3:23

Худонинг севгиси

MP3

Narrator 1 “Ҳақиқий севги – бизнинг Худога бўлган севгимиз эмас, балки Худонинг бизга кўрсатган севгисидир. Зеро, Худо бизни гуноҳларимиздан поклаш учун Ўз Ўғлини қурбон қилди”.

Ассалому алайкум қадрдон. Кимнидир чин юракдан севасизми? Сизни чин юракдан севадиган киши борми? Муқаддас Каломнинг 1 Юҳанно 4 бобида ҳақиқий севги Худодан келиши ҳақида ёзилган. “Эй азизларим, бир-биримизни яхши кўрайлик, чунки севги Худодандир. Севадиган ҳар бир одам Худонинг фарзандидир ва Худони билади. Севмайдиган одам эса Худони ҳеч қачон билмаган. Ахир, Худо севгидир». Яъни У ҳақиқий севгидир.

Narrator 2 Ҳўш, Масиҳий бўлмаган, Исо Масиҳни ўзининг Нажоткори эканлигини билмайдиган киши кимнидир чин юракдан сева оладими? Эътибор беринг, Худони севмайдиган одам Худони ҳеч қачон билмаган. Ахир, Худо севгидир. Худо бизга бўлган севгисини шундай намоён қилди. Бу қандай амалга оширди? Албатта хочда. Энди, агар севги Худодан бўлса ва севадиган ҳар бир одам Худонинг фарзанди бўлса ва Худони билса, Худони билмайдиган, Масиҳ ҳақида эшитмаган, нажотга эришмаган ва Масиҳий бўлмаган инсонлар-чи? Ҳақиқий севги уларга қаердан келади? Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Бу бузилган ва гуноҳкор табиатдан ҳақиқий севги келиши мумкин эмас. Бизларнинг ҳаммамиз бу дунёга гуноҳкор табиатимиз билан келганмиз. Ҳоҳиш-истак, эҳтирос ва ҳақиқий севги орасида катта фарқ бор.

Narrator 1 Оддий муҳаббат билан ҳақиқий ва шартсиз севгини ҳам фарқи бор. Муқаддас Каломдаги бу парчада ҳаворий Юҳанно тилга олган ягона сўз бу – илоҳий севгидир. Бу Худо айтаётган шартсиз севгидир. Сизлар бу парчада ёзилганлари ҳақида чуқур мулоҳаза қилишингларни истардим. Келинг, ҳозир айрим нарсаларни муҳокама қилсак. Яъни Худо бизга бўлган севгисини қандай намоён қилгани ҳақида гаплашсак. Худонинг севгиси нима эканига аниқлик киритиб кетсам. Худонинг севгиси ҳақида ўйлаганимизда биз нимани назарда тутамиз? Албатта, Худо биз учун Ўзини бағишлаганини назарда тутамиз. Биз арзимас ва нолойиқ бўлсак ҳам бизнинг ҳаётимизга яхшилик ва барака беришини назарда тутамиз. Худонинг севгиси – биз нолойиқ бўлсак ҳам ҳаётимизга яхшилик ва барака бериш учун Ўзини бағишлаганидир.

Narrator 2 Шу нарсалар Худонинг севгисини билдиради. Худонинг севгиси шунчаки ҳис-туйғу эмас. У сиз учун ҳам мен учун ҳам садоқатдир. Буни яхшилаб тушуниб олишингизни истардим, чунки кимдир сиздан Худонинг севгиси нималигини сўраса, тўғри жавоб бера олишинглар керак. Яъни Худонинг севгиси – биз нолойиқ бўлсак ҳам ҳаётимизга яхшилик ва барака бериш учун Ўзини бағишлаганини тушунтира олишинглар керак. Демак, Худонинг севгиси ҳиссиёт эмас экан. Яъни Худо сизни ва мени севганида Ўз садоқатини намоён қилаётган бўлади. Икки ёш никоҳдан ўтиш учун меҳроб олдида ёки айтайлик рухоний олдида туриб, бир-бирларини севишларини айтганларида, никоҳларида бир-бирига содиқ бўлишга аҳд қиладилар. Ҳамда ҳаётда бир-бирларни тушуниб, яхши турмуш кечириш учун ўзларини бағишлайдилар. Мана шу мухаббатдир. Чунки улар бир-бирларига ҳеч қандай шарт қўймаяпилар.

Бизни тинглашда давом этинг ва албатта бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюринг. У ердан кўплаб қизиқарли фойдали маълумотлар топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top