3:41

Шогирдлик ва кўпайиш 1 қисм

MP3

Салом азизлар. Ер юзидаги қисқагина фаолияти давомида Исо Масиҳ Ўз қалбини жамики инсониятга бағишлаган эди. Бутун инсониятга нажот Хушхабарини улашиш вазифасини У ўн икки шогирдига юклаганди. Осмонга кўтарилиб кетишидан олдин Исо уларга Буюк Амрни беради. “Боринглар, барча халқлардан шогирд орттиринглар.” — дейилган бу амр Матто Хушхабарининг 28 боб, 19-чи оятда ёзилган. 1945 йилда бир гуруҳ тажрибали олимлар кўп ойли тадқиқот натижаларини муҳокама қилиш учун Нью Мехикодаги саҳрода йиғилишди. Бу оламшумул ҳодиса эди, чунки тадқиқот натижалари муваффақиятли чиқса, жаҳон урушларига чек қўйиш имконияти яралган бўларди. Олимлар илк бор атом бомбасини ишлатиб кўрмоқчи эдилар. Хиросима ва Нагасакидаги фожиадан кейин атом энергияси турли хил соҳаларда ишлатилиб келмоқда. Инсоният ядро қуролларидан тортиб, то қимматбаҳо энергия манбаи бўлган станцияларда атом энергиясидан фойдаланмоқда. Атом энергияси инсоният тараққиётини жадал тарзда ривожлантириб юборди. Атом бомбасининг ишлаш механизми ниҳоятда содда.

Атомдаги тез ҳаракат қилувчи нейтрон зарралари бомбани ичидан бўла бошлайди. Нейтронлар уран сингари радиоактив моддадан ташкил топган ядрога бориб урилади, натижада ядро икки қисмга бўлинади. Пайдо бўлган икки хил ядродан учта янги нейтрон ажралиб чиқади. Бу янги нейтронлар ядрога урилиши натижасида бўлиниш жараёни такрорланади. Ҳар сафар ядро бўлинганда энергия ҳосил бўлади. Бундай узлуксиз реакция ва ҳосил бўлаётган энергия натижасида портлаш содир бўлади. Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарда ҳам атом энергияси сингари қудратли бир куч мавжуд. Бу куч руҳий уйғониш шаклида юзага чиқади. Руҳий уйғонишга етишиш учун эса Хушхабарни ёйиш ва шогирдларни кўпайтириш даркор.

Кўпайиш — оламнинг фундаментал қоидаларидан бири ҳисобланади. Дунёдаги мавжуд бўлган ҳамма нарса: мол–қўйлар, ёввоий ҳайвонлар, дарахтлар, гуллар, ҳатто бактериялар кўпайиш қоидасига риоя қилади. Худо ўз ишини кўпайиш орқали бажаради. Ибтидо 1:28да шундай ёзилган: “Худо инсонларга марҳамат кўрсатиб, айтди: Баракали бўлиб, кўпайинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар, денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлару ер юзида яшовчи ҳар турли жониворлар устидан ҳукмронлик қилинглар.”

Бу оятда Худонинг инсонга илк бор берган амри ёзилган. Бу дастлабки амр кўпайиш тўғрисидадир. Худо берган барча амрларидан биз фақатгина шу амрга сўзсиз риоя қила олдик. Инсон ҳақиқатан ҳам ер юзини тўлдириб юборди. Бу амрни сон билан қуйдагича тушунтиришимиз мумкин: агар ота–онада иккита фарзанд бўлса, улар бор сонни сақлаб қолиб, аҳолининг кўпайишига ҳеч қандай ҳисса қўшмаган бўладилар. Агар ота–онанинг учта ёки ундан кўпроқ фарзанди бўлса кўпайиш юз берган бўлади. Бола қанча кўп бўлса аҳоли шунча тез кўпаяди. Албатта фарзанд кўриш осон кечмайди. Ҳар бир фарзанд — кўшимча ҳаражатни билдиради. Қанча фарзанд кўп бўлса, сарф–ҳаражат ҳам шунга яраша кўпаяди. Оилага ҳам эътибор шунга яраша ошади, чунки ҳар бир фарзандга эътибор ва севги керак. Кўпроқ қарорлар чиқаришга тўғри келади, касал бўлиш сони ошиши мумкин. Шунингдек, сиқилиш ва ташвиш тортиш вазиятлари ҳам кўпаяди. Фарзанднинг сони қанча кўп бўлса, шунча кўп вақт талаб қилинади. Шогирдликда ҳам худди шундай. Омон бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top