3:11

Худонинг севгиси ва инояти

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Бугундан бошлаб биз сизлар билан Каломдан муҳм ўрин эгаллаган ҳаворий Павлуснинг Римликларга йўллаган мактуби ҳақида сўз юритамиз. Хаворий Павлуснинг Римликларга ёзган мактуби – гуноҳга ботган инсониятга бўлган Худонинг таъсири ҳақидаги китобдир. У, гуноҳкор қалбга шифо берувчи Раббимиз Исо Масиҳнинг Ҳушхабарини ёяди. Хаворий Павлус, Римдаги имонлиларга мактуб ёзар экан, у ерда у биз эмас, аксинча, Худо бизларни танлаб олгани ҳақида айтиб ўтган. Бунинг исботи сифатида, хазрати Исо Юҳанно Хушҳабарида “Отам кимни Менга берган бўлса, Менинг олдимга келади.

Олдимга келган одамни эса сира қувиб чиқармайман. Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини адо этиш учун осмондан тушганман. Мени Юборганнинг иродаси – Унинг Менга берганларидан ҳеч бирини йўқотмаслигим, балки охирги кунда уларнинг ҳар бирини тирилтиришимдир. Отамнинг иродаси яна шуки, Унинг Ўғлини кўрган, Унга ишонган ҳар бир киши абадий ҳаётга эга бўлсин. Мен эса бундайларни охирги кунда тирилтираман.” (Юҳанно 6). Кўриб турганингиздек, хазрати Исони айнан, “Отам кимни менга берган бўлса, Менинг олдимга келади. Олдимга келган одамни эса сира қувиб чиқармайман” деган гаплари, биз эмас, Худо бизни танлагани ҳақидаги ҳақиқатдир.

Римликларга йўлланган мактубда, хаворий Павлус Худонинг севгиси ҳақида айтган оятлари алоҳида ўринни эгаллайди. Павлус, деярли барча мактубларини айнан Худонинг севгиси билан бошлайди. Айнан, Худонинг бизга бўлган севгиси барча мактубларнинг марказини эгаллаганини кўришимиз мумкин. Хаворий Павлус, ёзган мактубларида биродарларини минг урушиб ёзмасин, уларни тўғирлашга харакат қилмасин, жаҳли чиқмасин, лекин доим Худонинг севгиси ҳақида айтиб ўтади. Уларни айнан Худо бошидан севгани ҳақидаги оятлари алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг севгисига арзимасак ҳам, хазрати Исо орқали энди бунинг иложиси бордир. Айнан шу нарсани биз доим бир биримизга эслатиб туришимиз керак. Римдаги масиҳийлар ҳам худди шу ишни қилиб келишган. Ораларидан нималар ўтмасин, қандай қийинчиликларга дуч кешилмасин, айнан Худонинг бизга бўлган севгиси биринчи ўринда бўлган. Айнан хазрати Исонинг, Ўша муқаддас зотнинг биз учун қилган қурбонлиги, Ўша чексиз севгининг тимсоли эди.

Нажотни биз қилган яхши ишларимиз орқали эмас, айнан Худонинг инояти билан қабул қиламиз. Хўш, иноят деганда биз нимани тушунамиз? Иноят деб, биз Худо томонидан келадиган барча бойликни тушунишимиз мумкин. Бойлик деганда биз нафақат маблағни ёки эхтиёжлик сезган нарсамизни олишни, балки, қийинчиликлардан, қувғинлардан, васвасалардан ва муаммолардан ғолибларча чиқиб кетишимиз иноятнинг ўзгинасидир. Айнан, Худонинг Каломи бизга ҳаёт сабоғини берганида ва шу ҳақиқатлар орқали шифо топганимиз ҳам иноятнинг ўзгинасидир. Бундай иноят, масиҳийлар учун одатий нарса бўлиши керак. Чунки, иноят бир ёки икки маротаба келадиган нарса эмас. Худога ҳаётини топширган барча имонли биродар учун, иноят доим келиб турадиган ҳақиқат бўлиши керак. Яна эфир орқали учрашгунча, хайир. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top