Энг аввало, имонингиз шуҳрати бутун дунёга таралаётганини кўриб, Исо Масиҳ шарофати ила барчангиз учун Худойимга шукр айтаман. Худо менга шоҳиддирки, мен Унинг Ўғлининг Хушхабарини тарғиб этишда сидқидилдан хизмат қилибгина қолмасдан, узлуксиз ибодатларимда сизларни хотирлайдирман. Худо хоҳласа, ниҳоят ёнингизга бориш насиб этсин, деб тоат-ибодатдаман. Мустаҳкамланишингиз учун сизларга бирон руҳий инъом бахш этай, деб сизларни кўришни кўп орзу қиламан. Яна тўғриси, кўришганимизда сизнинг ҳам, менинг ҳам имонимиз бир эканидан ўзаро жасорат топамиз, демоқчиман. (Римликлар 1).
Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Бугундан бошлаб биз сизлар билан Каломдан муҳм ўрин эгаллаган ҳаворий Павлуснинг Римликларга йўллаган мактуби ҳақида сўз юритамиз. Хаворий Павлуснинг Римликларга ёзган мактуби – гуноҳга ботган инсониятга бўлган Худонинг таъсири ҳақидаги китобдир. У, гуноҳкор қалбга шифо берувчи Раббимиз Исо Масиҳнинг Ҳушхабарини ёяди. Ушбу оятларда кўзга ташланадиган бир ҳақиқат бордир. У ҳам бўлса, Римдаги масиҳийларнинг руҳий инъомлари ҳақидаги оятдир. Айнан уларнинг инъомлари туфайли, Римдаги масиҳийлар кўп томонлама бир бирига боғлиқ бўлиб, уларнинг хизматлари хосилдор бўлган.
Барча жамоатлар, агар у ердаги хизматчилар инъомларини биргаликда ишга солса, бундай жамоатлар тезда хосил бериб баракали бўлиши аниқдир. “Мустаҳкамланишингиз учун сизларга бирон руҳий инъом бахш этай, деб сизларни кўришни кўп орзу қиламан.” – деган оятда, Павлус Римдаги имонлиларга бир халта руҳий инъомлар олиб бориши ҳақида айтмаяпти. Бу ердаги оят, Павлусни қор бобо каби, хаммага совға сифатида руҳий инъомлар тухфа қилади демаяпти. Аксинча, бу ердаги “бахш этай” ибораси, “мен сизлар билан бўлишаман” деган маънода келгандир. Чунки, руҳий инъомлари фақат Худонинг Муқаддас Руҳи бера олади. Хаворий Павлус, айнан ўзидаги руҳий инъомлар билан Римдаги масиҳийлар билан бўлишиши ҳақида гапирмоқда.
Хаворий уларга хизмат қилиши ҳақида гапирганда, улар билан шу тарзда руҳий инъомлар билан ҳам бўлишиши ва тажриба алишиши ҳақидаги ишоралар қилган. Айнан масиҳийларнинг бир бирига қилган хизмати уларни якдил ва мужассамлантиради. Айнан масихийларнинг бир бирига қилган хизмати, тажриба билан алмашиши ва руҳий инъомлар билан бўлишиши жамоатларда кўпгина ажойиб ишларни қилиб, яхши натижаларга олиб келиши муқаррар. Айнан, Худо томонидан берилган инъомлар билан шериклашиш имонли биродарларни ўзаро мустаҳкамлаши аниқдир. Римликларга йўлланган матубни ўрганар эканмиз, Худо у ерда анчагина ажойиб ҳақиқатларни бизларга етказганини кўриш мумкин. Бугунги дастуримизда тилга олинган руҳий инъомлар ҳам шулар жумласидан. Азиз дўстим, сиз ҳам руҳий инъомга эгамисиз? Сиз ҳам руҳий инъомингиз билан жамоатингиздаги бошқа имонли биродарлар билан шериклашасизми? Бордию, сиз ҳали руҳий инъомга эга бўлмасангиз, билингки, сиз инъомга эгасиз, лекин қандай инъомга эга эканингизни билмайсиз. Бунинг учун ибодат қилса арзийди. Чунки, Муқаддас Руҳи, барча имонликларни руҳий инъом билан таъминлайди. Инъомлар хилма хилдир. Худодан сўранг, шунда сизга барча нарса берилади. Омон бўлинг, азизлар.