3:10

Хазрати Исо ва Унинг айтган гаплари

MP3

Салом азизлар. Хазрати Исо одамларни Ўзига бўсундириш учун Ўзининг қудратли ва ғайритабий хислатларини сира ишлатмаган. Хазратимиз, бундай феъл атвордан анча устун эди. Кўпгина сохта пайғамбарлар ва устозлар одамларни ўзига бўйсундириш мақсадида хилмахил йўллардан фойдаланади. Лекин, Раббимиз эмас. Унинг тутган ягона йўли бу Худонинг севгиси эди. Хазрати Исонинг кетидан эргашган оломон, кўрган мўжизалари сабабли уйларини ташлаб кетмаган, аксинча. Исонинг айтган хар бир гапи одамлар юрагининг тубига бориб етарди. Уни тинглаган одамларнинг дунё қарашлари ўзгариб, барча шубхалари учиб кетиб, қалбларида янги олов ёнишни бошларди. Оломон, хазратнинг маърузаларини тинглар экан, Унинг чиндан ҳам, Худо томонидан ваъда қилинган Нажоткор эканига ишонишарди. Уларнинг хаётларидаги ўзгаришлар нақадар ажойиб эдики, буларнинг муаллифи Худо эканидан хеч ким шубхаланмас эди.

Уч йил давомида шогирдлар ҳам, Раббимизнинг хар бир сўзини тинглар экан, Унинг ҳақиқаттан ҳам Худо томонидан келганига ишонишарди. Хамма гап шундаки, Раббимиз Исонинг ўша даврларда айтган қудратли гаплари хозирги кунда ҳам ўз кучини сақлаб келган. Шогирдларига айтилган ўша хар бир гап ва ҳақиқат хозирги замон имонлилари учун ҳам ҳақиқатлигини йўқотмаган. Деярли икки минг ўтиб кетганига қарамай, хазратимизнинг ҳақиқатлари хозирги кунда ҳам ўз долзарблигини ва кучини йўқотмаган. Бордию, хаётингиз қийинлашиб, шубхалар келишни бошласа, қўлингизга Каломни олиб, Раббимиз Исо айтган оятларни ўқиб кўринг. Уларни ўқиб кўрар экансиз, мағзини чақиб бир фикрлаб кўринг. У ердаги ҳақиқатни тушунганингиздан кейин, уларни чиндан ҳам, Худонинг ҳақиқати эканини тушуниб етасиз. Уларни ўрганар экансиз, уларнинг маъносини тушуниб етиб, хаётингиз ва шаҳсиятингиз ҳақида анча нарсани билиб олганингизга амин бўласиз. Чунки, Худонинг ҳақиқатлари, ҳақиқатдир, улар ўқдак юракларимизга қадалади. Хаётини Худога бағишлаган ва Унинг ҳақиқатларига чанқоқ бўлган ака-ука ва опа-сингилларимиз Раббимизнинг сўзларини эшитиб қувонадилар, чунки улар айнан бизлар учун йўлланган мактуб каби, худди бизнинг манзилимизга йўналтирилган конвертдаги хатга ўхшайди.

У ерда жўнатувчи манзили Худо бўлиб, олувчи манзили сиз ва менинг юракларимиздир. Хар бир имонлининг руҳий ҳаёти айнан хазрати Исо билан бошланади. Унга имон келтириб, ҳаётини Раббимизга топширган имонли бахтлидир. Хеч ким, нажот билан дунёга келмайди. Нажотни фақат Худо беради, лекин танлаш хуқуқи биздадир. Биз Унинг ҳақиқатларини қабул қиламиз ёки рад этиб, бу дунёнинг ёлғончи хавасларига берилиб яшашда давом этамиз. Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. Худо оламни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Ўғлини дунёга юборди. Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди.

Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top