3:40

Бизнинг ўрнимиз 2

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Бугун ўтган сафарги, ҳаётда ўз ўрнимизни эгаллашимиз ҳақидаги суҳбатимизни давоб эттирамиз. Инсон Худонинг режаси ва мақсадидаги ўрнини эгаллаши керак. У эсини таниб дунёга келишдан мақсади ва яшаб ўтишдаги ўз ўрнини топишга ҳаракат қилаётганда, Худонинг донолигига таянса тўғри бўлади. Чунки у ўз ақлига ва билганларига кўра иш тутса, албатта солиштириш бошланади. У ўз ҳаётини бошқаларники билан солиштиришни бошлайди ва бундан ўзини тўхтата олмайди. Солиштириш нафақат инсоннинг ўзига балки оиласига ва яқинларига ҳам зарар етказиши мумкин. Натижада энг катта иккита оқибат келиб чиқади. У ёки доимо ўша ўзини солиштирган одамлари билан мусобақага киришиб, уларни енгишга ҳаракат қилади, ёки йўқолиб қолади. “Биринчи ҳолатнинг нимаси ёмон, у яхшироқ натижага эришишга ҳаракат қиляпти-ку”, дейишингиз мумкин.

Narrator 2 Аммо бунда одам ўзининг Худо мақсадидаги ўрнини тополмайди. Топишга ҳаракат ҳам қилмайди. Мақсади ўша одамни мағлуб қилиш, ундан-да яхшироқ натижага эришиш. Аммо Худо сиздан нима истайди. У сиз учун бошқа режа ва бошқа мақсад қилиб қўйган. Сиз эса уни кўрмай, ҳаётингиз оҳирида беҳуда мусобақалашганингизни англаб етасиз. Иккинчи ҳолатда эса йўқолиб қоласиз, дедик. Бу дегани инсон ўзи ҳавас қилган ёки ҳасад қилган одамларидек бўлишга ҳаракат қилади-ю, аммо ўхшамагач, ҳафсаласи пир бўлади. Шунда, жамоатдан ҳам, атрофдаги биродарлардан ҳам узоқлашиб, ўз ўрнини йўқотади. У ҳеч қаерда, на ишда, на оилада, ва на жамоат ва дўстлар даврасида ўз ўрнини кўрсата олмайди. Кўрсатишни истамайди ҳам. Шунда бу катта дунёда йўқолиб қоламиз. Руҳимиз ва иштиёқимиз ўчиб, бефарқ одамга айланиб қоламиз. Ҳаракат қилишдан ҳам тўхтаймиз. 18 асрда Калба деган жойда Мэри Слессари деган хизматчи аёл бор эди.

Narrator 1 У шундай деган “Агар бошқаларнинг муваффақиятларидан хурсанд бўлсанг, ўзингдан ҳеч нарса йўқотмайсан”. Бизлар биринчи авлод Масиҳийлари иккинчи авлод масиҳийлари учун анча йўлни очиб бергансиз, тозалагансиз. Улар ажойиб ишлар қилаётганини кўрасиз. Бундай пайтда улар сиздан кўра яхшироқ ишларни қилишини кўрганингизда, “Эх, агар замон кўтарганида, вазият ўшанда ҳозиргидақа бўлганида, мен ҳам шу ишни қилган бўлардим”, деб уларга хасад қилманг. Ўзингизни бошқалар билан солиштирманг. Ҳар бир аёл она сифатида қизи ёки ўғли ўзларидан кўра яхшироқ ҳаёт кечиришларини истайди. Аммо бизнинг руҳий фарзандларимиз ҳам бор. Биз уларга кўп нарсани ўргатамиз, уларни Худода ўстирамиз, керак бўлса тарбиялаб, тўғри йўлга қайтарамиз ва бир куни уларнинг Худода қилган ишларини одамлар кўриб, уларни ва Худони олқишлашганида сиз ҳақингизда эслаб ҳам қўймайди. “Бу фалончининг хизмати”, дейишмайди.

Narrator 2 Шу нарса сизни ҳафа қилади. Аммо ёдингизда бўлсин, бу ҳикоя сиз ҳақингизда эмас, Масиҳ ҳақида. Биз ўзимизни Масиҳ билан бирга хочга михлаганмиз. Одамлар билан танишганимизда, “Вой, шундақа зўр одам билан танишдим”, деб айтмасин, “Шу одамнинг ичидаги бошқача бир нарса менинг ҳам ичимда бўлсин”, деб айтишсин. Худони улуғласин. Мақтов ва шарафни ўзингизга эмас, Худога беришни ўрганинг. Буни ҳар кунги қиладиган ишларингиздан ҳам одат қилиб олишингиз мумкин. Шунинг учун, бу дунёда ўзингизни ўрнингизни эгалланг. Худодан “Сенинг ироданг бўйича менинг ўрним қаерда?”, деб сўранг. У сизга албатта кўрсатади. Балки аллақачон кўрсатгандир ҳам. Аммо асло бошқаларнинг ҳаётига қараб, уларнинг ўрнини эгаллашга ҳаракат қилманг. Чунки бу уларнинг ўрни ва уларнинг вазифалари, сиз эса ўзингизникини топинг ва Худонинг йўлида бахтли бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top