2:54

Гўзаллик сирлари

MP3

Ассалому алайкум. Биз аёллар доимо бетакрор бўлишни истаймиз. Шунинг учун ҳам қўлларимиз юзимиз ва танамизга кўп эътибор берамиз. Тез-тез, косметологларга мурожаат қиламиз, қўлларимизни маникюр қилдирамиз. Бу яхши албатта бироқ ҳамма нарсани ҳам меъёри бўлганидек, бу гўзалликка ҳаракат қилишнинг ҳам меъёри бўлиши керак. Меъёридан ошиб кетса, у сизни гўзаллигингизга эмас, аксига таъсир қилади. Юзларимиз доимо силлиқ ва соғлом кўринишда бўлиши яхши. Аммо юзга суриладиган скраб ва пилингларни ҳаддан зиёд қўллаш яхши эмас. Скраб ва пилингларни ҳафтада бир марта ишлатиш яхшироқ. Ундан кўп ишлатсангиз, улар юзингизга акс таъсир кўрсатади. Терингизнинг тезда қаришига сабаб бўлади.

Бир неча йиллар олдин соч бўёқлари танқид остида эди. У сочларни қуритади, тўкилишига ва эрта соч оқаришига сабаб бўлади, дейишарди. Аммо ҳозир маҳсус соч бўёқлари чиқарилмоқдаки, улар сочларга ижобий таъсир кўрсатади. Ҳозирги замон бўёқлари соч рангини ўзгартирибгина қолмай, соч таркибини ҳимоя қиладиган полимерлардан таркиб топган. Бўёқларга қўшилган маҳсус фойдали қўшилмалар, сочларни силлиқлаштириб, ялтиратади. Аммо шунга қарамай, тез-тез соч бўяб атрофдагиларни ҳайрон қолдириш яхши эмас. Сочлар бундай стрессга дош беролмай қолиши мумкин.

Мутаҳассислар сочни бир-икки ойда бир марта бўяшни маслаҳат берадилар. Бир рангни танладингизми, ўша рангдан фойдаланинг.

Сочларни ҳадеб ювавериш ҳам сочларга зиён келтиради. Соч ўз ярқироқлигини йўқотади, соч учлари қурийди, соч томирлари эса аксинча ёғли бўлиб қолади. Нима қилиш керак? Кир, ёғли сочлар билан юриш ҳам ёмон. Сочларингиз ёғли бўлиб ҳар куни ёки кунора ювишингизга тўғри келса, махсус юмшоқ шампунлардан фойдаланинг. Икон қадар сочни қайнатилган сувда ёки филтрларган сувда ювинг. Сочингизни яхшилаб чайинг. Чайиш учун булоқ сувлари, минерал сувлар, турли хил соч учун фойдали бўлган гиёҳлар аралашмаси билан чайинг.

Маникюр ҳақида ҳам икки оғиз гапирсам. Қўлларингизни маникюр қилдиргач, бир ҳафтагача қўлингизнинг гўзаллигига тирноқларингизнинг ялтироқлигига маҳлиё бўлиб юрасиз. Бироқ бир ҳафтадан кейин бу гўзалликдан асар ҳам қолмайди. Улар яна асл ҳолига қайтадилар. Маникюр қилдиргани борганингизда тирноқ четидаги ортиқча териларни кесиб, тозалашади. Тирноқ устидаги билинар билинмас терини кесишади. Мана шу терини қанча тез-тез кесиб тозаласангиз, улар шунча тез ўсадилар. Шунинг учун ҳам маникюрчига бориш сонини камайтириш керак. Тирноқларни калта қилиб олиб юриш, ҳафтада бир икки марта пилкалаб туриш етарли.

Қўлингизга парафинли муолажа олсангиз жуда яхши бўлади. Парафин эритилиб, қўлга юпқа қилиб суртилади. Бу парафинли маска қўл терисини юмшатиб, қон айланишини тозалайди, ўлган териларнинг тез кўчишига ёрдам беради. Қўл териси максимал даражада намликка эга бўлади. Қадрдонлар гўзаллик ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз, бизнинг кейинги суҳбатимизни ҳам тинглашни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top