3:01

Пулни қандай ишлатиш керак

MP3

Ассалому алайкум қадрли аёллар. Биз одатда эркакларни пулсиз яшай олмайди. Чўнтагида пули бўлмаса, ўзини ёмон ҳис қилади, деймиз-у, ўзимиз ҳам пулни жуда яхши кўрамиз. Ундан ташқари чиройли нарсаларга, чиройли бўлишга ўч бўламиз. Шунинг учун ҳам баъзида қўлимиздаги пулни қандай қилиб сарфлаб қўйганимизни билмай қоламиз. Ундан сўнг эса керакли ва зарур нарсаларга пулимиз қолмайди. Пулни қандай ишлатиш керак? Ҳа, кўпчилигингиз иқтисод қилиб, тежаб-тергаб ишлатиш керак, дея жавоб бериб бўлдингиз. Пул ишлатиш борасида онахонларимиз, ёши катта опаларимиз жуда яхши тажрибага эгалар. Улар ёшликларида ҳам шундай тажрибага эга бўлишганми? Йўқ. Йиллар ўтган сари киши қўлида борини қандай сарфлашни билиб олади. Яна бошқа ҳақиқат ҳам бор. Бу инсон қанча кўп пул топса шунча кўп сарфлайди. Бу рост гап. Ҳеч ким бунга эътироз билдира олмайди. Кишининг қўлида қанча кўп пули бўлса, унинг эҳтиёжлари ҳам шунга кўра ортиб боради.

Бир саволга жавоб беринг. Пул сизни бошқарадими ёки сиз пулними? Ҳа, ҳа. Тўғри эшитдингиз. Кўпчилигимиз пул бизни бошқаришини ҳатто сезмаймиз ҳам. Аслида эса биз пулни бошқаришимиз, уни қаерда ва қандай қилиб ишлатишни ўрганишимиз керак. Агар сиз нарса сотиб олишни яхши кўрадиган аёллар тоифасидан бўлсангиз, бу одатингизни ўзгартиришингизга тўғри келади. Чунки бундай аёллар нарса ҳарид қилишдан, роҳатланишади. Бироқ қанча кўп нарса сотиб олишса, роҳатлари ҳам шунча камайиб бораверади. Тез-тез нарса ҳарид қилишни тўхтатинг.

Бироқ шундай аёллар борки, қўлларига тушган пулни йиғадилар. Ўзларига керакли бўлган нарсаларни ҳам ҳарид қилмайдилар. Ўзлари учун пул қизғанадилар. Болалари, турмуш ўртоғи, оила учун пул сарфлайдилар, аммо ўзларига келганда, сотиб олинадиган нарса қимматдек туюлади. Бундай бўлиш ҳам керак эмас. Сиз болаларингиз ва турмуш ўртоғингизни ўйлаганингизда улар билан бирга ўзингизни ҳам ўйлашингиз керак. Ўзингизга керак бўлган нарсаларни албатта сотиб олинг. Пулни қизғанманг.

Ҳаддан ташқари тез-тез ҳарид қилиш оилани ва ўзингизни бошқа нарсалардан чеклашингизга олиб келади. Умуман ҳеч нарса ҳарид қилмаслик ҳам тўғри эмас. Кийим кечакдан муҳтожлигингиз бўлмаса, ойда бир марта ўзингиз учун совға қилинг. Ўзингиз ёқтирган иш ёки нарса учун пул сарфланг. Бу театрга бориш бўлиш мумкин. Сиз ёқтирган китоб бўлиши мумкин. Чунки улар сизнинг маънавий муҳтожлигингизни қондиради. Нима бўлган тақдирда ҳам пулингизни донолик билан сарфланг. Агар пулингиз қаерга ва нима учун сарфланишини билсангиз, йиғишингиз мумкин. ҳар сафар бозорга борар экансиз, энг асосий ва энг керакли нарсаларни ҳарид қилинг. Ундан ортиғини ҳарид қилишдан ўзингизни тийинг. Ҳар сафар бирор нарса ҳарид қилишни истаганингизда яхшилаб ўйлаб кўринг: «Мен шу нарсасиз ҳам кун кечира оламанми?»

Қарз олишдан ҳам тийилинг. Чунки қарз сизни кимгадир қарам қилиб қўяди. Иложи борича, қўлингизда бори билан қаноатланишга ўрганинг. Қарз олмасликнинг ҳеч ҳам иложини қила олмасангиз, фақат энг яқин кишиларингиздан қарз олинг. Банкдан қарз олманг. Бугун қарзимни ойлигимнинг қанчадир қисмидан уза оламан деб ўйласангиз, эртага ҳаётингизда нималар бўлишини билмайсиз. Шунинг учун ҳам аввалги суҳбатимизда айтганимиздек, керак бўлганда Худога мурожаат қилинг. У сизнинг муҳтожлигингизни қондиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top