2:48

Худонинг тартиби 03

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Худо коинотни яратган ва уни сақлаб ҳам турибди.

Худо Ўзининг олий мақсади учун дунёни асраб, доимий равишда уни бошқариб турибди, Унинг мақсадини эса ҳеч нарса, ҳатто гуноҳ ҳам вайрон этолмайди. Мана шу ҳақиқат Муқаддас Китобни тушунишда алоҳида ўрин эгаллайди.

Худо барча нарсаларнинг вазифасини белгилаб бериб, уларнинг бир-бирига нисбатан муносабати тартибини ўрнатиб, шу тартибни сақлаб туради. Қуёш, ой ва юлдузлар кун ва тунни ажратиб туради ҳамда байрамларнинг вақтини кўрсатади.

Ўсимликлар ва ҳайвонлар ўз хил ва турларига биноан кўпаядилар. Инсонлар эса Худонинг суратига эга бўлганлари учун бутун яратилган мавжудот устидан ҳокимлик қилишади.

Худо инсонга ҳам эркинлик берган, ҳам маълум чекланишларни белгилаб қўйган. Худо Ўзи яратган коинотни ҳар доим фаол бошқариб боради. Биз буни Унинг ҳукмига бўйсунмасликка қарши огоҳлантиришида кўришимиз мумкин, У: “ундан ейишинг биланоқ, шубҳасиз, ўласан,” — деб айтган.

Яратилиш ҳикояси Худо борми, йўқми, деган мавзуда баҳс қилиб ўтирмайди, Худо қандай қилиб абадий бор бўлиши мумкинлигини тушунтиришга ҳам уринмайди. Чунки, фақат Худогина абадий бор бўлган, Унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким У борми, йўқми, деган саволга жавоб бера олмайди.

Шунинг учун Худонинг Каломини исботлашнинг кераги йўқ, Худо Каломининг ҳақиқатлиги ўз-ўзидан аёндир! Шундай экан, бутун борлиқнинг Яратувчиси ягона Худолигига ҳам ҳеч шубҳа йўқ.

Худо коинотни яратганлиги ҳам ўз-ўзидан маълумдир. Бундан хулоса шуки, Худонинг Каломи ва У яратган дунё, Унинг борлигига шоҳидлик бериб турибди. Демак, масиҳийлик имонида бўлмаган киши, “Худонинг борлигини қандай билишим мумкин”, деб сўраганда, энг лойиқ жавоб қуйидачигадир:

“Унинг Каломи ва У яратган дунё Худонинг борлигини исботлаб турибди.” Бу тўғри жавоб бўлса-да, масиҳий бўлмаганлар бунга ишонишни истамайдилар.

Шундай қилиб, Яратувчи Худо барча мавжудотларни яратиб, улар ўртасида ўзига хос муайян бир муносабат тартибини ўрнатди, ҳамда бу тартибни жуда ажойиб деб айтди. “Бунинг ажойиб эканини кўрди” сўзларининг маъносини қандай тушунишимиз керак?

Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна мазуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top