Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.
Ҳаётингизда чиндан ҳам Янги Аҳдга асосланиб ҳаёт кечирганмисиз, уни таниганмисиз, ва Янги Аҳдга таяниб кунлар ёки ҳафталар давомида яшай олганмисиз? Янги Аҳдда бир неча кун ёки ҳафта яшаш деб айтмаган бўлар эдим, чунки, бизга қарши курашадиган душманимиз жуда ақлли. Тана жуда алдамчидир. Ўз тажрибамга асосланиб шуни айтишим мумкин, сиз ҳатто бир кун ҳам Руҳда яшай олишингизга кўзим етмайди. Агар бир неча соат ҳам яшай олсангиз хурсанд бўлинг.
Лекин сиз ҳеч қачон танада кўп вақт яшамаслигингиз керак. Мен шуни назарда тутяпман. Танада яшаятганингизни пайқашингиз мумкин. Мен танада яшаш васвасаси ҳақида гапирмаяпман. Бу бошқа нарса. Биз ғазаб васвасаси, иштиёқ ёки ҳавас васвасаси, хуллас васвасалар қандай бўлмасин улар орасидаги фарқни билишимиз керак. Бундай қилиш гуноҳга кирмайди. Уларга бўлган муносабатларимиз шу фарқни белгилайди. Бордию, уларга илиниб қолсак, иложи борича бу холатда кўп вақт қолмаслигимиз керак. Ғашлик, ҳафачилик, сабрсизлик хуллас нима бўлмасин, уларни дарров танишга жон куйдиринг, бизга кераксиз бўлгани учун улардан воз кечинг, ўша заҳотиёқ Раббимизнинг олдига қочиб кетиб Унинг олдига ётиб олинг. Шунда биз тезда Руҳга қайтамиз, ҳар гал васвасага дуч келганда ушбу жараённи амалга ошириш мумкин, чунки кейинги васваса ёки муаммо ўзини кўп куттириб қўймайди.
Ҳўш, масиҳий ҳаёт дойимий равишдаги ғолибона ҳаёт дегани эмас, лекин бунинг иложиси бор. Имоним комилки, Исо ҳам шундай ҳаёт кечирган, биз эса танани У каби яҳши тан олмаймиз ва тушунмаймиз, шунинг учун ҳам биз тана тузоғига кўпроқ тушамиз. Шунинг учун ҳам бизга кечирим инояти берилган, чунки ушбу йиқилишлар Раббимиз олдига қайтиш учун тўсқинлик қилолмайди. Бу иноятни қўлдан бой беролмаймиз, чунки бу бошиданоқ бизга боғлиқ бўлмаган. “Мана мен икки ёки ярим кунни Янги Аҳдда ўтказа олдим, Раббим энди менга қиё боқ. Мен яна йиқилдим, шунча вақтим бекорга кетди” деб ўйлашни бошласангиз, бу билан сиз Янги Аҳдни нотўғри тушунган бўласиз. Бу нарса ўзингиздан келмаган. Куч йиғиб, нотўғри ҳаракатларингизни сизга кўрсатган Худога шукур қилиб, ҳаракатни яна давом эттиринг.
Павлус ўз ҳақида гапирганда кўп маротаба қўрқув ва титроқ ҳақида гапирганига аҳамият беринг. Исо ҳам буни бошидан кечирган. Гетсемания Боғига борганида Исо “Менинг жоним ўлим олдидалигини сезиб, жуда қийналмоқда (Матто 26:38),” деган эди. Айнан шунинг сабаби билан У шогирдларига бирга ибодат қилишни сўраган. Қўрқув ва титроқ кучсизлик ва қобилиятсизликни билдиради ҳолос. Инсоннинг ҳаётида бу табиий ҳолдир. Айнан шу йўл билан ҳар бир вазиятга дуч келишимиз керак. Лекин бу билан ҳаракат тўҳтамайди. Булар оддийгина қўрқув ва титроқ эмас, чунки айнан қўрқув ва титроқ бизни имонга олиб боради, Худонинг хузурига ва иродасига олиб боради. Лекин қўрқувни сезиш ёки бирон талабдан ҳафа бўлиш тўғри ишдир ва уларнинг биронтасини ҳам шифоламаганимиз керак.
Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.