3:25

Келажакни яхши ниятингиз белгилаб беради

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Нима билан шуғулланишни билмаган ҳолда ўз олдига аниқ мақсад қўйган одамларнинг ютуққа эришиб чиқишлари қийин бўлади. Агар биз ҳаётда нима билан шуғулланаётганимизни аниқ билсак, бизнинг истакларимиз беғубор бўлса, уни рўёбга чиқаришга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатувчи имконият, албатта, пайдо бўлади. Тўғри ва аниқ талқин қилинган хоҳиш одатда тез рўёбга чиқади.

Аниқ, тўғри чизиқли истаклар, ҳадикдан, икки фикрлиликдан, қарама-қаршиликдан холи бўлган ниятлар камдан-кам ҳолларда уч- райди. Чангитувчи, хира тортган ниятлар онг остини туманлаштиради. Тозалов ичкаридан бошланиши керак — биз ўз ниятларимиз ва истакларимизнинг аниқ суратини кўра олишимиз лозим.

Биз уларни аниқ белгилаб олиб, сўнг амалга оширишимиз керак. Бу зарурий ички ўзгаришларга бефарқ бўлиш ярамайди. Биз ҳали нимани исташимизни аниқ билмас эканмиз, уни қабул қилмаймиз. Сизнинг муваффақият калитига эга бўлиш учун қилишингиз керак бўлган нарса — ким бўлмоқчилигингизни, нима билан шуғулланишни ва нимани хоҳлашингизни аниқ билишингиздан иборатдир.

«Ҳар қандай нарсани ният қилишда ва хоҳишда, албатта, уруғ ҳамда унга ишлов бе- риш учун механизм бўлади». «Муваффақиятнинг етти маънавий қонуни» китобида Чопра бу ният ва истак тушунчаларни аниқ ёритиб берган ҳамда унга ҳақиқий узоқ муддатли муваффақиятнинг калитларидан яна бири деб ўсишни қўшимча қилади.

«Ният ўз-ўзидан бўладиган, кўп куч талаб қилмайдиган, бир хил қувват оқимидан холи, йўқдан бор қилишга интилувчи пойдеворни қуради. Ният — асл куч, у истаклар ортига яширинган бўлади. Ният ўз-ўзидан улкан қувватга эга, ният аслида бу — боғланиб қолмаган хоҳиш. Хоҳиш ўз-ўзидан ажойиб, кўпчилик одамларда хоҳиш бу — натижага боғлиқ ният. Ният ўсиш билан уйғунлашиб, инсон эътиборини ҳозирга, айни оқимга қаратишига ундайди. У ишга киришган пайтда мўлжал келажак бўлади, аммо сизнинг эътиборингиз ҳозирги вазиятда михланган бўлади. Эътборингиз яхши ва сиз севган ишга қаратилган бўлса-да, ниятнгиз мослашишни бошлайди,

қуриш ҳозирдан бошланади, онгингизни ишлатинг ва келажакни мўлжалга олинг.

Ўз истакларингизни асл ранг-баранг хоҳишга айлантиринг, кейин хоҳишларингизни ниятга ўгиринг. Агар сиз бирор нарсани қилишни ният қилсангиз, 90% бўлиб кўринган тўсиқлар ўз-ўзидан йўқолади — ва сиз қолган 10% тўсиқларни енгиш учун ҳамма асбобларга эга бўласиз. Айнан мана шу эса ниятнинг кучини кўрсатади!

Агар сиз бирор нарса қилиш учун қандайдир аниқ натижага боғланмаган асл, мусаффо ниятга эга бўлсангиз, сиз муваффақиятнинг ғолиблик формуласига ёки калитига эга бўласиз. Бордию, сиз ўз соҳангизда энг зўр бўлмоқчи бўлсангиз, унда,

ўз ҳаётингизни тафтиш қилинг: у қандай? Кейин унинг қандай бўлишини ва хоҳишингизни кўз олдингизга келтириб тасаввур қилинг. Агар сиз яхши кўр-

майдиган ишингиз билан шуғулланаётган бўлсангиз, бунинг сабаблари рўйхатини тузинг, хаёлингизга келганини, сизнинг ишончингизни тасдиқлайдиганини, сиз истаган ва кўнглингизни кўтарадиган иш билан шуғулланишга тўсиқ бўлаётган сабабларнинг рўйхатини тузинг. Шунда, ҳақиқий вазият кўз олдингизда бўлади.

Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top