3:28

Худо ишлайди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Биз ўз онгимиз билан ўйлашга, ўз ўлчовимиз билан ўлчашга ўрганиб қолганмиз. Кўпинча Худованд биздек ўйламаслигини ва биздек иш тутмаслигини унутиб қўямиз. Бир биродар ўз гувоҳлигини шундай бўлишади. Биз уни Доно деб атаймиз. Доно шундай дейди, “Мен яқингача ҳам оиламда ягона Масиҳий бўлганим учун ҳам фаҳрланиб, ҳам қайғуриб ибодат қилардим. Шу йиллар ичида опам билан яқин бўлган бўлсакда, унга Масиҳ ва Худо ҳақида айтганларим самарасиз кетарди. У тушунмасди. Мен Масиҳ ҳақида гапирсам, у менга бутунлай бошқа мавзуда гапирарди. Унинг онги очилмаётганидан, оддий нарсани ҳам тушунмаётганидан жахлим чиқарди. Ҳар сафар зўрға куч топиб, унга бу ҳақида гапирганимда у ҳар сафар тушунмаганлигини намойиш қиларди. Мен Худога “Унинг онгини оч”, деб ибодат қила бошладим.

Narrator 2 Опамга ҳар сафар гапирганимдан ташқари Муқаддас Каломдан ҳам ўқиб берардим. Китоб ўқиганим сари унинг уйқуси келиб ухлаб қоларди. Аммо ибодат қилишдан тўхтамадим. Худованд унинг ҳаёти орқали ишлай бошлади. Мен буни тушунмасдим. Аммо бир куни у билан бир биродаримникига бир неча дақиқага боришимга тўғри келиб қолди. У ердан чиқиб опам билан бошқа жойга боришимиз ҳам керак эди. Опамни бирга олиб бормаслигимнинг иложи йўқ эди. Худо шундай ажойиб ишлайдики, Унинг нима қилмоқчи эканини олдиндан билиб бўлмайди. Биродарим бизни бир неча дақиқага уйига таклиф қилди. Шу ерда Худо ҳақида опамда саволлар туғилиб қолди. Мен ичимда, “Бундай нарсаларни гаплашишга вақтимиз йўқ”, деб ўйлаб, опамга имлардим. Аммо у тушунмасди. Улар биродаримиз билан жуда қизғин гаплашиб кетишди. Назаримда унинг онги ва қулоқлари энди очилгандек эди.

Narrator 1 Мен шунчаки уларнинг суҳбатини эшитиб ўтирардим. Ўша куни ҳамма ишимизни битириб уйга келдик. Эртаси куни тонгда опам менга жиддий гапи борлигини айтиб қолди. Уни диққат билан тингладим. У Худони қабул қилмоқчи эканини ва унга бу ҳақида яна яхшилаб тушунтириб беришимни сўради. Биз узоқ гаплашдик. Унга Исо Масиҳнинг ерга келишидан мақсади ва бутун инсониятни шу жумладан, унинг ҳам гуноҳлари учун хочда қурбон бўлганини айтдим. У қабул қилишга қарор қилди. У билан бирга қутқарилиш ибодатини қилдик. Иккаламиз ҳам тинимсиз йиғлардик. У энди чиндан ҳам менинг опам, ҳам туғишган ҳам руҳдаги опам эди. Фақат бу эмас. Худонинг мен учун тайёрлаган совғаси ҳали тугамаган эди. Қисқа вақтдан кейин опамнинг қизи бизникига меҳмонга келиб қолди. У уйимиздаги Муқаддас Каломни кўриб, анчадан бери шу китобни ўқиб келганини, аммо буни тушунтириб берадиган одам йўқлиги учун яхши тушунмаганини айтди.

Narrator 2 Унинг кўзларида учқун чақнарди. У билан бирга Калом ўқидик. У эшитгани сари кўпроқ саволлар берар ва Худо ҳақида кўпроқ билишни истарди. Мен дунёнинг яратилишидан то Исо Масиҳ ерга келиб хочда бутун дунёнинг гуноҳлари учун қурбонлик қўзиси бўлгани ва учичи куни тирилиб, осмонга олингани ҳақида тўлиқ тушунтириб бердим. У Худога чанқоқ эди. У етарлича билимга эга бўлди. Энди қарор қилиш вақти етганди. У қарор қилди. Исо Масиҳни ўзининг Қутқарувчиси ва Нажоткори деб қабул қилди. Мен опамни ҳам қизини ҳам бу йўл осон кечмаслигидан огоҳлантирдим. Албатта дунёдаги одатлар энди маъқул эмас. Энди аввалгидек гуноҳ ичида яшай олмайдилар. Энди бирор бир ишни осонгина қинғир йўл билан битира олмайди. Аммо энди Худо бор. Худо уларнинг йўлбошчиси. Энди Худо уларнинг мададкори ва ҳаётларинин эгаси эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top