3:37

Худо садоқатли

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун Худованд биз кутган ва кутмаган пайтларда қандай ишлаши ва Худога бўлган имонимизнинг қанчалик эканига қарамай, У Ўз ишини қилиши ҳақидаги гувоҳликни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бу гувоҳликни эшитар эканман, бир яқин қариндошим вафот этганида нега шунчалик қўрқоқ ва журъатсиз бўлганимни эсладим. Бир биродар акамиз шундай деб гувоҳлигини бошлади, “Худога шукурки, менинг ҳам аёлимнинг ҳам яқин қариндошлари ҳаммаси Худони билади ва Исо Масиҳга ишонади. Аммо онам томондан бир узоқ қариндошимиз бор. Уни “тоға”, деб чақирамиз. Ўша тоғамизнинг мен тенги ўғли бор. У хавфсизлик посбони бўлиб ишлайди. Табиийки у имоним туфайли мени ёқтирмайди. Аммо у ҳам, укаси ва тоғам ҳам Хушҳабарни эшитишган. У менга яқин юриш у ёқда турсин, ҳатто йиғинлар бўладиган бўлса, яқинимга келишдан ҳам ҳазар қилади.

Narrator 2 Бир сафар шундай бир воқеа бўлди. Мен уларни анча вақт кўрмаган эдим. Бир куни онам, “Ўша фалончи тоғангни кичиги оғир касал эмиш”, деб қолди. Кейин суриштириб билсам, докторлар ҳам ташхис қўя олишмаётган экан. Унинг мускуллари бутунлай ишлашдан тўхтаган эди. Шифокорлар умид йўқ, энди уйга олиб кетиб тайёргарлигингларни кўраверинглар”, дегач, тоғам ўша мени кўришга кўзи йўқ ўғлига мени олиб келишни буюрибди. “Докторларни кўрдик, табиблар ҳам ёрдам беролмади, энди чиқмаган жондан умид, у ҳам келиб бир дуо қилиб қўйсин-чи, сендан нима кетади?”, дейишгач, у ёнимга келиб уларнинг гапини етказди. Мен унга, “Биласанми, мен фақат Исо Масиҳ номи билан ибодат қиламан”, дедим. У эса “Кимни номи билан қилсанг, қил дадам тинчиса бўлди”, деди. Касалхонага бориб палатасига кирдим. У фақат нафас олиш аппарати ёрдамида нафас олар, агар уни олиб қўйишса, ўларди.

Narrator 1 Мен қариндошимнинг қўлини ушлаб, Исо Масиҳ номи билан ибодат қилдим. Кейин чиқдим. Улар мендан бир мўъжиза кутишарди. Мен эса, “Мен ўз ишимни қилдим, қолгани Исо Масиҳнинг қўлида”, дедим. Уйга боргач, кўнглимда ҳавотир пайдо бўлди, “Агар бу кеча ўлиб қолса-я”, “Улар уни ўлимида мени ва Исо Масиҳни айблашса-чи?” Кейин эса бу ваҳималарни четга йиғиштириб қўйиб, Худонинг олдига яна келиб, Унга қариндошим учун ибодат қилдим. Унинг ҳаётини Худонинг қўлига топширдим. Эрталаб қариндошимга телефон қилдим. “Яхши томонга ўзгариш бор, битта апаратини олиб қўйишди, шусиз ҳам ўзи нафас олишга ҳаракат қилаяпти”, дейишди. Бу мени яна ҳам руҳлантирди. Яна касалхонага бориб, ўзи нафас олаётган қариндошимнинг қўлидан тутиб, “Истасанг яна Исо Масиҳ номи билан ибодат қиламан”, дедим. У хурсанд бўлди. Яна ибодат қилдим. Аста секин бу қариндошимнинг мушакларига куч қайта бошлади.

Narrator 2 У ўзи нафас оладиган, ўзи қўлларини қимиллатадиган ва охири ўрнидан туриб юрадиган бўлди. Худованд уни ўлим оғзидан қайтариб олиб келди. Бу ўша қариндошимнинг отаси, акаси ва энг муҳими ўзи учун катта мўъжиза ва Исо Масиҳнинг шифоловчи қудрати борлигининг гувоҳлиги эди. У тузалгач, Исо Масиҳни Ўзининг Нажоткори ва ҳаётининг бошқарувчиси сифатида қабул қилишини айтди. Бу эса мен учун мўъжиза эди. Шу кундан бошлаб биз қариндошдан ҳам яқин, руҳдаги ака-укалар бўлиб қолдик. Аммо афсуски, шайтон бошқаларнинг кўзларини кўр қилиб қўйган эди. Бу воқеага ўз кўзлари билан гувоҳ бўлган ўша қариндошимнинг акаси ва отаси Масиҳнинг қудратига кўз юмишди. Кўриб кўрмаганликка олишди. Аммо Худованд қудрат билан ишлаб, атрофимиздаги Ўзига муҳтож бўлган одамларни Ўзига яқинлаштиришдан тўхтамайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top