3:33

Ҳақиқий ҳаёт

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Сиз ҳақиқий ҳаёт кечираяпман деб ўйлайсизми? Соҳтаси ҳам бўлар эканми? Ҳамманинг ҳаёти ҳам ҳақиқий-да, дейсизми? Асло ундай эмас. Ҳақиқий ҳаёт — Худога бўлган мухаббат, бошқаларни севиш ва севикли бўлиш ҳамда художўй инсон сифатида ўзингизни севишдан иборат. Агар ҳаётингизда севги бўлмаса, қолган нарсалар бекор. Ёдингизда бўлсин, сева олмайдигин инсон – ёлғиз инсондир. Унда бор бўлган бошқа ҳамма нарсалар бекор. Унда ҳамма нарсалар – кўп одамлар билан алоқалари, жуда кўп тажрибалари бўлиши мумкин. Лекин унда севги бўлмаса буларнинг ҳаммаси бекор ва у ёлғизликка маҳкум, чунки ҳақиқий севгини ўрнини ҳеч нарса босмайди. Эҳтимол пулингиз, танишларингиз, ҳурмат-иззатингиз камроқ бўлиши мумкин, лекин ҳақиқий севгингиз бўлиши муҳим, чунки ҳақиқий севгисиз бошқа ҳамма нарса бекор ва беҳудадир.

Narrator 2 Бугунги кундаги энг ачинарли нарса шуки, жуда кўп инсонлар севгидан бебаҳра ўтишяпти. Ёшлар турмуш қураётган пайтда бир-бирларини севишини айтадилар, лекин ҳақиқий муҳаббат нималигини тушунмайдилар. Шунинг учун ҳам турмуш қурганларидан кейин ҳаётлари ёмонлашиб, охири барбод бўлади. Бундай турмуш тахминан етти йил давом этади холос. Ҳақиқий севгининг нималигини билмаганликлари учун ҳам турмушлари барбод бўлади. Сиз-чи? Сиз кимнидир чин юракдан севасизми? Сизни чин юракдан севадиган киши борми? Муқаддас Каломдаги 1 Юҳанно 4 бобида ҳақиқий севги Худодан келиши ҳақида ёзилган. “Эй азизларим, …бир-биримизни яхши кўрайлик, чунки севги…Худодан. Севадиган ҳар бир одам Худонинг фарзандидир ва Худони билади.” Демак, севадиган одам Худо билан яқин муносабатда бўлар экан-да?

Narrator 1 Кейинги оятларда эса шундай ёзилган: “Севмайдиган одам эса Худони ҳеч қачон билмаган. Ахир, Худо севгидир. Худо бизга бўлган севгисини шундай намоён қилди: У бизга ҳаёт бериш учун ягона Ўғлини юборди.” Бундан кўриниб турибдики, севмайдиган кишида Худо билан муносабат йўқ. Муқаддас Каломда Худонинг ҳақиқий севгиси ҳақида ҳам ёзилган. “Ҳақиқий севги — бизнинг Худога бўлган севгимиз эмас, балки Худонинг бизга кўрсатган севгисидир. Зеро, Худо бизни гуноҳларимиздан поклаш учун , Ўз Ўғлини қурбонликка юборди. Азизларим, Худо бизни шу қадар севгани учун, биз ҳам бир–биримизни яхши кўришимиз керак. Эътибор берган бўлсангиз севги Худодандир, дейилган. Худо севгидир. Севадиган ҳар бир одам Худонинг фарзандидир. Ҳўш, энди сизга савол: Масиҳий бўлмаган, Исо Масиҳни ўзининг Нажоткори эканлигини билмайдиган киши кимнидир чин юракдан сева оладими?

Narrator 2 Эътибор қилган бўлсангиз, Каломда Худони севмайдиган одам Худони ҳеч қачон билмаган, деб ёзилган. Ахир, Худо севгидир. Худо бизга бўлган севгисини хочда намоён қилди. Энди, агар севги Худодан бўлса ва севадиган ҳар бир одам Худонинг фарзанди бўлса ва Худони билса, Худони билмайдиган, Масиҳ ҳақида эшитмаган, нажотга эришмаган ва Масиҳий бўлмаган инсонлар-чи? Ҳақиқий севги уларга қаердан келади? Бу бузилган ва гуноҳкор табиатдан ҳақиқий севги келиши мумкин эмас. Ҳаммамиз бу дунёга гуноҳкор табиатимиз билан келганмиз. Ҳоҳиш-истак, эҳтирос ва ҳақиқий севги орасида катта фарқ бор. Оддий муҳаббат билан ҳақиқий ва шартсиз севгини ҳам фарқи бор. Сиз бошқаларни Худо уларни севганидек сева оласизми? Бу ҳақида ўйлаб кўришга ва ҳақиқий ҳаётни топишга ҳали вақтингиз бор.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top