Салом азизлар. Павлус маъбадга кириб ибодат қилади. Раббимиз Исо Масиҳ унга зоҳир бўлиб, ”Қани, тезроқ Қуддусдан чиқиб кет, чунки бу ерда Мен учун берган гувоҳлигингни қабул этмайдилар! (Ҳаворйилар 22:18)” деди. Павлус бунга жавоби қандай бўлди? Бу ҳақда йигирма иккинчи бобда ёзилган. Буни бир оз изоҳлаб беришга ҳаракат қиламан, у Исога таҳминан шундай жавоб берди,
“Раббим, Сен бу вазиятни яхши тушунмаяпсан. Сен ҳаётингдаги энг яҳши фурсатни қўлингдан бой бермоқдасан. Наҳотки, одамларнинг қалбларига таъсир кўрсатиш қуролларига эга эканимни кўрмасанг? Мен ҳам улар каби эдим. Уларнинг тилини биламан. Уларнинг кирди-чиқдиларидан ҳабарим бор. Уларнинг феъл-атворини яхши биламан. Бу яҳудийларга таъсир кўрсата оладиган менман. Мени бу ердан узоқ юртларга жўнатиш ниятинг нотўғридир. Аҳир бу энг қулай имкониятку (Ҳаворийлар 22:19-20)”.
Лекин Исо бунга бир сўз билан жавоб берди, яъни, ”Кета қол! (Ҳаворийлар 22:21а)” деб унга айтди. Кейин давом этиб, ”Мен билан тортишма. Чунки Мен сени олисдаги элу халқларнинг олдига юбораман (Ҳаворийлар 22:21б)” деб айтди.
Павлус ернинг энг қаттиқ жойига жўнатилади, у ҳам бўлса унинг юрти бўлмиш Тарс шаҳрига. Бундан кейин у ҳақда ўн йилча ҳеч нарса эшитмаймиз. Барнабо Антиохияга келганида буюк уйғониш амалга ошади. Павлус унга ёрдам бериш учун боради, аҳир энди у бошқа инсонга айланган эди. У Эски Аҳддан Янги Аҳдга ўтишни ўрганиб олган эди. Филиппиликларга мактубда Павлус улкан ҳақиқатни ўргангани ҳақида ёзади. “Лекин бир вақт фазилат деб билган нарсаларимни энди Масиҳ учун фойдасиз ҳисоблайман. Чинакам, Раббим Исо Масиҳни билишнинг афзаллиги олдида мен ҳамма нарсадан бош тортиб, фойдасиз деб билдим, ҳа, Масиҳга сазовор бўлай, деб ҳатто ахлат ҳисобладим (Филиппиликларга 3:8)”.
Бу эса ҳаёт сиридир. Инсон айнан шундай ҳаёт кечиришга интилади. У бошида айнан шундай ҳаёт кечирган. Одам-ато яратилганида у Худонинг Руҳида яшар эди, у барча ишни Худонинг қудрати билан амалга оширган. Одам-ато дараҳт экадими, боғни ёввойи ўтлардан тозалайдими, жониворларга исм берадими, ҳуллас нима қилишидан қатъий назар у Худонинг донолиги ва қудратига таяниб қилган. Бу иши жуда тўғри эди. Вазиятга бутунлай мос эди. Худо у орқали иш қилган. Одам-ато, катта хурсандчилик билан тўғри ишлар қилган, уларнинг тўғри ва маъқул эканини ва Худонинг ундан кутган ишларини қилиб, уларни қилишда Худо уни барча керакли нарса билан таъминлаганини билар эди. Мана бу эса Янги Аҳд. Лекин шунга қарамасдан, Худо Одам-атога итоат қилиш-қилмасликни танлаш имкониятини берганида у итоат қилмасликни танлайди ва бутун муносабатдан маҳрум бўлади. Худонинг Руҳи одамдан тортиб олинади. Биз гуноҳкор табиятда дунёга келганимизга ўҳшаб, у ҳам бизга ўҳшаб қолади. У ҳам бўлса ўз-ўзимизга ишониб омадга эришиш истагидир. Айнан шу нарса бизни барбот қилади.
Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.