2:58

Пул ҳақида

MP3

Ассалому алайкум қадрли аёллар. Кўпчилигимиз бахт пулда эмас, пулнинг қанча кўплигида деган гапларни эшитганмиз. Инсон зоти борки, яхши яшашни, қулайликларга эга бўлишни, ҳеч нарсадан ташвиш тортмасликни истайди. Агар шундай бўлганида ҳаётимиз зерикарли бўлган бўларди. Афсуски кўпчилик, бахтни пул билан ўлчайди. Пулинг бўлса чангалда шўрва, дейишади. Агар дунёга дунёвий кўз билан қарайдиган бўлсангиз, чиндан ҳам пулингиз бўлса, ишингиз осон битади, ўзингиз истаган нарсаларга эга бўласиз, кўринишингиз, юриш-туришингиз аъло даражада бўлади. Бу ҳаётни ким танлади? Сиз ўзингиз. Оқибатларини ким кўради? Сиз ўзингиз. Бой бўлиб яшаш яхши, лекин пулнинг кўплиги, кишини инсоний сифатлардан узоқ қилиб қўяди.

Киши худбин ва бағритош бўлиб қолади. Бундай ҳаётда ўсган болалар қандай тарбияланадилар. Оналари болаларига кўпроқ эътибор қаратган тақдирда ҳам, болалар ҳеч қийинчилик кўрмай ўсишади. Айтган нарсаси муҳайё бўлади. Бирор нарсага эришиш учун қаттиқ меҳнат қилиш кераклигини билмайди. Бундай болалар келажакда, қийинчилик кўрса қандай аҳволга тушишади. Ўзларини йўқотиб қўядилар, бу қийинчиликдан қандай чиқиб кетишни билмайди, чунки ёшлигида қийинчилик кўрмай ўсган.

Пули кўп одамнинг Худога муҳтожлиги ҳам бўлмайди. Бироқ Худо ҳар биримизнинг унга қарашимизни, унинг иродаси бўйича яшашимизни истайди.

Пулнинг кўп бўлиши ёмон эмас, фақат унга бўлган муносабат қандайлигини аниқлаб олиш керак. Пул сиз учун нечанчи ўринда, Худо-чи! Сиз ё унисини ё бунисини танлайсиз. Агар пулни танласангиз, ўз истагингиз бўйича, пулга сиғиниб яшайсиз. Худони биринчи ўринга қўйсангиз, Худо сизнинг бойлигингизни ўз иродаси бўйича ишлатади. Шу орқали сиз Худони улуғлайсиз. Каломда шундай ёзилган: «Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хорлайди. Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар» (Мат 6:24).

Ҳаётингизда Худони биринчи ўринга қўйсангиз, пулингизни ҳам у истагандек ишлатишга ҳаракат қилинг.

Бироқ пулингиз бўлмаса-чи? Ундай ҳолатда ҳам асло хафа бўлманг. Худо сизнинг нимага муҳтожлигингизни яхши билади. Худодан сўранг ва ўз вақтида Худо сизга шу нарсаларни етказади. Ҳар бир муҳтожлигимизни Худодан сўраб олиш қандай яхши. Шу орқали Худо бизнинг имонимизни оширади. Ўзига яқинлаштиради. У ҳақида кўпроқ билиб олишимизга имкон яратади. Бу ҳар қандай бойликдан ҳам аълороқ эмасми?! Бу ҳаётда энг кўп қийинчиликлар пулнинг йўқлигидан келиб чиқади. Шундай бўлса ҳам бизнинг Худойимиз бор. У ҳар қандай пулдан аълороқ. У бизнинг муҳтожликларимизда ёрдам бера олади. Баъзан Худо биз сўраган нарсаларимизга биз кутган вақтда жавоб бермайди. Ёки бўлмаса, биз кутгандек қилиб жавоб бермайди. У бошқа йўл билан муҳтожликларимизни қондириши мумкин. Ёки бўлмаса кутганимизда умуман жавоб бермаслиги мумкин. Доимо ёдингизда бўлсин, ҳаётингизга келаётган қийинчиликлар орқали Худо сизни тарбиялайди. Ўзига яқинлаштиришга ҳаракат қилади. Сиздаги ортиқча нарсаларни олиб ташлайди. Хуллас сизни ўзига мос фарзанд қилиб ўзгартиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top