3:37

Агар Худо бизни шартли севганида…

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қардон биродар. Худо албатта бизни шартсиз равишда севади. Аммо афсуски кўпчилик буни ҳали тушуниб етмаган. Шу сабабли имонли бўлишларига қарамай, ҳаётлари оғир юк остида қолган. Бугун Худо бизни шартли равишда севганида қандай бўларди, деган саволга жавоб топиш асносида, Унинг шартсиз севгиси қандай бўлишини билиб оламиз. Худо бизни ҳеч қандай шартларсиз севади, лекин У бизни маълум шартлар асосида севади, деб ишонсак, нима бўлишини кўринг: Агар Худо бизни ҳеч қандай шартларсиз севмаса, кечаги Исо Масиҳ бугун ҳам ўша Исо Масиҳ бўлмаса нима бўлади? Йўқ, ҳеч қачон! У ҳеч қачон ўзгармайди, Унинг характери, Унинг табиати ҳеч қачон ўзгармайди. Агар Худо мени ҳеч қандай шартларсиз севса, истаганимни қилиб яшашим мумкин эканда, деб ўйлаган бўлишингиз ҳам мумкин. Шартсиз севги – истаганидек яшаш мумкин, дегани эмас.

Narrator 2 Шартсиз севги гуноҳ ичида яшашимизга ва Худога қарши исён қилишимизга йўл қўймайди. Мен Унга бўйсуниб яшашга ёрдам беришини, муқаддас ҳаёт кечириш йўлларини кўрсатишини сўраб тиз чўкиб ибодат қилганларимни, рўза тутиб, Худога ёлвориб йиғлаган пайтларимни жуда яхши эслайман. Бошқача қилиб айтганда, Худо олдида солиҳ ҳаёт кечириш истаги жуда кучли эди, аммо мен буни уддасидан чиқа олмаётганимни яхши билардим. Қаранг, Худо бизни ҳеч қандай шартларсиз севмаса, ҳеч ким бизга Худонинг талабларини бажара олаётганимизни айтолмайди. Шуни ўзи ҳам Худо бизни ҳеч қандай шартларсиз севишини исботлаб турибди. Бунда ҳеч қандай шарт ҳам талаб ҳам йўқ. Сиз бунга ишoнасизми? Бунга ишонмасангиз нима бўлишини ҳам айтай. Ибодат қилишни бошлаганингизда шайтон сизга “қандай яшаётганингга бир қара дейди”. У шу гапни айтади холос.

Narrator 1 Шу билан сизнинг фикрларингиз ҳам ҳаётингиз ҳам алғов далғов бўлиб кетади. Аммо сиз Худонинг севгисига қаранг. Худонинг севгиси – биз севилишга нолойиқ, арзимас ва гуноҳкор бўлишимизга қарамасдан ҳаётимизга марҳамат ва барака бериш учун Ўзини бизга бағишлаганидир. Нима учун Худо бизни Ўзининг фарзандлари деб атади? Унинг олдида солиҳ ҳаёт кечиришни ўрганишимиз кераклиги учун, ҳаммамиз У ҳақда ўрганиш йўлида эканлигимиз учун. Ёшимиз, неча йилдан бери Масиҳий эканимиздан қатъий назар ўрганадиган нарсаларимиз кўп. Шундай нарсалар борки, биз то тушуниб етиб “бўлди, мен энди тушундим Худойим” демагунимизча, Худо бизни орқага қайтараверади. Худо бизни ҳеч қандай шартларсиз севмайди, деб ўйласак, бу шартлар қандай бўлиши мумкин? Худо сизни қандай шартлар асосида бутунлай ва доимий севиши мумкин? Нимадан бошлаш керак? Муқаддас Калом ўқишданми? Ибодат қилишданми?

Narrator 2 Гувоҳлик беришданми? Солиҳ ҳаёт кечиришданми? Ҳеч кимни қўлидан келмайди солиҳ ҳаёт кечириш. Қанчалик истамайлик, барибир ҳато қиламиз. Худога қарши гуноҳ қилиб қўйганимизда ожизлашиб қоламиз ва тавба қилиб Ундан кечирим сўраб, яшашда давом этамиз. Гуноҳ қилиб қўйганингизда қаттиқ қайғурманг. Чунки Худонинг севгиси шартсиз. Авваламбор, бу ақлга сиғмайди. Муқаддас бўлган Худо ҳар қандай вазиятда ҳам мени севадими? Ҳа, севади. Нима учун биз Худонинг севгисини шартли, деб ишонамиз? Бизда айбдорлик ҳисси бор. Шунча ёмон нарсаларни гапирган бўлсам, Худо мени яна қандай севиши мумкин? Шунча ёмон ишлар қилишимга қарамасдан У мени яна қандай сева олади? Ҳаётимиздаги мана шу айбдорлик ҳисси ишонишимизга тўсқинлик қилади. Бироқ ёдингизда бўлсин, Исо Масиҳ хочда бизнинг гуноҳларимиз учун тўлов тўлаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top