3:29

Шартли ва шартсиз севги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум меҳрибон ота-оналар. Сизлар билан оилани Худо истаганидек қилиб шакллантиришга интилаётган қадамларимиз бекорга эмаслигига ишонамиз. Ота-оаналар фарзандларини Худонинг севгиси билан ўстиришлари учун бу севги қандай бўлишини аввало ўзлари билиб олишлари керак. Демак, бугунги суҳбатимиз шартли ва шартсиз севги ҳақида. Шартли севги қандай бўлади, дейсизми? Бу сизга таниш бўлса ажаб эмас. Шартли севги ҳам севги, фақат қандайдир шартларга асосланган бўлади. Яъни мен сени севаман, агар сен… Мен сени севаман, қачонки… деган шартлари бор ҳолос. Шартли севги қанақа бўлишига қаранг: шартли севгида: мен сенга кўнгил бераман агар сен ундай қилсанг, сен бундай қилсанг ва ҳакозо. Шартли севгининг ишлаш асоси қуйидагича: агар сен менинг талабларимга жавоб берсанг, шунда сени севишим мумкин. Агар талабларимга жавоб бера олмасанг, мен ҳам сени севмайман.

Narrator 2 Шартли севги бир қанча шартларга асосланган бўлади. Масалан: турмуш ўртоқлар бир бирларининг талабларига жавоб бера олиши, етарли даражада чиройли бўлиши ёки унга бўйсуниши, етарли даражада қимматбаҳо тақинчоқлар олиб бериши, унинг шартларини бажариши каби шартларга эга. Қисқаси, шартли севги – мухаббатнинг энг тубан кўринишидир . Келинг, биз сизларга унинг нима учун энг тубан эканини кўрсатайлик. Қачонлардир сизни шартли равишда севган инсон билан яшаган бўлсангиз ёки ҳозир ҳам шундай инсон билан яшаётган бўлсангиз, ҳозир айтмоқчи бўлганларимни ҳақиқат эканини биласиз. Оиладаги бундай вазият босим пайдо қилади. Нима содир бўлишини билмайсиз. Бу эса сизни ташвишлантиради. Уни талабини қондира оламанми, деб ўйлаб қоласиз. Бу эса иккиланишни юзага келтиради. Бу нарсаларга қачонгача тоқат қиламан? Ичингизда қўрқув пайдо бўлади. У мени ташлаб кетса нима қиламан?

Narrator 1 Энди тушкунликка тушиб қоласиз. Шартли севги ҳақиқий севги эмас, бу турдаги севги – муҳаббатнинг энг қашшоқ ва тубанидир. Кўпчилик одамлар шартлар асосида севишади. Кўриб турганингиздек, кўпчилигимиз шундай шароитда улғайганмиз. Агар ота–онамизни айтганларини қилмасак, улар бизни севмай қўйишади. Буни юзимизга айтишмайди, лекин ўзларини тутишларидан билиб оламиз. Бу нарсалар неча мароталаб бошимиздан ўтган? Ёки айрим оналар фарзандига “Сен мени айтганларимизни қилмасанг, сени ўғлим қилмайман. Бошқа болани ўғлим қилиб оламан”, дейишади. Болага бу гапларни айтиш даҳшат-ку! Лекин буни ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Мисол қилиб шунақа шароитда катта бўлганимизни олишимиз мумкин. Мактабда ҳам мактаб қоидаларига амал қилишимиз керак. Ё қоидага амал қиласан ёки мактабдан ҳайдаласан. Ота-оналаримизни айтганларига ҳам сўзсиз итоат қилишимиз керак.

Narrator 2 Акс ҳолда сизга беришмаган яхши нарсани укангизга ёки синглингизга беришади, чунки сиз уларга қулоқ солмадингиз. Демак, сиз шартли севгига асосланган шароитда катта бўлгансиз. Шартли севги босим, стресс, тушкунлик, ташвиш, иккиланиш, ҳавотир, азоб ва ёлғизликка, кўп ҳолларда эса ажралишларга сабаб бўлади. Бир ўйлаб кўринг, агар кимдир Худонинг севгиси ҳам шартли севги, деб ишонса нима бўлади? У ҳам ҳудди шундай аҳволга тушади. Худонинг талабларини бажара оляпманми, бугун Худони мамнун қила оламанми, етарли даражада яхшилик қилдимми, Каломни кам ўқимадимми, бошқалар билан яхши гаплашдимми, бугун Унга тўлиқ итоат қилдимми? Ниманидир нотўғри қилиб қўйган бўлсам, Худо мени қандай севади? Шартли севги бузғунчидир. Агар болаларингизни шундай тарбияласангиз, уларнинг ҳаётини барбод қилган бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top