3:04

Асл вақт – айнан ҳозир. Таслим бўлмаслик

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Кўпчилик бирон бир ишга ёки мақсадга эришишдаги биринчи қадамни босишга келганда керакли қарорларни бугун эмас, аксинча эртага, келаси хафтага, янги йил байрамидан кейин, ёки бошқа кўпгина бахоналар топиб, мақсадга эришишни бошла олмайдилар. Асл вақтни кутиб кўпчилик хато қилишади. Бу шунчаки навбатдаги баҳона. Муваффақиятга йўлга тушишнинг айни вақти — бугун, ҳозироқ. Агар бирор кишига қўнғироқ қилмоқчи бўлсангиз — қилинг, анчадан бери ёзмоқчи бўлган мактубингизни ёзинг, режани баён этинг. Буларни ҳозироқ қилинг.

Пайсалга солиш кўпчилик одамларни инқирозга учратган. Вақт ҳар қандай орзуни амалга ошириш учун энг муҳим озуқадир. Бугунги ғоя бугун фойдали бўлиши мумкин, бир йилдан сўнг у муваффақиясизликка дучор бўлса, ажабмас. Телефон қўнғироғи шу пайтнинг ўзида мўъжиза ярата олади, бошқа пайт аҳамиятсиз бўлиб қолиши ҳам мумкин. Ҳамма иши юришиб турган одамлар тез қарор чиқариб, ўша қарор асосида ҳаракатланишни ўрганишган. «Шошилиш — одамларни кулдириш», дейилади, аммо муаммоларни ечишни пайсалга солиш ва секинлатиш шошилгандан ёмондир. Яна бир мухим мавзулардан бири, бу қарорларимиз. Сиз, қабул қилган қарорингизда доим туришингиз керак бўлади.

Иши юришиб турганларнинг яна бир феълатворлари шундан иборатки, вазият қандай бўлишидан қатъий назар, ўтмишдаги омадсизликлар бўладими, вақтинчалик қийинчиликларми, ўзгаларнинг салбий фикрларими, қабул қилган қарорларига содиқлар. Қарорга содиқ бўлиш ички ишончингизни тасдиқлайди, тўғри йўлдалигингизни англатади. Қарорини тез ўгартирадиган одамлар муваффақиятга эриша олмайдилар. Беқарорликнинг сабаби сизнинг миянгизда иккиланиш ҳукмронлигидадир. Фикрлар ҳаётингизни ўзгартирар экан, демак, иккиланиш сизни инқирозга етаклаши аниқ. Ҳолбуки, муваффақият иккита ташқи омиллар билан белгиланади: Биринчиси, аниқ қабул қилинган қарор ва иккинчиси, ўша қарорни ишга солишдир.

Сиз қарорга содиқ қолиш билан бирга ундан қачон воз кечишни ҳам билишингиз лозим. Бунда қарама-қаршилик йўқ. Ҳар қандай ҳолатда агар сиз ўз интуициянгизга ёндашсангиз, ўзингизга керакли натижани олаверасиз. Энг зўр ишбилармонларнинг ҳам қилган қарорлари улар кутган томонга йўналмаслиги мумкин. Шунинг учун керакли даражада эгилувчан ҳам бўлиш сизга кўп фойда келтириши шубхасиздир.

Омадли одамлар яна бир яхши томонлари билан омадсизлардан фарқланади. У ҳам бўлса, тез енгилиш, ёки тез таслим бўлиш. Енгилманг. Кўпчилик одамларнинг муваффақиятсизликка учрашларига сабаб улар тез таслим бўлишидадир. Улар, омадсизликка учрашса, дарров оқ байроқни кўтаришади. Тез таслим бўлиш ғурурнинг пастлигида ёки ўзига ишонч йўқлигидан келиб чиқади. Ҳамма буюк ихтиролар омадсизликлардан келиб чиқиб, ихтирочиларнинг таслим бўлмаганликлари туфайли пайдо бўлган.

Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top