Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Азоб-уқубатлар. Марҳаматлар. Бу икки сўз бир-бирига унчалик мос келмайди. Аксинча, маъно жиҳатдан бу сўзлар бир-бирига қарама-қаршидир. Тасаввуримизда, атрофда ҳамма нарса барбод бўлиб, ер ағдар-тўнтар бўлаётган бир пайтда ғамга ботиш ва ва руҳан изтиробга тушиш қандай эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Ҳар биримиз шундай холатларга тушамизки, иссиқ кўрпа ичидан чиқишни асло истамаймиз. Баъзида эса, ҳаммаси зўрдай туюлади, аммо негадир кўзимиздан ёшлар дувуллаб оқади. Руҳан изтиробга тушиш кўпинча азоб-уқубат, ғам-алам ва ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмас бўшлиқни ҳис қилиш орқали кечади. Бундай холатда инсон ҳеч қандай марҳаматни ҳис қилмайди. Ҳаётимдаги энг аччиқ ва оғир дақиқалар айнан руҳан изтиробга тушганимда юз берарди. Мен ҳам сизларнинг барчангиз сингари, азоб-уқубатга тушишни, ожизликни ва дард-аламни ҳис қилишни асло хуш кўрмайман.
Narrator 2 Ҳаётимиздаги маълум бир вазиятлар бизга ғам-ташвиш етказиши мумкин. Аммо баъзида дард-алам шунчалик аччиқ ва изтиробли бўладики, биз ҳаттоки шифо топишга ҳам ҳар қандай умидни йўқотиб қўямиз. Бироқ шу билан бирга яна шуни англадимки, айнан руҳан изтиробни енгиб ўтганимиздан кейингина биз Худонинг буюк марҳаматларини ҳис қила олишимиз мумкин. Кучсизлик ва заифлик давридан сўнг бизнинг ҳаётимиз ниҳоятда самарали ва мазмун-маънога тўлиб тошади. Бўронли кечанинг сокин эртаси доимо ажойиб, мўъжизавий кўринади. Азоблар давридан сўнг шоду ҳуррамликни ҳис этиш завқ-шавқ келтиради. Азоб-уқубатлардан сўнг албатта Худонинг ҳузур-халовати ва марҳаматлари келади. Дард аламдан қочиш керакми ёки уни енгиш керакми? Муқаддас Китоб азоб-уқубатлар ҳақида нима деганини кўпчилик тушунмайди ёки тўғри тушунишни хоҳламайди.
Narrator 1 Шунинг учун ҳам биз азоблардан ниҳоятда қўрқамиз ва имкон қадар улардан қоишга интиламиз. Бугунги кундаги тўкин-сочинлик ва фаровон ҳаёт, бизнинг хасталикларимизга шифо берувчи Худо ҳақида жуда кўп гапирилаётган бир пайтда, азоб-уқубат мавзуси унчалик аҳамиятга эга эмасдай кўринади. Бироқ Худонинг марҳаматларига эга бўлишни истаганларга, ҳозирги пайтда айнан азоб-уқубат мавзуси ҳақида гапириш керак бўлади. Нега шундай хулоса чиқаряпман? Чунки бугунги кунда Худо нафақат бизнинг хоҳиш-истакларимизни амалга оширади, балки У бизни ва бизнинг истакларимизни ўзгартиради. Худо бизнинг устимиздан ишламоқда, зеро У билан абадий ҳаёт кечиришими мумкин бўлган инсонларни тарбияламоқда. Худо барча хоҳиш-истакларимизни ва қандайдир орзу-умидларимизни амалга ошириш учунгина бизни яратмаган.
Narrator 2 Биз Унинг ҳар қандай иродасини бажаришимиз мақсадида яратган, хусусан, У бизни Ўзи учун яратган. Сиз ўзингиз учун энг зўр ҳаётни танлашни истайсизми, деб сўрайдиган бўлсам, жавоб оддий ва табиий бўлади: албатта, ҳа. Агар сиздан: “Сиз ҳали туғилмасингиздан Худо сизни қандай қилиб яратишни ўйлаб қўйган режаси бўйича, чиндан шундай одам бўлишни хоҳлайсизми?” деб сўрасам, сўзсиз жавоб яна ижобий бўлади. Бироқ қуйидагича саволга қандай жавоб берган бўлар эдингиз: “Сизни аввалига тўлиқ тайёр ҳолатга ва итоатгўйликка келтириш учун Худо барча ишларни бажариб, кейин сизни Ўзи ўйлаганича яратишини хоҳлармидингиз?” Худонинг марҳаматларига эга бўлиш учун биз ўзимизни тўлиқ Раббийга топширишимиз керак. Ана шундагина Худонинг Муқаддас Руҳи бизни шундай бошқариб борадики, бизнинг ҳаётимизда Раббий Исо Масиҳ намоён бўлади.