MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳаётимизда турли вазиятлар бўлади. Баъзилари ёқимли бошқалари ёқимсиз. Баъзилари ноаниқ. Шундай пайтда биз ўзимизни йўқотиб қўямиз, нима қилишни билмай қоламиз. Вазиятларга қандай кўз билан ва кимнинг кўзи билан қараш бизга вазиятни яхшироқ кўришимизга ёрдам беради. Вазиятларни аниқлаштириб олиш учун бизнинг ички ҳолатимиз ҳам катта рол ўйнайди. Агар Худодан узоқлашиб, танавий ҳусусиятларингиз ва қобилиятларингизга ишонадиган бўлсангиз, албатта вазиятни ўнглашда ва муаммони ҳал қилишда хато қиласиз. Бунда икки одамни мисол қилиб келтиришмиз мумкин. Бири Шоул иккинчиси Довуд. Шоулнинг ҳаётига қарасангиз, у вазиятларда фақат ўз донолигига ва ақлига суяниб иш кўрганини ва бу ишлар қанчалик хато бўлганини кўришингиз мумкин. Маслан, 1 Шохлар 12 боб 8-12 оятларда шундай воқеа келтирилган.

Narrator 2 “Шомуил Шоулга: “Мени етти кун кут”, деб айтгани учун, уни Гилгалда етти кун кутиб турди. Шомуил Гилгалга келавермагач, лашкар энди Шоулнинг ёнидан қоча бошлади. Шунинг учун Шоул: — Куйдириладиган қурбонлик билан тинчлик қурбонликларини менга олиб келинглар, — деб буюрди. Кейин у куйдириладиган қурбонликларни назр қилди. Шоул қурбонликни куйдириб бўлган ҳам эдики, Шомуил келиб қолди. Шоул, унга салом берай деб, пешвоз чиқди. — Нима қилиб қўйдинг?! — деди Шомуил. — Одамларим менинг ёнимдан қочиб кетяпти, — деди Шоул. — Сиз эса белгиланган куни келмадингиз. Бунинг устига, Филистлар Михмашда тўпланиб туришибди. Уларни кўриб, энди Филистлар Гилгалга устимга бостириб келади, мен эса ҳанузгача Эгамдан ёрдам сўраб илтижо қилмадим, деб ўйладим. Шундан кейин куйдириладиган қурбонликни қилишга мажбур бўлдим.”

Narrator 1 Бу вазиятда у иккита хато қилди. Биринчидан У Худо унга бермаган вазифани бажарди, иккинчидан Худога беҳурматлик қилди. Яна бир энг муҳим ҳатоси, вазиятни ўз кучи ва ақли билан ҳал қилмоқчи бўлди. Юқорида айтганимиздек, вазиятларда Худога қарамай, ўз кучимиз ва ақлимиз билан ҳал қилмоқчи бўлсак, албатта ҳато қиламиз. У бу вазиятда ўзича иш тутганининг оқибатларини кўрди. Каломда воқеа давом эттирилиб шундай ёзилган: “Шомуил Шоулга деди: — Нодонларча иш тутибсан, ўз Эганг Худонинг сенга берган амрига итоат этмадинг. Бўлмаса, Эгам Исроилдаги шоҳлик тахтингни то абад мустаҳкам қилган бўларди. Энди сенинг шоҳлигинг узоққа бормайди.” Мана унинг хатоси. Аммо бошқа бир мисолда вазиятлар пайдо бўлганида қандай йўл тутиш кераклиги кўрсатилган. Довуд пайғамбар Шоулдан қочиб юрган бир пайтда, шундай воқеа юз беради.

Narrator 2 “Довудга: “Филистлар Кейлах шаҳрига ҳужум қилиб, ҳосилни талон–тарож қиляпти”, деб хабар беришди. -Бориб ўша Филистлар билан уришайми? — деб Эгамиздан сўради Довуд. — Бор, Филистлар билан уришиб, Кейлах шаҳрини халос эт, — деди Эгамиз.” Унинг энг ақлли иши, бу вазиятда Худога қарагани ва Ундан маслаҳат сўрагани бўлди. Худо унга аниқ жавоб берди.. “Лекин Довуднинг одамлари: — Биз шу ерда — Яҳудода қўрқиб ўтирибмиз–у, Кейлахга бориб, Филист лашкарига қарши уришмоққа бизда журъат бормиди?! — дейишди.” Бизда ҳам одамлар вазиятимизни чалкаштириши, ваҳимага солиши ва нотўғри қарор қилишимизга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ шу пайт Довуднинг қилганидай иш тутсангиз, ҳато қилмайсиз. “Довуд яна Эгамиздан Унинг хоҳиш–иродасини сўради. “- Отлан, Кейлахга бор! — деди унга Эгамиз.” Довуд одамлари билан Кейлахга бориб, Кейлах халқини қутқарди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top