3:35

Хирургия фанининг узоқ тарихи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Баъзан бизнинг давримизгача ҳам қадим аждодларимиз инсонни операция қилишгани ҳақида эшитиб қоламиз. Бу чиндан ҳам шундай бўлганми? Бунинг учун тарихга назар ташлашга тўғри келади. Хирургиянинг илк куртаклари жуда қадим замонларда пайдо булган. Тош асридаги кишиларнинг трепанация қилинган яъни сунъий хосил қилинган тешикли калла суяклари қазилмаларда топилган. Қадимги Мисрликлар оёқ-қўлларни кесиб ташлашни, бичиб қўйишни билишган, синган узун найсимон суякларни қимирламайдиган қилиб боғлаш техникасидан хабардор бўлишган. Қадимий Хиндлар хирургик игналарни ишлатишган  ва тўқималарни тикиш техникасини ишлаб чиқишган. Уларда 100 турдан зиёд хирургик асбоблар бўлиб, шулар ёрдамида бурунни тиклаш буйича пластик операцияларни профессионал бажаришган, қовуқдан тошларни олиш операцияларини ўтказишган.

Narrator 2 Жароҳатларни даволашда май, асал ва ёғ ишлатишган. Шифокорлар жуда катта хурмат-эътиборга сазовор бўлган. Кўхна Юнонистонда ва Қадимий Римда хирургия юксак даражада ривож топди. Кўхна Юнонистоннинг улуғ шоири Гомер: «Битта мохир шифокор кўп сонли жангчилардан устун туради», — деб ёзган эди. Бизнинг эрамизгача бўлган V асрда Кўхна Юнонистоннинг атоқли врачи Гиппократ йирингли жароҳатларни даволаш, қон тўхтатиш методикасини ишлаб чиққан. У операцияга тайёргарлик кўришда озодаликга қаттиқ риоя қилиш, тоза ёмғир сувини ишлатишни тавсия этди. Суяк синишларни даволашда у шиналар, тахтакач ишлатди, массаж, гимнастикани жорий қилди, унинг хирургик техникаси эса жуда юксак даражада бўлган. Эрамизнинг I асрида яшаган Қадимий Рим врачи Цельс энциклопедик бўлган кўп сонли асарлар ёзиб қолдириб, буларда ўша даврнинг медицина билимларини батафсил баён қилди.

Narrator 1 У хозирги вақтда хам ўз актуаллигини сақлаб қолган операциялар (масалан, катарактани олиб ташлаш, қовуқдан тошларни олиб ташлаш, калла суягини трепанация килиш) ни тасвирлаган. Эрамизнинг II асрида яшаган Византиялик врач Клавди Гален 13 аср мобайнида медицинада хукм сурган илмий мерос колдирган. У физиология, анатомия ва амалий хирургияга доир талайгина кимматли маълумотлар колдирди. Гален қонаб турган томирни бураш йули билан қон оқимини тўхтатиш методикасини ишлаб чиқди. Чокларни тикишда у ипак ишлатди, тиртиқ лабни операция қилиш усулни ва бошқа кўп операцияларни тасвирлаб берди. Бухородан чиққан улуғ олим ва шифокор, 100 дан ортиқ илмий асарлар қолдирган Абу Али ибн Сино (Авиценна, 980-1037 й.) хирургиянинг ривожланишига катта хисса қўшди. Ибн Синонинг шу даврнинг назарий ва амалий медицинасини таърифлаб берган «Тиб конунлари» асари алохида диққатга сазовордир.

Narrator 2 Машхур Француз хирурги Амбруоз Паре  (1517-1590) ўқ теккан жароҳатлар тўғрисида таълимот яратди. Ампутация техникасини такомиллаштириш ва унда қон томирларни боғлаш А.Паренинг хизмати саналади. Жарохатларни даволашда Парацельс (1493-1541й.) бой тажрибага эга эди. У назарий ва амалий медицинани ищлаб чиқишда химиянинг ютуқларидан фойдаланди, жароҳатни битирадиган воситалар ва кўпгина дори препаратларини қўллаш методикасини ишлаб чиқди. Вазелийнинг (1514-1564) анатомик тадқиқотлари, Гарвейнинг (1578-1657) қон айланиш қонунлари кашф қилинган, Левенгук (1632-1723) томонидан микроскопнинг ихтиро қилиниши хирургиянинг жадал суръатлар билан ривожланиши учун шароит яратиб берди. Хирургия фан сифатида XVIII асрда тан олинди. 1731 йилда Француз хирургия академияси ташкил этилди. XIX асрда хирургиянинг ривожланшида жуда ахамиятли кашфиётлар ва ютуқларга эришилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top