3:42

Худо йўл кўрсатади

MP3

Narrator 1 “Эгамиз айтар: Сизларга Мен йўл кўрсатаман, юрадиган йўлларингизни ўргатаман, маслаҳат бераман, сизларни кузатаман”.

Ассалому алайкум қадрдон биродар. Забур китобининг 31 боб 8 оятда ёзилган бу ҳақиқат, бутун Худо фарзандлари учун ваъдадек жаранглайди. Агар диққат билан қарасангиз, ҳар биримиз Худо биз учун тайинлаган йўлда кетаяпмиз. Ҳаётимиз бу сўқмоқ. Биз шу сўқмоқда юрганимизда Худовандга кўз тиксак, У бизга йўл кўрсатади, Унинг йўлидан юрган имонлиларнинг юраги эса шодликка тўлади ва ҳаловат топади. Тўғрида, инсон ўз истаганича, ўзи билганича иш тутса, албатта Худонинг У учун тайёрлаган йўлидан чиқиб кетади. Кейин эса ўзи қилган нотўғри ишлари азобларини тортади. Худованд шундай ваъда берган: “Эгамиз айтар: Сизларга Мен йўл кўрсатаман, юрадиган йўлларингизни ўргатаман, маслаҳат бераман, сизларни кузатаман”

Narrator 2 Ажойиб-ку! У бизга йўл кўрсатади. У бизга йўл кўрсатиши ҳақида ваъда берган. Бунинг учун биз нима қилишимиз керак? Бу саволга ҳамма қийналмай жавоб топади. Худонинг бизга йўл кўрсатишини истасак, Унга қулоқ солишимиз керак. Унга қарашимиз, Ундан кутишимиз, Уни эшитишимиз керак. Унинг айтишича, У бизга қайси йўлдан юришни ўргатади, бизга маслаҳат беради ва бизни кузатади. Сулаймон пайғамбарнинг Ҳикматлар китобида Худованд шундай дейди: “Ўз ақл-идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон. Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт” Шундай қилсак тўғри бўлади. Чунки бизнинг ақл-идрокимиз бизни нотўғри йўлга бошлайди. Сулаймон шуни яхши билган ҳолда, “бутун қалбинг билан Эгамизга ишон”, дейди. Агар қалбимиз Худога очиқ бўлса, У бизга албатта йўл кўрсатади, ўргатади, маслаҳат беради ва бизни кузатади. Шунда йўлларимиз Худонинг олдида тўғри бўлади.

Narrator 1 Буни қайси имонли истамайди, дейсизми? Албатта истаймиз. Аммо бу кўп ҳолларда истаклигича қолиб кетади ҳолос. Биз истаймиз-у, аммо бизнинг эски танамиз, эски одатларимиз бунга йўл бермайди. Бирор нима қилишга режа қиладиган бўлсак, ўзимиз истаганимиздек иш кўришни истаймиз, тамом-вассалом. Ўз истакларимизни қилишни истаймиз. Худованднинг иродасини олишга қўрқамиз. Бизга ўзимиз ўйлаган иш ва қарор яхшироқ ва тўғрироқ кўринади. Худога ишонмаймиз. Худо мен учун энг яхшисини билмайди, деб ўйлаймиз. Агар ҳали ҳам ўз истаганингиздек қарор қилаётган бўлсангиз, демак Худо сиз учун энг яхшисини исташига ишонмайсиз. Кўряпсизми, одамлар ҳаётида нотўғри йўлни танлаб жуда кўп вақтларини бекорга сарфлайди. Кўплар, “Биласизми, мен йўлдан чиқиб кетиб ҳаётимнинг энг яхши йилларини йўқотдим. Касб танлашда ҳам адашдим.

Narrator 2 Турмуш қуришда ҳам адашдим. Кимлар билан муносабат қилишда ҳам адашдим”, деганларини эшитганман. Хўш, нима бўлди? Тўғри йўлни танлаб, сермазмун ҳаёт кечириш ўрнига қинғир-қийшиқ йўлни танлашган, чунки улар ҳаётлари учун илоҳий бошқарувни топа олмаганлар. Худо бу ҳақида жуда кўп ваъдалар берган, биз келтирганларимиз эса бир нечтаси ҳолос. Худо Муқаддас Каломдаги одамлар билан боғлиқ воқеаларда қандай қилиб аниқ йўл-йўриқ берганини эсланг. Худо Одам Атога Адан боғида аниқ кўрсатмалар беради. “Сен боғга қарашинг, уларни парваришлашинг ва кўпайтиришинг керак. Кейин эса унга деди, Боғдаги ҳамма дарахтларга тегишинг ва уларнинг меваларида ейишинг мумкин. Буларнинг ҳаммаси сеники. Аммо у ерда бир дарахт бор. У яхшиликни ва ёмонликни билиш дарахти, ундан ема. Ўша дарахтнинг мевасидан есанг ўласан. Бу бугун бизга ҳам тегишли. Биз унинг кўрсатмаларига амал қилишимиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top