3:40

Исо Масиҳга ўхшаш пайғамбар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли биродар. Худованд билан ўзига ҳос, ҳақиқий муносабатда бўлиш имонлига жуда кўп руҳий фойдалар беради. Бироқ Худога яқин бўлган киши дунё томонидан қийноқларга ҳам солиниши рост. Шунга қарамай, Худо билан муносабат лаззатини бир марта ҳис қилган киши, бу чиндан ҳам ҳар қандай азобларга арзишини билади. Қадимда шундай пайғамбарлардан бири бу Еремиё бўлган. У руҳонийлар авлодидан бўлса ҳам, Худонинг иноятига кўра пайғамбар бўлди. Ҳаётида кечган қийинчиликларга қарамай, Худо ҳақиқати учун қўрғон бўлди. Ҳаётига назар солсангиз, Еремиё пайғамбар уни рад қилган, турли қийноқларга солган халқи учун қайғуриб, улар учун Худога йиғлаб ибодат қилган. Еремиё пайғамбар га ўхшаш яна бир пайғамбар – Хўшея пайғамбар ҳам бўлган. Бу иккисининг орасида баъзи ўхшашликлар бор. Масалан, Хўшея пайғамбар Самариянинг қулашини башорат қилган.

Narrator 2 Еремиё пайғамбар эса Қуддуснинг қулашини башорат қилган. Аммо энг қизиғи, Еремиё пайғамбарнинг Раббимиз Исо Масиҳга ўхшаш томонлари борлиги. Қандай дейсизми? Ҳеч бир пайғамбар бунчалик даражада Масиҳ билан ўхшаш бўлмаган. Бу ўхшашликларни ҳатто Исо Масиҳ замонидаги одамлар ҳам пайқашган. Матто китобида шундай оят бор, “Шогирдлар Унга шундай жавоб бердилар: — Баъзилар Яҳё чўмдирувчи, баъзилар Илёс, баъзилар Еремиё, бошқалар эса қадимги пайғамбарлардан бири, деб айтиб юрибдилар.” Ҳар иккала ҳолатда ҳам Қуддус қулаш арафасида, маъбад вайрон бўлишига оз қолган, Худовандни одамлар шунчаки тилида улуғлайдиган бўлиб қолган, одамлар Худо билан яқин ва юракдан муносабатга муҳтож эдилар. Ҳар иккисида – Еремиё пайғамбарда ҳам Исо Масиҳда ҳам Исроил халқи ва бутун дунё учун хабар бор эди.

Narrator 1 Ҳар иккаласи ҳам одамларга Худо ҳақида ўргатар экан, табиатга боғлиқ нарсаларни мисол қилиб келтирган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам олий насаб эди. Еремиё руҳонийлар насабидан бўлса, Исо Масиҳ илоҳий ва шоҳ насабидан эди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам Худонинг хабарини чин дилдан, астойдил халққа етказишга ҳаракат қилган. Еремиё ҳам Исо Масиҳ каби одамлар маъбадни бозорга айлантириб юборгани учун таънқид қилган эди. Еремиё ҳам Исо Масиҳ каби қувғинларга, азобларга учраган. Уни қамоққа ҳам ташлашган. Ҳар иккаласини ҳам сиёсий хоинликда айблашган. Оила аъзолари уларни рад этишган, руҳонийлар томонидан танқид қилинган, иккиси ҳам Қуддус учун йиғлаган, иккисининг ҳам юраги юмшоқ эди. Ишаё пайғамбар китоби 53 бобда ёзилганидек, Худонинг ҳақиқий, ўзини қурбон қиладиган хизматкори эди, “Эгамизнинг қули Эгамиз олдида янги кўчатдай, Қуруқ тупроқдаги илдиздай ўсди.

Narrator 2Бизни ўзига жалб қиладиган Гўзаллиги, улуғворлиги йўқ эди. Бизни ўзига ром этадиган Ҳеч бир жозибаси йўқ эди. Ундан нафратланганлар, уни рад этганлар. У қайғу нималигини, азоб–уқубатни биларди. Ундан одамлар юз ўгириб, нафратланган, Уни биз одам қаторида санамаганмиз.” Кўпинча Еремиё пайғамбарнинг ҳаётига назар ташлаган одамлар уни омадсиз бўлган, қанчалик Худога яқин бўлмасин, одамларга ёрдам беришга ҳаракат қилмасин, азоблардан боши чиқмаган ва охири оқибат ўша одамлар қўлида ўлиб кетган, дейишади. Аммо бундай эмас. Инсоний томондан олиб қарасангиз балки шундайдир, аммо унинг сўзлари, Худодан келтирган хабари одамларга умид берди ва Худо улар учун ёруғ келажак тайёрлаб қўйганини англатди. “Эгамиз шундай демоқда:

“Мен Ёқуб наслининг чодирларини қайта тиклайман. Халқим хонадонларига раҳм–шафқат қиламан. Бу башорат халққа умид берди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top