3:23

Одам Ато ва Момо Ҳаво 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, барчамизга Одам Ато ва Момо Ҳавонинг яратилиш тарзи ва уларнинг ҳаётлари ҳақида кўп нарсалар маълум.

Шундай бўлсада, бугун яна улар ҳақида сиз азизлар билан гаплашмоқчимиз. Чунки улар бизнинг авлод бошимиз, биз эса уларнинг давомчиларимиз. Худо Одам Ато ва Момо Ҳавони жаннат боғига қўйди, у ерда уларни жиддий синов кутаётган эди.

Боғда икки дарахт бор эди: боғнинг ўртасига ҳаёт ато этувчи дарахт ва яхшилик билан ёмонликни билиш дарахти қўйилди. Ибтидо китобининг 2 боби 9 ояти. Ҳаёт дарахти одамга абадий ҳаётни берарди, Худо одамга бу дарахтнинг мевасидан ейишни тақиқламаган эди.

Иккинчиси эса яхшилик билан ёмонликни билиш дарахти эди. Худо одамларга дарахтнинг меваларидан еманглар, деб айтди. Одам Ато ва Момо Ҳаво яхшиликни билардилар, бироқ ёмонлик бу бошқа нарса: Худо одамларни мукаммал қилиб яратди, улар ҳеч қандай ёмонликни билмасдилар.

Биринчи одамларнинг дунёқараши Худонинг инояти билан чекланган эди, бу дарахтнинг мевасидан еб кўриб, улар нафақат яхшиликни, балки ёмонликни ҳам билишлари мумкин эди. Парвардигор Эгамиз унга шундай амр қилди: “Сен боғдаги ҳамма дарахтнинг мевасидан бемалол тановул қилавер.

Лекин яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтининг мевасидан емайсан, ундан ейишинг биланоқ, шубҳасиз, ўласан.” Ибтидо китоби 2 боб 16 ва17 оятлар. Бу дарахт тўғрисида Худо аниқ кўрсатма берди: унинг мевасидан ейиш мумкин эмас. Тақиқловни бузишнинг натижаси ҳам аниқ, муқаррар ўлим.

Ўлим ҳақида кейинроқ батафсил гаплашамиз. Биринчи одамлар учун ана шу биттагина шартни бажариш қийин бўлиши амри маҳол эди. Жаннат боғида улар учун мевалар жуда ҳам кўп эди, шунинг учун уларда танлаш имкони бор эди.

Кейин Парвардигор Эгамиз ердан чиройли, лаззатли мева берадиган ҳар хил дарахтларни ўстирди. Боғнинг ўртасига ҳаёт ато этувчи дарахтни ва яхшилик билан ёмонликни билиш дарахтини қўйди. Ибтидо китоби 2 боб 9 оят. Коинот Яратгувчиси одамлар ҳақида кучли ғамхўрлик қиларди ва уларни керакли ҳамма нарса билан таъминлаб қўйди.

Боғдаги ейиш тақиқланган ягона дарахт алоҳида аҳамиятга эга эди. Дарахт одам олдида танлов қўярди: бўйсуниш ёки йўқ. Фақат белгиланган дастурни бажаришга қодир бўлган роботдан одамни мана шу нарса ажратиб туради. Бўйсунишга дастурланганлик ва ўз ихтиёри билан итоат қилиш ўртасида катта фарқ бор.

Эркин ирода бўйсунишга ўзига хос маъно ва муносабатларга тўлиқ самимийликни беради. Адан боғида одамга эркин танлов берилган эди. Азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top