Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Азоб-уқубатлар орқали марҳаматга эриштириш Худонинг ҳаётимиздаги режаларидан бири. Бироқ бу иш осонгина битмайди. Бу йўлда тўсиқлар бор. Шундай тўсиқлардан бири бу бизнинг иқтидор ва қобилиятларимиздир. Албатта, бу қарама-қаршиликка ўхшаб кўриниши мумкин, аммо иқтидорлигимиз бизга уларни тўлиқ намойиш қилишга ҳалақит бериши мумкин, янада янгиларини ўзлаштиришимизга тўсиқ бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кўпинча кимга иқтидор ва қобилиятлар ортиқ даражада берилган бўлса, шундайлар Худо томонидан юборилган синовларни ниҳоятда қийналиб бошларидан ўтказадилар. Айнан қобилиятли ва иқтидорли одамлар кўп ҳолатларда иззатталаб ва шуҳратпараст бўладилар, ўзларига жуда ишонадилар. Агар яхшилаб қаралса, айнан қобилиятли шахслар бошқа одамлардан устун турадилар.
Narrator 2 Иқтидор ва қобилиятлар муаммоси уларга эга бўлишдан иборат эмас, гап шундаки, одам ўзининг қобилиятига ўзи тўлиқ ишонган бўлади. Худо бизга берган қобилият ва иқтидорларимизга ишонганимизда, биз кўп нарсаларни унутиб қўямиз ёки назардан четда қолдирамиз. Раббий Ўзининг ҳозиру нозирлиги билан уларни кўпайтириши тушимизга ҳам кирмайди, Унинг биз билан бирлашишини ҳис қилиш имкониятидан ўзимизни маҳрум қиламиз. Борига қаноат қилиб юрганлар, улар чиндан ҳам муҳтож бўлган нарсаларни Худодан камдан-кам сўраб, мурожаат қиладилар. Улар нималардан маҳрум бўлаётганликларини англамайдилар. Худо улардан қандай фойдаланиши мумкинлигини ўзлари кўрмайдилар. Улар ўзларининг ҳаётига нисбатан мавжуд бўлган Худонинг иродасини тушунмайдилар. Улар марҳаматларнинг ёнидан ўтиб кетаётганликларини англаб етмайдилар.
Narrator 1 Кўпинча айнан кимнинг қобилиятлари ёки пуллари кўп бўлса, ана шундайлар ўз ҳаётларини мустақил равишда бошқаришга интиладилар. Уларнинг ҳисоблашича, бундай одамлар иқтидор ёки пулларидан ажралиб қолишлари мумкин, шунинг учун ҳам бойликларини имкон қадар сақлаб қолишга ҳаракат қиладилар. Шунингдек, бунинг учун улар ўз қобилият ва бойликларини ҳаммадан, ҳаттоки ўзларидан ҳам беркитишга тайёрдирлар. Бироқ иқтидорли шахслар бир нарсани тушунмайдилар. Одам ўзини Худога топширганда, у ҳеч нима йўқотмайди. Ихтиёрий равишда бериш ҳеч қачон бизни бойликлардан маҳрум қилмайди. Биздан Худонинг Ўз қўллари билан қуролга айлантиришининг буюк сири қуйидагича оддий принципдан иборат: “Бошқаларга беринг, сизларга ҳам қайтади – яхшилаб босилган, силкитилган, тўлиб-тошган ўлчов билан қўйин-қўнжингизга тўкилади. Чунки сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, худди шундай ўлчов билан сизларга ҳам татбиқ этилади”.
Narrator 2 Ушбу оятда фақатгина молиявий ёки моддий маблағлар ҳақида сўз бормайди, балки одам нимага эга бўлса, ҳаммаси ҳақида гапирилмоқда. Биз Худога нимани бермайлик, У бизга ортиғи билан қайтаради. Ва биз берганимизни ортиғи билан олганимиздан кейин, тинчлик-хотиржамликка эга бўламиз ва қониқиш ҳис қиламиз. У бизга шунчалик мўл-кўл берадики, ҳаттоки биз ҳеч қачон Ундан қарзимизни уза олмаймиз. Биз шунингдек, Раббий бошқаргани сингари ўз ҳаётимизни оқилона бошқара олмаймиз. У бизни яратган, шунинг учун ҳам ҳаётда қандай етаклашни ва имкон қадар мукаммалликка эришишга ёрдам беришни фақатгина У билади. Биз нималарга қодир эканлигимизни, ўзимизнинг имкониятларимизни қандай тўлиқ намоён қилишимизнинг ҳаммасини билади.