3:14

Масиҳга муносиб бўлиш

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар! Ҳурматли биродарлар, бизга Муқаддас Руҳга тўлиб юриш буюрилган. “Шароб ичиб маст бўлманглар, чунки бу бузуқликка олиб боради. Аксинча, Муқаддас Руҳга тўлиб-тошинглар,” — деб ёзилган Эфесликларга мактубининг 5 боби 18 оятида.

Бу албатта Худонинг буйруғи. Азиз биродар, сизнингча Худо сизга қўлингиздан келмайдиган ишни буюрадими? Биз Муқаддас Руҳга тўлганимизда шоҳидлик учун қувват оламиз.

“Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шоҳидларим бўласизлар.” — деб ёзилган Ҳаворийларга мактубининг1 боби 8 оятида.

Агар сизда Исо Масиҳнинг шоҳиди бўлиш истаги бўлмаса, ёки гувоҳликларингиз самарасиз бўлса, билинг-ки, сиз Муқаддас Руҳга тўлмагансиз. Муқаддас Руҳ шогирдларга – сизга ва менга қувват бериш учун келди. “Бизга қувват нима учун керак?” — деган савол туғилади.

Ўзимиз яшаётган жойда ва дунёнинг энг олис ерларида ҳам Масиҳнинг шоҳидлари бўлишимиз учун албатта. Мана шу сабаб билан Муқаддас Руҳга тўлишни хоҳлайман деб чин юракдан айта оласизми? Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин.

“Байрамнинг охири, қутлуғ кунида Исо тик турди-да, овозини баланд қилиб хитоб қилди: Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин. Муқаддас Битикда айтилганидек, Менга ишонганнинг вужудида ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқади.

Исо бундай деб, Муқаддас Руҳни назарда тутган эди; Унга ишонганлар Муқаддас Руҳни яқин орада олишлари керак эди. Исо ҳали улуғворликка юксалмаган, шунинг учун Муқаддас Руҳ ҳануз тушмаган эди.” Юҳанно мактубининг 7 боби 37 ва 39 оятлари.

“Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир, чунки улар тўқ бўлур.” Матто Хушхабар китобининг 5 боби 6 ояти. Қачонки масиҳий Нажоткоримизнинг “Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин” деган илтифотли таклифига жавоб қайтаришга тайёр бўлса, у ўз истак-хоҳишини Худонинг ихтиёрига топширишга тайёр.

Шундай қилиб, бу учинчи қадам ўз иродангизни Худонинг иродасига бутунлай сўзсиз топширишдан иборат. Сиз Худонинг иродасини англаш ва амалга ошириш қувончини кутиб роҳатланасиз, чунки Унинг меҳрибон ва ишончли ҳамда Унинг иродаси ажойиб эканлигини биласиз.

Азизлар, шу вақтгача Муқаддас Руҳ сизнинг ҳаётингизда шунчаки “меҳмон” эди, негаки У сиз масиҳий бўлган пайтдаёқ сиз билан бирга яшаш учун ҳаётингизга келган эди. Шунинг билан азиз биродар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top