Narrator 1 Ассалому алайкум. Жаҳл ёқимсиз ва инсонни соғлом фикрлаш доирасидан чиқарадиган ҳиссиёт. Кексалар, “Жахл чиққанда ақл кетади”, деб бекорга айтишмаган. Чунки жаҳл пайтида қилинган иш ҳаракатни кейинчалик бошқалар у ёқда турсин, ўзингиз ҳам оқламайсиз. Жахл аслида айбдорлик ҳисси билан боғлиқ. Ғалати эшитилади-а, аммо жахлнинг келиб чиқишига чуқурроқ назар ташласангиз, айбдорлик ҳиссидан пайдо бўлганини кўрасиз. Бугун сизлар билан жахлнинг ижтимоий кўринишига эмас, тиббиёт томонидан кўринишига назар ташлашга қарор қилдик. Биз атрофдагиларга жахл қилиб улардан нафратланганимизда, танамизда қандай ўзгаришлар кечаётган бўлади? Айбдорлик ҳисси бу шахсиятнинг иккига бўлинишидир. Оддийгина қилиб айтганда, шахсиятнинг бир томони нимадир бир ишни қилади, иккинчи томони эса бу учун уни айблайди. Нотўғри қилган ишингиз оқибатида айбдорлик ҳисси келади.
Narrator 2 Бу муаммони ҳал қилиш мумкин. Қилган нотўғри ишингиз учун кечирим сўрашингиз, айбингизни ювиш учун совға сотиб олишингиз, жарима тўлашингиз, тавба қилишингиз мумкин. Аммо ичимизда чуқур жойлашган айбдорлик ҳисси борки, биз буни тушунтириб беролмаймиз. Биз ўз-ўзимиз билан курашамиз. Ғазабланганимизда танамизда қандай ўзгаришлар кечади? Айбдорлик ҳисси билан ғазаб ҳиссининг сурати мутлақо қўрқув ҳисси суратига мос келади. Одам қўрқувни ҳис қилганида автоном нерв системаси ишга тушади. Бу пайтда одам нимадир қилиши керак. Тана нимадир қилишга, масалан, қочишга, уришишга ва ҳимояланишга чоғланади. Танада адреналин ишлаб чиқарилиш бошланади. У қонга тушиб, организмнинг курашишга жавоб берадиган қисмларини ҳаракатга келтиради. Мускулларга ортиқча даражада қон қуйилиб келади. Кўз қорачиғи каттаради. Мушакларда куч пайдо бўлади.
Narrator 1 Агар шу пайтда биз ҳаракатга келсак, яъни ким биландир уришсак, адреналин ишлатилади ва жахлдан тез тушамиз. Аммо ҳар доим ҳам шундай қилиш ақлли иш бўлмайди-да. Бунинг оқибатлари ҳам бор. Шунинг учун асаб тизими бундай ҳолатда ўз ҳолига тушишининг бошқа йўли бор. Жахл чиққан пайтдаги асабларнинг танага тарқатган кучи чиқиб кетмаса нима бўлади? Биринчи навбатда кўкрак қафасида жойлашган органларга зиён етади. Бу юрак-қон томир тизимига, ошқозон ва ҳазм қилиш органларига таъсир қилади. Ошқозон куч билан ишлаб ички секреция безлари ишга тушади, ошқозон шираси ишлаб чиқарилади, қон босими кўтарилади. Онг ости айбдорлик ҳисси билан жахл бир-бирига қандай боғлиқ? Сиз калитни топа олмаётганингиз учун ишга кеч қолаяпсиз. Кеч қолганингиз учун қандайдир ёқимсиз нарса содир бўлишини тахмин қиласиз. Бунга сиз айбдор бўласиз.
Narrator 2 Эҳтимол, ҳеч қандай ёмон нарса содир бўлмас, аммо ички овоз тўғри фикрлашни ўчириб қўяди ва мандраж ҳолати юзага келади. Шунинг учун сизни олға юришдан тўхтатиб қўядиган ҳамма нарса сизни жаҳлингизни чиқаради. Турмуш ўртоғингиз шимини қайтариб беришингизни сўради. Биласизки, бу сизда ҳеч қачон ўхшамаган. Аммо эрингизга “йўқ”, деёлмайсиз. Қилиб беришга ҳаракат қилсангиз ҳам ўхшамайди. У ҳолатда ҳам бу ҳолатда ҳам асабийлашасиз. Бундай ҳолатда танага зиёт етказмаслик учун идиш синдириш ёки хонага кириб бақириш мумкин. Бу танада йиғилиб қолган ортиқча энегрияни чиқариб юбориб жаҳлдан тушишнинг бир йўлидир. Бунда сиз муаммони ҳал қилмайсиз, аммо организмингизга зиён етишидан ҳимояланасиз. Бундай пайтда нафас олиш гимнастикаси билан шуғулланиш ҳам ёрдам беради. Кейин шу тангликни олиб ташлашнинг йўлини қидиринг. Атрофингиздагиларга, ўзингизга зарар бермайдиган тарзда жахлдан тушиш йўлини қидиринг.