3:24

Кечирим бериш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Имонлининг ҳаёти учун кечирим бериш жуда муҳим. Биз ҳаётимизга ёмонлик қилиб кириб келган одамларни кечиришимиз керак. Уларнинг баъзилари тирик, бошқалари эса ўлган бўлиши мумкин. Ўлган одамни қандай кечирасиз? Уларни шунчаки қилган ишлари учун кечиринг. Агар ундай қилолмасангиз, Худонинг олдида унга хат ёзинг. Хатда уни кечиришингизни ёзинг кейин эса уни ёқиб юборинг. Бўлди. Шу билан унинг қилган ёмонлигини бошқа эсламанг. Бу сизга уни кечиришингизга ёрдам берса, шундай қилинг. Агар уни кечира олмасангиз, ўша ўлган одам ҳаётингизни заҳарлашда давом этаверади. Шунинг учун кечириш сиз учун энг яхши иш. Баъзида ҳаётингизда шундай одамлар учрайдики, уларни кечиришга, ҳурмат қилишга сабаб тополмайсиз. Улар шунчалик расво одамлар бўладики, уларни кечиролмайсиз.

Narrator 2 Сиз уларни кечирасиз, аммо уни кечириб оилангизга, ўзингизга ва яқинларингизга яқинлаштирманг. Бу одам нафақат сизга яқинларингизга ҳам зиён етказмаслиги учун ундан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Яна бошқа бир нарсага диққатингизни қаратинг. Кечирим бериш яхши. Аммо баъзан шундай бўладики, сиз уни кечирсангиз ҳам, қилган ишингиз учун кечирим сўрасангиз ҳам, муносабатни тиклай олмайсиз. Чунки ўша сиз кечирган одам муносабатни тиклашни истамайди. Бундай пайтда сиз қилишингиз мумкни бўлган ягона нарса бу, Худога бўйсуниб уни кечириш ва яшашда давом этиш. Вақти келганда Худованд унинг ҳам юрагини ўзгартиради ва яна муносабатингиз тикланади. Тикланмаса демак, бу Худонинг иродаси эмас. Кечирим беришнинг даражалари бор. Энг аввало Худо бизга у одамни кечириш кераклигини кўрсатади. Биз эса бу ишни қилишга куч тополмаймиз, баъзида қилишни ҳам истамайсиз.

Narrator 1 Бироқ шундай пайтда бир қоғозга ўша одамнинг сизга қилган ишларини ёзинг. Уларнинг тўғрисига эса, сиз бунинг оқибатида нималарни ҳис қилганингизни ёзинг. Охирги қаторга эса Худо сиздан нима қилишни исташини ёзинг. Албатта мен истаган нарсалар Худоникига тўғри келмасди. Биз ниҳоят кечиришга қарор қиламиз, аммо бундан кейинги ҳис туйғуларни тўғрилаш қийин. Бунинг учун ҳар куни Худога, “Тангрим, мен уни кечиришимга ёрдам бер”, деб эмас, “Худо у одамни баракалагин”, деб ибодат қилишимиз керак. Чунки биз аллақачон уни кечиришга қарор қилиб, уни кечириб бўлдик. Сизда ҳам шундай бўлиши мумкин, сиз уни кечириш ибодати даврида сиз унинг учун ибодат қиларкансиз, Худованд сизни ўзгартиради. У одамнинг сизга бўлган муносабати ўзгармаслиги мумкин, аммо сиз ўзгарасиз. Сизнинг ўзгарганингизни бошқалар кўрмаслиги мумкин эмас.

Narrator 2 Аммо ишончингиз комил бўлсинки, Худованд албатта унинг ҳам юрагида ишлайди. Аммо энг кўп марҳаматни сиз оласиз. Сизга ёмонлик қилган одамни кечирганингизни қайдан биласиз? Агар юрагингизда унга нисбатан юмшоқлик пайдо бўлса, демак сиз уни кечиргансиз. Агар юрагингизда ҳали ҳам қаттиқлик бўлса, демак ҳали кечирмагансиз. Кечирмаслик эса юрагингизда нафрат ва жахлни келтириб чиқаради. Булар эса юрагингизда яна ҳам ёмон нарсаларни олиб келади. Сиз кечиримга қарор қилдингизми, кечиринг ва унутинг. Кейин эса у одамга яхшилик тилаб, ибодат қилинг. Агар ҳиссиётларингиз сизни қийнаётган бўлса, Худога ишониб топширинг. Муқаддас Руҳ сизнинг ичингизда ишлаб, Унинг Ўзи сизга жавоб беради. Яна нималардир учун ибодат қилишингиз керак бўлса, Унинг Ўзи буни сизга кўрсатади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top