3:40

Худо режасидан ташқарида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Атрофингизга қаранг-чи, нечта одам Худонинг иродасига кўра яшаяпти экан. Узоққа бормай, ўз ҳаётингизга назар ташланг. Сиз ҳам Худо режаси асосида яшаяпсизми? Кўпчилик ўзлари истаган йўлга қадам ташлашни маъқул кўради. Улар руҳига эмас ҳиссиётларига қулоқ солиб яшайди. Улар Худонинг иродасига, дунёдаги нарсаларнинг кўринишга, ташқи суратига қараб, эшитилиши, ҳиди ва мазасига қараб қараб эргашишади. Аммо Худонинг биз учун сиз учун нияти нима? Ҳаётингиз ва юрадиган йўлингиз Худо режаси асосида тайёрланган. Буларнинг ҳаммасини Худо сиз учун севги билан режалаштирган. Соф севги билан бошқариладиган бу режага нега эргашмаслигим керак? Яъни, нима ва қандай бўлишидан қатъий назар, мен учун энг яхши нарса — Унга эргашиш. Шунга қарамай, одамлар Худога қарши исёнкорлик билан яшашни маъқул кўришади. Мен ўзим истаган йўлдан юраман.

Narrator 2 Муқаддас Калом бу ҳақида нима дейишини биламан, ҳаммасини тушунаман, аммо ҳақиқат шуки, мен ўз истаганимча яшамоқчиман, дейишади. Бу ҳақида ўйлаб кўринг. Худованд бизни ҳаётимиз учун режалаштирилган йўлдан бошқача, ўз ҳолимизча яшашга мос қилиб яратмаган. Биз бунга мос қилиб яратилмаганмиз. Бизнинг табиатимиз гуноҳкор. Биз бу дунёга шу табиат билан келганмиз. Шунинг учун биз билмайдиган кўп нарсалар бор. Қудратли Худонинг марҳаматисиз бу нарсаларни била олмасдик. Демак, ҳақиқат шуки, Худонинг режасидан ташқари ҳаёт кечиришга мувофик яратилмаганмиз.

Шундай экан, бунинг аксини қиладиган бўлсак, ўзимизга оғриқ келтирадиган қарорлар қиламиз ва кейин эса бошимизга келганларидан сабоқ олиш ўрнига бунда бошқаларни айблаймиз. Ёки тўхтаб, “Бу ҳаётда қандай яхши ҳаёт кечиришим мумкин?”, деб ўйлаш ўрнига бошқаларни айблашни истаймиз.

Narrator 1 Бундай одамлар Исо Масиҳ ҳаётларида қандай ўрин эгаллашини ва ҳатто кимлигини ҳам англаб етмаганлар. Улар Худо ҳақидаги энг ажойиб, энг улуғвор оддийгина ҳақиқатдан маҳрум ва ҳақиқат шундаки, Худованд биз У ҳақида билишимизни истайди. Биз Худосиз яшашга мослашмаганмиз. Агар Худосиз яшашни танласангиз, унинг оқибатларидан азоб чекасиз. Атрофимизда бундай одамлар кўп. Бир қарашда улар Худосиз жуда яхши ҳаёт кечираяпти, деб ўйлайсиз. Қасрдек уйларда яшашади, энг охирги русумдаги машиналарда, мўл-кўлчиликда яшашади. Аммо Луқо китобида бир ҳикоя бор, шуни эшиниг. “Исо уларга шундай масал айтди: Бир бой одамнинг даласи мўл ҳосил берибди. Бой кўнглида: “Нима қилсам экан, ҳосилимни сақлашга етарли жойим йўқ–ку”, деб ўйлабди. Ниҳоят, у шундай дебди: “Энди бундай қиламан: омборларимни бузиб, каттароқларини қураман.

Narrator 2 Ҳамма дон–дунларимни, бойликларимни ўша ерда сақлайман. Шунда ўзимга ўзим дейман: кўп йилларга етадиган мол–мулк тўпладим. Энди роҳатланаман, еб–ичаман, кайфу сафо қиламан.” Албатта бу дунёда яхши яшаётгандай кўринадиган одамлар кўп. Улар мўл-кўлчиликда яшашади. Улар истаган ерларига боришади. Истаганча таътилда бўлишади. Шунда сиз, Мен ҳам шундай яшашни истайман, дейсиз. Сиз Худосиз ҳаёт кечиришга қарор қилганингизда ва уларнинг ҳаммасини ичингизда ардоқлаб сақлаганингизда, Худо сизга “Сен аҳмоқона ҳаёт кечираяпсан,” дейди. Чунки Худонинг айтишича, агар сиз Яратувчингизни, саломатлигингиз, кучингиз манбаини рад этиб ўз йўлингиз билан яшайдиган бўлсангиз, бир куни Унинг олдида аҳмоқона ҳаёт кечирганингиз учун, Уни рад қилганингиз учун ва ўз ҳолингизча яшаганингиз учун жавоб берасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top