Narrator 1 Ассалому алайкум. Коринфликларга мактубида ҳаворий Павлус шундай дейди, “…доим ибодат қилинг. Ибодатда ҳушёр бўлиб, шукроналар келтиринг”. Кейин эса 3 оятда шундай дейди – “Шунингдек, бизлар учун ҳам ибодат қилинглар: биз Худонинг Каломини эълон қилишимиз ва Масиҳ сирини баён этишимиз учун Унинг Ўзи бизга йўл очиб берсин. Мен ана шу сир туфайли қамоқдаман.” У ишлатган “йўл” сўзи имкониятларга ишора қилаяпти. Ҳаммамизда ҳам ҳаётимиз давомида имкониятлар бўлади. Муносабат қуришда, маблағлар борасида, иш масаласи, ўқиш ёки саёҳат қилиш имкониятларимиз бўлади. Шундай пайтда сиз, “Худо нима қилмоқчи?” деб сўрашингиз керак. Яъни нима учун Худо бу йўлларни ёпади? Бир нарса аниқки, Худо сизнинг ҳаётингиздаги Ўзи истаган ҳар қандай йўлни ёки эшикни очади ва Ўзи истаган ҳар қандай эшикни ёпади.
Narrator 2 Бир нарса аниқки, ўйлаб кўрсангиз, биз Худодан ҳолатларимизни ўзгартиришни сўраб ибодат қилишга ҳаққимиз бор. Агар бу биров қилган иш бўлса ҳам, барибир вазиятни ўзгартиришини сўраб ибодат қилишимиз мумкин. Агар шайтон ҳаётимизга аралашиб бирор имкониятимизни бўғиб қўяётган бўлса, шубҳасиз бу вазиятда Худога ибодат қилишимиз керак. Аммо агар Худо йўлимизни беркитсачи? Сиз жуда ҳам истаган ва кутган бир йўлни Худо ёпгани аниқ бўлсачи? Худодан шу йўлни ёки эшикни очишини сўраб ибодат қилишга ҳаққимиз борми? Ҳа. У ҳар доим бизнинг ибодатларимизга жавоб берадими? Баъзан биз истаганимиздай жавоб беради, бошқа пайтларда эса ундан ҳам яхшироқ йўлни очади. Бу парчадан сиз Худо ҳаётингизни бошқаришини ва У нимаики қилса ҳаммаси учун Ўз мақсади борлигини билиб олинг. Агар биз бу вазиятга Унинг кўзи билан қарасак, бу ҳар доим бизнинг яхшилигимиз учун эканини кўрамиз.
Narrator 1 У бу йўлларни ёпади, дедик. Ҳа қачон истаса, Унинг бунга ҳаққи бор. Нега бундай қилади? Нега Худо худди Ўзи берган имкониятлардек кўринган йўлларни ёпади? Бу ҳолатлар худди Худо берганидек, Ундан келгандек кўринади. Бу эшик ёпилган экан, демак у Худодан эмас, шундаймиз? У ҳаётимиздаги йўлларни ёпадими? Ҳа. Нега?
Эҳтиёт бўлинг. Сиз бу нарсаларни ҳаётингиздаги шу воқеаларни топиш учун қайд қилиб қўяяпсиз. Кейин эса Худодан ҳаққингиз бор бўлган саволни сўрайсиз, “Худованд, нега ҳаётимдаги бу эшикни ёки йўлни ёпдинг?” Биринчи сабаби – бизни хато қилишдан сақлашдир. Баъзан олдимиздаги очиқ йўл худди биз истаган нарсага ўхшайди. Бошқа томондан эса, Худо бу йўлни беркитади. Нега? Чунки, билганингиздаек биз имкониятнинг фақат бу томонини кўрамиз. Худо эса бу эшикнинг ортини ҳам кўради. Биз эшикка қараб, мен юришни истаган йўл шу, бу аниқ Худонинг иродаси, деймиз.
Narrator 2 Аммо агар эшикнинг атрофини ва унинг нариги томонини айланиб кўрсак, “Мен бир катта хато қилай дедим-а?!”, деган бўлардик. Шунинг учун ҳам бизнинг ишонишимиз муҳим. Агар Худо эшикни ёпган бўлса, бу Унинг эшикни нариги томонида бизни нима кутиб турганини билгани учундир. У бизни хато қилишдан сақлаш учун йўлни ёпади. У яна биз кўпинча Худонинг иродасини бажаришни жуда – жуда исташимизни ҳам билади. Биз шунга ваъда берганмиз. Биз ҳар доим ҳамма нарсани билмаслигимизни ҳам билади. Биз фақат бироз маълумотга эга бўламиз. Шунинг учун, бизга аниқ Худонинг иродаси бўлиб кўринган очиқ эшик, яъни касбга, оила қуришга, моддий ёки таълим олишга тегишли йўл Худо биздан босиб ўтишни истаган йўлдек бўлиб кўринади. Ҳақиқат шундаки, бу тўғри бўлиб кўринади. Худо биз нимани билмаслигимизни ҳам билади. Шунинг учун, қандай йўл бўлмасин ўша йўлни беркитади.