Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Жамоатга келиб, чўпоннинг дарсларини тинглаган ҳар қандай одам ҳам имонли бўлавермаслигини биласизми? Йўғ-ей, бундай бўлиши мумкин эмас, дейсизми. Албатта мумкин. Агар инсон буларга амал қилмасдан шунчаки келиб-кетиб эшитиб, яхши гаплар гапирди, зўр ваъз бўлди, дейишдан нима фойда?! Бундайлар Муқаддас Каломдаги ҳамма нарса ҳам мен учун эмас, мен баъзиларига ишонсам бас, дейишади. Аммо бу нотўғри. Бундай одам Худони ва Масиҳни ўз ҳаётига киритмаган бўлади. Агар Худони ҳаётингизга киритсангиз, У сизнинг ҳаётингизда сиз ва атрофингиздагилар албатта кўрадиган ажойиб ишларни қилади. Бироқ Муқаддас Каломга қисман ишонадиган, баъзи ёқмайдиган нарсалар бўлса ўтказиб юборадиганлар ҳаётида Худованд ишламайди. Ишлолмайди. Муқаддас Каломда бу ҳақида аниқ қилиб айтилган, “Мени “Ё Раббий, ё Раббий!” деб чақирган ҳар ким Осмон Шоҳлигига киравермайди.
Narrator 2 У ерга фақат осмондаги Отамнинг иродасини бажарган одамларгина киради.” Худонинг иродаси нима? Унинг иродаси Исо Масиҳга ишониш ва Унинг айтганларига амал қилишдир. Муқаддас Каломга қисман ишониб, қоронғуликда яшаётган одам ҳеч қачон ҳаётидан қаноатланмайди. Баъзан бундайлар таклифларни эшитишади аммо бу таклифлар уларни жиғига тегади. Муқаддас Руҳ уларга гапирмоқчи бўлади, аммо улар Худонинг Руҳи уларга нима демоқчи эканлигини англамайди. Исо Масиҳ бизга “Ҳақиқат сизларни озод қилади”, деган эди. Аммо ўз истаги билан юрадиганлар ҳақиқатни кўрсалар ҳам кўрмаганликка олиб, билганларича яшашни давом эттирадилар. Чунки улар Муқаддас Руҳ ва Худо уларнинг ҳаётига аралашишини исташмайди. Кейин эса нега улар кутган нарсалар ҳаётларида содир бўлмаётганини тушунмай ташвишда қолади. Нега шундай бўлади?
Narrator 1 Чунки улар чиндан қутқарилмаганлар. Улар Каломда ёзилган фактларга ишонишган, чин дилдан ишонишган аммо бу ишонишнинг ўзи етарли эмас. Мана шу бу ҳаётда учрайдиган оқибатлардан яна бири. Келажакда қандай оқибатлар билан тўқнаш келишади? Муқаддас Калом шундай дейди, инсонга бир марта ўлиш ва бир марта ҳукм қилиниш тақдири берилган. Бир кун келиб ҳаммамиз ўламиз ва Худонинг олдида қилган ишларимиз учун ҳисоб берамиз. (Ибронийларга 9:27). Умрида ҳеч қачон Исо Масиҳга чин дилдан ишонмаган одам, ўлганидан кейин афсусланарли икки воқеага дуч келади. Биричиси кутилмаган шок. Чунки ҳаёти давомида шундай ишониб яшасам бўлади, ҳаётимни ўзгартиришим шарт эмас, деб ўйлашган. Ўлганидан кейин қараса-ки, Худованд ундан бундай ишончни кутмаган. Улар ҳеч қачон Масиҳга чин дилдан ишонишмаган. Иккинчи афсусланарли воқеа бу — абадий ажралиш.
Narrator 2 Бу иккита сўз ҳеч қачон гуноҳларидан озод бўлиш учун Калом айтганидек, Исо Масиҳга ишонмаган одамларнинг ҳукм кунидаги ҳолатини тасвирлаб беради. Биринчиси — шок, иккинчиси — ажралиш. Улар тириклигида доимо жаннатга боришларидан кўнгиллари тўқ эди. Шунинг учун ҳам шунчаки Масиҳ ҳақидаги фактларга ишониб, билганларича яшаб юраверишган. Энди эса ўз-ўзимиздан сўрайлик. “Гуноҳим кечирилиши учун Исо Масиҳга ишонишим ва Муқаддас Руҳ ҳаётимга кириб келиши ва уни бошқариши учун нима қилишим керак?” Исо Масиҳни имон билан, чин дилдан Нажоткорингиз эканлигига ишонинг. Худонинг Муқаддас Руҳини қабул қилиб янгитдан туғилинг. Ҳаётингизни Худонинг бошқарувига қўйиб беринг. Доимо ҳар бир вазиятда Худонинг бошқарувини изланг.