Ассалому алайкум азиз дўстлар. Азиз биродарлар, албатта, Муқаддас Китобдаги барча матнлар Исроил ёки илк жамоат тарихи ҳақида эмас. Аммо, умумий қараганимизда, Муқаддас Китобда воқеаларнинг маълум бир тарихий ривожини кузатишимиз мумкин. Баъзи тарихчилар бунга танқидий назар билан қарасалар-да, Муқаддас Китоб бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган тарихий воқеаларни баён этади ва булар Муқаддас Китоб моҳиятини тушунишимизда асосий аҳамиятга эга.
Энг аввало, биз Муқаддас Китоб ҳикоясида энг муҳим воқеаларнинг тарихий кетма-кетлигини билишимиз керак. Муқаддас Китоб тарихи дунёвий тарихчиларнинг барча қоидаларига бўйсунмайди.
Баъзи ҳолларда, Муқаддас Китоб ва ҳозирги тарихчилар ўртасида зиддият пайдо бўлади. Бундай пайтларда бизнинг ваҳий ҳақидаги фикрларимиз муҳим аҳамиятга эга. Азиз биродарлар, очиқ кўриниб турибдики, Яратилиш ва Гуноҳга тушиш каби ҳодисаларни тарихий текшириш имконсиз.
Аммо, бизга бу ҳодисаларни Худо Ўз ваҳийси орқали очиб берган. Шу сабабли, биз уларнинг ҳақиқатлигига ишонамиз. Шунга қарамай, баъзи масиҳий тарихчилар ҳам, Муқаддас Китобдаги воқеалар бошқа ташқи манбалар орқали тасдиқланмаса, улар ҳақида аниқ қарор чиқармаслигимиз керак, деб айтишади.
Фақат тарихий воқеаларнинг маъносигина эмас, балки барча воқеалар, асосан, тарихий текшириб бўлмайдиган воқеалар бизга Худо томонидан очиб Муқаддас Китобдаги тарихий воқеаларсиз, Муқаддас Китоб ҳақида адабиёт сифатида гапириб бўлмайди.
Худди шундай, Муқаддас Китобнинг ваҳийсини ҳисобга олмаган ҳолда, унга адабиёт ёки тарихий воқеа сифатида қараб бўлмайди. Муқаддас Китоб тарихини ундаги ваҳийдан ажратиб бўлмайди.
Бу икки йўналишда ҳам дунёвий тарихчилар чегарасидан ўтиб кетади. Бир томондан тарих маънога эга бўлган ва ўзаро алоқага эга воқеларнинг муносабатидан иборат бўлиб абадиятга бориб уланса, иккинчи томондан, бизнинг вақтимиздан ҳам келажакка етиб бориб яна абадият билан туташади.
Ваҳий келажак тарихини ёза олади; бунга сабаб ваҳийни берувчи Зот тарихнинг Ҳукмдоридир. Барча ҳодисалар тўлиқ Унинг қўлида бўлиб, У бутун борлиқни охирги тақдири томон бошлаб боради. Шундай қилиб, сўзлар, тарих ва ваҳий Муқаддас Китобнинг уч қатлами,даражаси бўлиб, уларнинг бир-биридан фарқлаш мумкин бўлса ҳам, ажратиш имконсиздир.
Чунки, Муқаддас Китоб ўз табиатини Худонинг Каломи бўлган Исо Масиҳдан олган, биз Унда ҳам худди шундай муносабатни кўрган эдик. Яъни, Исонинг сўзлари ва У ҳақида илҳомланиб ёзилган каломни Унинг тарихий шахси ва фаолиятидан ажратиб бўлмайди. Буларнинг ҳаммаси биргалашиб Худонинг ваҳийсини ташкил этади. Азизлар, мавзумиз ўз якунига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.