3:16

Худованд менинг қувватим

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, агар Худованд сизни танламаганида ва Ўзини сизга танитмаганида қандай бўларди? Бугун руҳдаги опа-сингилларимиздан бирининг ҳаётида Худованд қандай ажойиб ишлагани ҳақидаги гувоҳликни биргаликда тинглаймиз. У Худони қандай танигани ҳақидаги ҳикоясини шундай бошлайди, “Мен оиламизга ажойиб келинни юборган ва у орқали мени Ўзига яқинлаштирган Худодан жуда миннатдорман. Худованд билан яшашда тажрибали бўла борганингиз сари, Худованднинг қанчалик доно ва инсон ақли бовар қилмас даражада заргарлик билан ишлашидан ҳайратланасиз. Янгам бизникига келин бўлиб тушганида, ота-онамиз аллақачон ўлиб кетган эди. Амма ва холаларим қўлларидан келганча ёрдамлашиб, акамни уйлантириб қўйишди. Унда мен ҳали мактабни битирмаган, нимжонгина қиз эдим.

Narrator 2 Мен тез-тез касал бўлар, шунда ҳамма қилганидай, табибга ёки йўйдирувчига борардик. Мени кимдир олиб бормаса, мен касал бўлган пайтларимда юришга қувватим ҳам қолмасди. Келин келгач эса, бир икки марта мен билан бирга табибга боришини ундан илтимос қилдим. У бу илтимосимга истамайгина рози бўлишини сезардим. Бундан жаҳлим ҳам чиққан. Аммо бир сафар шундай бўлдики, мен ҳатто юришга ҳам ҳолим қолмади. Шунда янгам тез-ёрдам чақириб мени касалхонага олиб кетишди. Касалхонада ҳам докторлар аниқ бир ташхис қўя олмадилар. Шунчаки, қувват ва витамин бўладиган укол ва дориларни қилиб бир ҳафтадан кейин уйга жавоб бериб юборишди. Касалхонадан келгач, уйда ётар эканман, ўзимни ўлдириш ҳақида ўйлардим. “Бундай касал ҳолимда кимга ҳам керагим бор? Акам куни билан ишда, ота-онам ҳам аллақачон мени ташлаб кетишган. Яшашдан мақсад борми?

Narrator 1 Шундай ўйлар билан ётганимда, хонамга янгам кириб келди. Ёнимга ўтириб, “Агар қарши бўлмасангиз, сингилжон сизга Исо Масиҳ номи билан дуо қиламан.”, деди. Мен ҳайрон бўлдим. Аввал бу исмни эшитганманми, йўқми, ёдимда йўқ, лекин, янгам ўрисларни динига кирганлардан бўлса керак-да, деб тахмин қилдим. У мени қўлимни ушлаб, Худога ибодат қилаётганида, юрагимга бир нима оқиб кираётганга ўхшади. Унинг сўзларидан қалбим шифо топаётгандек эди. Ўзим билмаган ҳолда кўзларимдан ёшлар тўкилаётган эди. Нега йиғлаётганимни билмасдим, бироқ йиғлаганим сари, юрагимдаги ғашликлар йўқолиб бораётган эди. Янгам ибодат қилиб бўлгач, ундан бу нима эди, деб сўрадим. У эса жилмайиб, “Сиз Худонинг меҳрини ҳис қилдингиз”, деди. Мен ҳайрон қолган эдим. Ўша куни жуда яхши ухладим. Тушимда эса Исо Масиҳнинг Ўзини кўрдим.

Narrator 2 Албатта Унинг юзини кўрганимни эслай олмайман, аммо У қишлоғимиздаги энг катта тепалик устида туриб, мени эрта тонгда чақираётган экан. Унинг олдига боришга иккиланиб турганимда, Унинг овозини эшитдим, “Мен Йўл ва Ҳаётдирман”. Кейин уйғониб кетдим. Янгамни хонамга чақирдим. У мени яна касал бўлиб қолди, деб ўйлабди. Келгач эса унга тушимни айтиб бердим, унинг кўзлари ёшланди. Кейин эса менга Исо Масиҳ ва Унинг қурбонлиги ҳақида айтиб берди. У Исо Масиҳ ҳақида айтиб берар экан, кўрган тушимдан сўнг, Исо Масиҳни аввалдан танигандек ҳис қилдим. У мен учун келганини чин дилдан ҳис қилдим. Ишондим, чунки тушимда ҳам У мени чақирган эди. У мени танлаган эди. Шундан сўнг мен қувватга кира бошладим. Кундан кунга руҳим ҳам, танам ҳам қувватга кираётганини, кайфиятим бутунлай ўзгарганини сездим. Шундан буён Худонинг мўъжизаси билан аввалги номаълум касаллигим қайталанмади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top