Ассалому алайкум азизлар. Ёшингиз 40 га етганида нима бўлади? Афсуски, метаболизмингиз, яъни моддалар алмашинуви секинлашади. 40 ёшга кирганингизда озиш сиз учун ёшликдагидан кўра қийинроқ бўлиб қолганидан ҳайратланманг. Ҳа, калорияларни табиий равишда “ёқиш” қийинлашиб бораверади, шу туфайли, ақл билан озишни бошлаш керак. Бу нима дегани? Қуйиидаги дастурда сизга ҳар қандай ёшда, айниқса, 40 дан кейин ёрдам берадиган озишга соғлом ёндашишнинг бешта элементини келтириб ўтаман. Озмоқчи бўлганлар кўп йўл қўядиган хато — уйқуга аҳамият қаратмаслик. Кечгача ишлаш ва барвақт туриш шунга олиб келадики, 40 ёшдан ошган кишиларда уйқуга тўймаслик йиғилиб қолади.
Балки сиз буни билмагандирсиз, лекин одам уйқусида озади. Калорияларнинг катта қисми кечаси йўқолади. Бундан ташқари, уйқу танани қайта тиклайди, бу эса бизга мушакларни кундузи самарали ишлатиш имконини беради. Шундай экан, уйқу режимингизни назорат қилинг! Ўзингизни таомларни аввалдан тайёрлаб қўйишга ўргатинг. Тиғиз графикка эга кишиларда кенг тарқалган муаммолардан бири — улар қўлига нима тушса, шуни ейди, бу эса парҳез тутиш керак бўлганида муаммога айланади. Овқатни олдиндан пишириб қўйинг.
Шунда сиз калорияларни ҳисоблашда қийналмайсиз ва соғлом овқат еяётганингизга ишончингиз комил бўлади. 40 ёшдан кейин айнан нима еяётганингизни англаш — муҳим. Организм тўплашга мойил бўлган нарсалар бор, булар газли ичимликдан тортиб, шоколадгачадир. Гап фақат истеъмол қилинаётган калорияларда бўлиб қолмай, сизнинг овқатланиш одатингизда ҳамдир. Кундалик тутиш орқали, сиз зарарли егуликларни тановул қилишга энг кўп мойил бўлган вазиятларни аниқлайсиз, шунда бундай вазиятлардан нари юришга интиласиз.
Сизга озишда ёрдам бериши мумкин бўлган яна бир самарали восита — озуқавий қўшимчалар. Соғлом овқатланиш — ортиқча ёғдан қутулишнинг ажойиб усули, бироқ 40 дан ошганда, мавжуд барча имкониятларни максималлаштириш керак, жумладан, протеин, кератин ва, ҳатто, аминокислоталар каби озуқавий қўшимчаларни қабул қилиш ҳақида ўйлаб кўришингиз керак. Кўпинча қанчалик тиришқоқлик билан машқ қилаётганингиз эмас, спорт машғулотларингиз қанчалик тўғри ташкил қилингани муҳимроқ. 40 дан ошган кишилар энг кўп йўл қўядиган хатолардан бири — улар муваффақиятга эришишга умид қилган ҳолда бир хил машғулотларни такрор бажaраверади. Бу фақат зерикарли бўлиб қолмай, сиздаги прогрессга ҳам салбий таъсир қилади. Машқлар таркибини ҳар уч ҳафтада ўзгартиринг, шунда озиш жараёни тезлашади.
Ёдингизда тутинг, сизнинг метаболизмингиз энди 20 ёшдагидек эмас. Нима еб, нима ичаётганингиз, қандай машқ қилиб, қандай дам олаётганингизга онгли равишда ёндашиш керак. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.