулайликларидан фойдаландик холос.

Бизнинг маданиятимиз айтади, “Агар сиз унга эгалик қилмасангиз, сиз уни асрамайсиз”. Лекин масиҳийлар каттароқ андозада яшашади: “Бунга Худо эгалик қилгани учун, мен имкон қадар уни асраб авайлашим керак.”

Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Умуман идора қилувчидан талаб қилинган нарса сидқидилдан ишлашдир.” 1 Коринфияликларга мактубининг 4 боби 2 ояти. Исо кўпинча ҳаётга ишониб топширилган нарсадек мурожаат қилиб, ушбу масъулиятни Худога бағишланганини бир неча ҳикоялар орқали тасвирлаб беради.

Ишбилармон ҳақидаги масалда, ишбилармон ўз бойлигини хизматкорларига топшириб, ўзи сафарга жўнайди. У қайтиб келганида, ҳар бир хизматкорнинг маъсулиятни баҳолаб уларни ишларига кўра тақдирлайди.

Хўжайин шундай дейди, “Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен кичик ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди сени катта ишларга муносиб кўраман. Хўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр.” Матто 25 боб 21 ояти. Ҳаётингизнинг охирида сиз Худо сизга ишониб топширган нарсани қандай ишлатганингизни баҳолайди ва шунга муносиб тақдирлайди, азиз биродарим.

Сиз бажарадиган ҳар бир иш, ҳаттоки энг кичик юмушлар ҳам абадий ишорага эга. Агар сиз ҳар бир нарсага ишониб топширилган нарсадек муомалада бўлсангиз, Худо абадиятда уч совға ваъда қилади. Биринчиси, сизга Худонинг тасдиғи берилади:

У шундай дейди, “Жуда зўр! Қойил!” Кейингиси, сиз абадиятда юқорироқ лавозимни қабул қиласиз ва кўпроқ маъсулиятга эга бўласиз: “Мен сенга кўп нарсалар устидан ҳокимлик бераман.” Кейин сиз қутлов билан шарафлансиз.

Азизлар, доимо Худонинг мақтовига сазовор бўлиб юрайлик. Шунинг билан бугунги мавзумиз ўз якунига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top