Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бир куни шогирд устоз ёнига келиб сўради: Устоз, мижоз ёнига келиб ўз маҳсулотим ҳақида гапирсам, лекин у бу маҳсулот керак эмас деса, мен нима қилишим керак? Сенинг маҳсулотинг мижозингга керак эканми? — сўради Устоз.
Ҳа, бунга ишончим комил! Маҳсулотим жуда сифатли, у ҳаммага бирдек зарур!
Ўша маҳсулотинг менга ҳам кераклигини исботла! Шогирд ўз маҳсулоти ҳаҳида тўлиб-тошиб гапира кетди. У узоқ гапирди, сўзини тугатганда эса устоз қошларини учириб шундай деди: Сенинг маҳсулотинг менга кераклигига ишончим комил бўлмади. Шогирд индамай уйига кетди. Орадан бир ҳафта ўтгач, устоз ёнига келди.
Устоз унинг қисқача гапларини эшитиб шундай деди: Ҳа, менга сенинг бу маҳсулотинг керак экан уни сендан албатта сотиб оламан. Мана, пулни ол.
Энг муҳими, шу ўтган бир ҳафта ичида сен нимани тушуниб етдинг? Мен ҳар бир иш олдидан таиёргарлик кўриш кераклигини тушундим. Бу биринчи сабоқ, деди устоз, — иккинчиси-чи? Иккинчидан, кам гапириш кераклигини, нутқнинг қисқа бўлишини билдим… Деярли шундай. Демак, қанча узоқ тайёргарлик кўрилса, нутқ шунча қисқа бўлади. Бир куни шогирд сўради: Устоз, мен мижозимга айланиши мумкин бўлган киши билан учрашмоқчи бўлиб унинг ҳузурига бораман, лекин котибаси бошлиқнинг хонасига киритмайди, ҳатто менинг келганим ҳақида маълум қилмайди. Шундай вазиятда нима қилишим кераклигини ўргатсангиз… — Котибанинг қаршилигини енгишними? — кулди устоз. — Топиб айтилган гап-ку! У шогирдларини ўз ортидан эргаштириб катта хонага бошлади, шогирдларнинг ярмини хона бўйлаб ёнламасига турғазди-да, бир-бирларининг қўлларидан ушлашларини буюрди. Қолганларга хонанинг иккинчи томонига туриб занжирни узишларини айтди. Баъзилар қуч билан тўсиқни ёришга ҳаракат қилишди, лекин уларга қаттиқ қаршилик кўрсатишди. — Ҳатто қуч ишлатиб занжирни узишга уринган шогирдларнинг айримлари жанжаллашиб қолишди. Бошқалари занжир ҳосил қилган шогирдларнинг ёнига келиб қичқирди, юзига кўрқинчли тус бериб «рақиб»ни қўрқитди. «Рақиб»нинг чўчигани! дан фойдаланиб қолганлар занжирни узишга муваффақ бўлдилар. Учинчи тоифа шогирдлар «занжир» ёнига келиб қўллари билан «тўсиқ»ни қитиқлай бошладилар. Шу тариқа улар занжирни узиб юбордилар. Яна баъзилари эса куч ҳам ишлатмай, айёрлик ҳам қилмай рақибларининг ёнига келиб узоқ туришди ва нималарнидир гапиришди. Охири занжир бўлиб турганларнинг деярли ярми залнинг бу томонига ўтиб кетди. Шогирдлар у ёки бу тарзда куч ишлатганларидан сўнг устоз чапак чалиб уларнинг уйларига тарқалишлари ва бугун нималар билан машғул бўлганлари тўғрисида ўйлаб кўришларини буюрди. Эртасига ҳаммалари яна шу хонада қўришишга келишишди. Эртасига устоз шогирдларига кечаги ҳолатни такрорлашини буюрди. Яна ўша-здпа ҳолат такрорланди: куч билан занжирни узишга ҳаракат қилганлар ҳеч нимага эришолмадилар. Худди аввалгидек айёрлик қилмоқчи бўлганларга эса бугун ишонишмади, шунииг учун «занжир»лар зийрак турди, оқибатда ҳеч ким ҳеч нарсага эришмади. Кеча қитиқлаш йўлидан борганлар бугун рақибларига яқинлашишлари билан улар олдиндан қитиқ ҳиссини сезиб кучсиз қаршилик курсатдилар ва занжирни узиб, йўл бердилар. Қеча сўзини ўтказиб занжирни уза олганлар бугун ҳам бу вазифани осонлик билан олдингидан-да тезроқ уддаладилар. Мана, ўзингиз кўрдингиз, — деди устоз. — Куч билан ҳеч нимага эришиб бўлмайди, ёлғон билан эса охир-оқибат иш битириш мумкин, фақат кулги ва табассум, ҳамда ишонч вақт ўтиши билан ўз қучини кўрсатади. Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.