Салом азизлар. Нега Масиҳ ҳаётимиз билан қизиқади? Нега аянчли аҳволда эканлигимизда бизни ташлаб қўймайди? Муқаддас Китобдаги энг катта жумбоқ шудир. Аммо Муқаддас Китобда Масиҳ бизни яхши кўриши ва ҳаётимиз билан қизиқиши ҳақида очиқ–ойдин ёзилган. У бизнинг Раббимиз бўлмоқчи. Мен ўз гуноҳларим ва ёвузликка бўлган мойиллигим ҳақида ўйласам, Масиҳнинг менга нисбатан бўлган севгисига лол қоламан. Биз ҳам ҳаёт сўқмоқларидан юрар эканмиз, эртанги кунимиз бизга нима олиб келишини билмаймиз, кейинги ҳафтада нимага дуч келишимиз бизга қоронғу. Қайси вақт хатар остида эканлигимизни билмай қоламиз. Аммо Масиҳ ҳамма нарсадан воқиф, чунки У бутун мавжудотнинг Раббийси, бошиданоқ охири нима билан тугаши Унга аёндир.
У бизнинг Раббийимиз бўлишни хоҳлайди, ҳаётимизда иштирок этмоқчи. Турмуш сўқмоқларида қачон олға юришимиз ва қачон кутиб туришимиз кераклигини У бизга айтмоқчи. Эси бор қайси бир одам бундай илтифотли таклифдан воз кечар экан?! Худонинг чексиз манбасига йўлни бизга шогирдлик очиб беради, у ҳаётимизда бизни юксак мақсад сари бошлайди. Шунда биз шунчаки кундалик тирикчилик билан чекланиб қолмаймиз. Шогирд орттирганимизда биз Худога эмас, Худо бизга мурувват кўрсатади. Шогирдлар бу ҳақиқатни англаб олишлари ниҳоятда муҳим. Шунга қарамай, Исо Масиҳ биз шогирдликнинг баҳосини билиб олишимизни хоҳлайди, зеро шогирдликнинг ўзига яраша тўланадиган баҳоси бор. Шогирдлик баҳоси — бизнинг жонимиз баҳосидир. Аммо унинг самараси тўланадиган ҳар қандай баҳодан ҳам юксакроқдир. Фақат аҳмоқ одамгина шогирдлик каби юксак имкониятдан воз кечади.
Келинглар, Луқо Хушхабарининг 14–бобини кўриб чиқайлик. Ўша бобда Исо шогирдликнинг асосларини тилга олган. 1–оят: “Бир шанба куни Исо фарзийлар мазҳаби бошлиқларидан бирининг уйига меҳмонга борди. Уни зимдан кузатиб туришарди.” Исо қаерга бормасин ҳамманинг кўзи Унда эди. У ўзгача эди. У янги ҳаёт тарзининг Асосчиси бўлиб, шундай деганди: “Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман.” (Юҳанно 10:10). Исонинг бошқалардан ажралиб туриши ҳамманинг эътиборини Ўзига тортарди, барча Унинг истеъдодини кўрмоқчи бўлиб, Уни кузатиб турарди. Нажоткоримиз Масиҳга хос бўлган бундай ҳолат барча солиҳ одамларга хосдир. Зеро масиҳий, яъни “Масиҳ сингари бўлган” киши — Исо Масиҳнинг элчисидир. Биз Масиҳнинг шогирдлари бўлганимиз учун, дунёдаги ўзгаришларда фаол иштирок этамиз ва бутун дунё бизни кузатиб туради.
Раббимиз ҳеч қачон вазиятга қараб иш тутмаган, У доим виждон амри билан яшаган. Биз Унинг шогирдлари бўла туриб қандай яшаяпмиз? Вазиятга қарабми ёки виждон амри биланми? Вазият унинг юриш–туришига таъсир ўтказишига у йўл қўймайди. Бу нарсаларга амал қилиш бизнинг қўлимиздан келмайди, лекин Раббимиз орқали бундан ҳам буюкроқ ишларни қилишга қодирмиз. Азизлар, сизларни телеграм каналимизда кутиб қоламиз. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин. Омон бўлинг.