3:48

Ишончсизлик оқибатлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ўтган сафар сиз билан ишончсизлик ҳақида суҳбутлашган эдик. Бугун эса ишончизликнинг оқибатлари ҳақида суҳбатлашишга қарор қилдик. Шундай қилиб, оқибатлар қандай бўлади? Ҳатолар қимматга тушади. Арзимаган кичкина нарсалар ҳам бизни ташвишга солишига йўл қўямиз. Ҳақиқат шундаки, Масиҳий ҳаётимиз давомида имонимиз кундан-кун кучли бўлиб бориши керак. Йиллар давомида шу нарсага амин бўлдимки, қачонлардир мени ташвишга солган, хафа бўлишга ва тиз чўкиб, Худо нола қилишга мажбур қилган айрим нарсалар ҳозир ҳам ҳаётимда содир бўлар экан, лекин мен буни ҳатто сезмайман ҳам. Чунки аниқ биламан, ҳаммаси Худонинг назоратида ва нима бўлишидан қатъий назар ҳамма нарсани мен учун яхшиликка айлантиради. Қулоқ солинг, сиз имонда ўсиб боришингиз, Худодан шубҳаланишингизга сабаб бўладиган нарсалар эса ҳаётингизда камайиб бориши керак.

Narrator 2 Сиз учун муаммо бўладиган нарсалар ҳам ҳаётигизда камайиб бориши лозим. Чунки имонингиз ўсгани сайин, нима бўлади? Худо ҳаётингизни назорат қилади. У сиз учун ғамҳўрлик қилади. Оқибатлар, нотўғри қарорлар, қимматга тушадиган қарорлар, арзимаган кичкина нарсалар сизни қийнашни бошлайди. Натижада, сиз тинчингизни ва ишончингизни йўқотасиз. Агар Худонинг ҳузурига ишонч билан кела олмасангиз, Масиҳий ҳаётда тинч яшолмайсиз. У бизнинг тинчлик манбаимиз. Агар У билан муносабатим тўғри бўлмаса, менда тинчлик ҳам бўлмайди. Имонда шубҳаланишни тўғрилаш йўли бор. Аввало, бу шубҳалар қаердан келяпти, мен ҳис қилаётган бу шубҳалар, имонда қалқишимга сабаб бўлаётган бу нарсалар қаердан келяпти, деб ўз-ўзингиздан сўранг. Кейин эса бошқача савол беринг. Авваллари Худо мени бирор марта йиқилишимга йўл қўйганми? Бу жуда муҳим савол.

Narrator 1 Авваллари Худо мени бирор марта йиқилишимга йўл қўйганми? Кейинги савол — Худо ҳамма муҳтожликларингни қондираман, деб ваъда берганми? Бу ишни қилишим учун етарли маблағ, лаёқат ва қобилият берадими? Навбатдаги савол — Худо мендан истаган нарсаларни қилишимда менга ёрдам ва лаёқат берадиган ҳамда ичимда яшайдиган Муқаддас Руҳни бермадими? Ҳа, берди. Ҳамма вақт мен билан бирга бўлишга ваъда бермадими? Ҳа, берди. Ҳўш, унда нима учун бундай вазиятга тушганимда шубҳаланяпман? У ҳамма вақт мен билан бирга бўлишга ваъда бермадими? Ҳа, берди. Худо учун қийин нарса борми? Йўқ! Бу саволлар одамни анча сергаклантиради, шунинг учун агар шубҳаларингизни енгишни истасангиз, ўзингизга шу саволларни бериш билан бошланг. Булар орқали ўтиш – сизни Худога ишонишга етаклайди. Тўғрилашнинг иккинчи босқичида нафақат бу саволларни ўзингизга беришингиз, балки Худонинг Каломини чуқур ўрганишингиз керак бўлади.

Narrator 2 Агар сизда шубҳа-гумон туғилса, Каломни қўлингизга олинг ва сизга ёрдам бера оладиган парчани кўрсатишини Худодан сўранг. Яъни айни пайтда сизнинг ҳолатингизга тегишли парчани кўрсатишини сўранг. У сизга Каломдан керакли жойни кўрсатади, шунда сиз “Ҳа, менга айнан шу керак эди” дейсиз. Бироздан кейин ажабланишдан тўҳтаб, бу учун Худога рахмат айтасиз. Худо Каломини чуқур ўрганинг. Худо Каломини ўқинг, ўқиганларингизни мулоҳаза қилинг, сизга кўрсатган садоқатини эсланг ва жасорат билан Унга ишонинг. Шундай вақтлар бўладики, Худога ишониш учун жасорат керак бўлади. Йўлингизни аниқ-равшан кўролмаяпсиз. Нималар қила олишингизни аниқ кўролмаяпсиз. Буларнинг етишмаётганини ҳис қиляпсиз, лекин Худога шундай денг: “Нималарни ҳис қилишимдан қатъий назар, Сенга ишонмоқчиман”.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top