3:31

Худога сажда

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугунги гувоҳлигимизни мен ўзим биринчи бор эшитганимда, бунинг нақадар антиқа эканидан ҳайратга тушган эдим. Биласизки, Шарқ ва Марказий Осиё давлатларининг жуда кўп урф-одатлари қадимги ва янги аҳдда ёзилган яҳудийларнинг одатларига жуда ўхшаб кетади. Бу гувоҳликни эшитиб, ўша вақт одатларига яна бир бор гувоҳ бўлгандек бўлдим. Бу бир Анора исмли биродаримизнинг кузатганлари ҳақидаги гувоҳликдир. Худога турлича сажда қилиш ва миннатдорлик билдириш мумкин. Бугунги сажда ҳақидаги гувоҳлик ҳаммасидан ҳам бошқача. Анора суҳбатини шундай бошлайди, “Мен бир конференцияга борганимда, икки тожик аёл билан танишдим. У жуда чиройли узун кўйлак кийган, сочлари тепага турмакланган ва чиройли рўмол ўраб олган эди. Аслида бу аёлларнинг иккаласи ҳам ўзларининг миллий кийимларида эди. Уларнинг иккиси ҳам чиройли рўмоллар ўраган эдилар.

Narrator 2 Улардан бири менинг олдимга келиб, “Мени мана бу аёл билан бир хонага қўйишди. Мен у билан бирга туришни истамайман”, деб қолди. Кейин билсам, улар аслида бир қишлоқдан, аммо келишолмай қолган аёллар экан. Аммо уларни бошқа-бошқа хоналарга кўчиришмади. Мен неча кун конференция бўлган бўлса, шунча кун шу икки аёлни кузатдим. Охирги кунида у Худога ҳамду сано айтаётган вақтимизда ўртага чиқиб, сочларини ёйиб рақс туша бошлади. У шундай берилиб ўйнар эдики, унинг рақсидан Худога миннатдорлик билдираётгани кўриниб турарди. Шунда Қадимги Ахд китобида Довуд пайғабмарнинг Худога рақс тушгани ёдимга тушди. Эсингиздами, Довуд пайғамбар Худонинг Ахд Сандиғини Қуддусга қайтариб олиб келаётганида мусиқа садолари остида хурсандлигидан рақсга тушган эди. Бутун халқнинг шоҳи Довуд ҳеч нарсадан ҳижолат бўлмай, Худонинг ҳузурида рақс тушиб, Уни улуғлаган эди.

Narrator 1 Аслида Шарқ маданиятида сочларни кўпчиликнинг олдида ёйиш тўғри эмас. Аёллар узун сочларини ёйиб кўрсатиб юрмайди. Сочлар фақатгина қалб қаттиқ азобда қайғуда бўлганидагина ёйилади. Яна бувиларимиз бизга фақат бева аёлларгина мотамда сочларини ёйишларини айтган эди. Шундан биламизки, аёлларнинг айниқса рисоладагидек, ақлли аёлларнинг чиройли ва узун сочлари рўмол тагига яширинган бўлади. У аёлнинг сочлари узун ва тим қора эди. У чиндан ҳам Худодан миннатдор ва чин қилбдан Худога ҳамду сано айтарди. У менга Исо Масиҳнинг олдига келган Марям ҳикоясини эслатди. Марямнинг ҳикоясини эсласангиз, Исонинг олдига келиб тавба қилиш учун у ҳам яҳудийларнинг бир нечта одатларини бузган эди. Шу куни кечқурун у миннатдорлик сифатида воизнинг оёқларини ювиб қўйишга рухсат сўради. Унга рухсат беришди.

Narrator 2 Шунда у ҳаммани ҳайрон қолдириб, рўмолини ечиб, сочларини ёйиб воизнинг оёқларини сочлари билан қуритди. Ҳамма худди ўша манзарани, Марям Исо Масиҳнинг олдига келиб, оёқлари олдида тавба кўз ёшларини тўкиб, кейин оёғини сочлари билан қуритгинини қайтадан кўраётгандек бўлди. Ҳатто воизнинг ҳам кўзларига ёш келди. Бу аёл Худованд ҳаётини ўзгартиргани учун Ундан жуда миннатдор эканини, шу кунларда Худо уни қанчалик кўп яхши кўришини англаб етганини айтди. Охирги кунга бориб, бу икки тожик аёл бир-бирлари билан ярашиб олишди. Улар яқин дўст бўлиб қолишди. Худованд уларни танлаганидан ташқари, бир-бирларига яқин дўст қилиб қўйди. Бу конференция чиндан ҳам жуда кўп қалбларни Худога яқинлаштирди. Бу кунлар ичида жуда кўп имонлилар Худонинг мўъжизаларини кўрдилар.” Чиндан ҳам, ғаройиб гувоҳлик. www.dilkashradio.com сайтимизга кириб, бундан ҳам ажойиб гувоҳликлардан боҳабар бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top