3:27

Балоғат ёши

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳар доимгидай мен Лола хизматингизга шайман. Бугунги суҳбатимиз қизлари балоғат ёши арафасида ёки балоғат ёшида бўлган оналар учундир. Оналар фарзандлари балоғат ёшига етмасларидан олдин, бу ёш ҳақида ва болаларда пайдо бўладиган ўзгаришлар ҳақида яхши маълумотга эга бўлишлари керак. Шу қаторда мен ҳам. Қизларнинг руҳиятида айрим ўзгаришлар юз беради. Улар кўпинча ўйчан, маъюс ва чексиз ҳаёллар гирдобида қолади.

Айрим қизлар жинсий ривожланишда ўз тенгқурларидан жадаллашиб кетишса, баъзи бирлари анча ортда қолади. Ҳар икки ҳолат ҳам қиз руҳиятида нохуш таассуротлар уйғотади. Жинсий жиҳатдан дугоналаридан илгарироқ етилган қиз ҳеч бир маълумотга эга бўлмагани учун кўпинча психологик муаммоларга дуч келади. Иккинчи холат юз берганида эса қиз ўзини айбдор деб хисоблайди. «Менда қандайдир нуқсон бор, тенгқурларимдан орқада қоляпман», деган фикр тинчлик бермайди. Ëлчиб овқатланмаслик, танада зарур витаминларнинг етишмаслиги, қайталаб турадиган оғир хасталиклар жинсий балоғат даврини кечиктириб юбориши мумкин. Ривожланишнинг шу босқичида юрак фаолияти қон-томирлар ишидан анча илгарилаб кетади ва натижада қон босими ошади. Юрак ишининг қийинлашиши қизларда бош айланиши, ранг оқариши, тез толиқиш, вақти-вақти билан ланж бўлиш холатлари рўй беради. Бу вақтда руҳий ўзгаришлар ҳам сезилади. Қиз боланинг ҳиссиётлари ўзгарувчан, қарама-қарши тус олади. Оналар қизларининг саломатлигига кўз-қулоқ бўлиб туришлари керак. Ривожланаётган қизларда камқонлик ва бўқоқ касалликлари бўлса, бу уларнинг танасини, руҳиятини яна ҳам кўпроқ қийнаб қўяди. Бу билан оналар ҳам қизларини тушунолмай қийналадилар.

Ҳар бир ғамхўр она қиз бола ҳайз кўриш ёшига етганида олдиндан бу ҳақида маълумот бериши ва бу пайда нималар қилиш кераклигини тушунтириши лозим. Фарзандининг ўсмир бўлиши онани ҳам қийнаб қўяди. Юқорида айтганимиздек қиз боланинг руҳиятида, организмида ўзгаришлар пайдо бўлади. Бу унинг характерига ҳам таъсир қилади. Фарзандларига кўпроқ ёрдам беришлари учун оналар ҳайз даврида қизининг организмида қандай ўзгаришлар содир бўлишини билишлари керак.

Ҳайз даври қиз боланинг руҳиятига албатта таъсир қилади. Ҳайз тугагандан кейинги биринчи ҳафтада эстроген гармонлари ажралиши кўпайиб, ўсмир танаси руҳий қувватга тўйинади. Қиз ижобий ва ижодий фикрлай бошлайди. Ўзига ишончи ортади. Шу жараёнда атрофдагиларга муносабати яхшиланади.

Андроген миқдори жуда камайиб, эстроген жуда кўп ажрала бошлаган иккинчи ҳафта эса қиз руҳиятига ажиб енгилликлар туҳфа этади. Тана куч-қувватга, юрак завқ-шавққа тўлади, кайфияти кўтарилиб, ўзини ҳар нарсага қодир сезади.

Учинчи ҳафтага келиб эса, организмда ижобий қувват камая боради. Андроген ишлаб чиқарилиши кучаяди ва ҳайз олдидан бўладиган руҳий сиқилиш бошланади. Бу ҳафта ичида ўсмир қиз феълида тажанглик, жаҳлдорлик аломатлари кузатилади. Айни шу даврда тенгқурлари, ота-онаси ёки ўқитувчилари томонидан билдирилган озгина танқид ҳам қизга ёмон таъсир қилиб, фожеали оқибатларга олиб келиши мумкин. Айниқса тўртинчи ҳафта унга ёлғизлик ҳафтаси бўлиб туюлади. Бу пайтда оналар ҳар доимгидан ҳам эътиборлироқ ва меҳрибонроқ бўлиб, қизларининг ўзлари ёқтирган машғулот билан банд бўлишларини таъминлаши лозим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top