3:28

Худонинг юзи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худо ҳаётимизда энг асосий ўринда турмас экан, ҳаётимизнинг асл мазмунини утушунмай умримизни яшаб ўтамиз. Ҳаётимизда Худонинг иродасини ва юзини қидирар эканмиз, руҳий оламда эмас, жисмоний оламда ҳам нимадир содир бўлади. Павлус билан Силаснинг қамоқда бўлганида Худо мўъжиза билан уларни озод қилгани ёдингиздами? “Ярим тунда Павлус билан Сила ибодат қилиб, Худога ҳамду сано айтаётган эдилар. Маҳбуслар эса уларни тинглаб ўтиришарди. Бирдан шундай қаттиқ зилзила юз бердики, қамоқхонанинг пойдевори ларзага келди, шу заҳоти ҳамма эшиклар очилиб, маҳбусларнинг кишанлари ечилиб кетди. Зиндонбон уйғониб, қамоқхона эшиклари очиқ эканини кўрди. У, маҳбуслар озод бўлиб кетибди, деб ўйлаб, қиличини қинидан суғуриб, ўзини ўлдирмоқчи бўлди. Павлус…: “Зинҳор ўзингга шикаст етказа кўрма, ҳаммамиз шу ердамиз!” деб бақирди.”

Narrator 2 Уларнинг иккиси ҳам қамоқхонада, оғир шароитда эдилар. Ўша пайтдаги қамоқхоналар бугунгидек яхши шароитли бўлмаган. Ҳар куни уларни махсус азобловчи асбоблар билан азоблашган. Шундай аҳволда бўлишига қарамай, келажаклари мавхум бўлса ҳам, ҳаворийлар Павлус билар Силас ибодат қилиб Худога ҳамду сано айтар эдилар. Улар Худога сажда қилиб, Унинг юзини қидираётган эдилар. Шу пайт юқорида айтилганлари содир бўлди. Нега улар шунчалик ҳотиржам эди? Чунки улар худди Исо Масиҳ ҳоким Пилатга жавоб берганидек, “Юқоридан берилмаганида сен ҳеч нарса қила олмаган бўлар эдинг”, деган ҳақиқатга ишонар эдилар. Агар уларнинг қамоқхонада ётиши Худонинг иродаси бўлса, демак, Худода қандайдир бир режа борлигини билар эдилар. Бу ҳикоя кейин қандай давом этганини биласизми? Чиндан ҳам Худо ажойиб бир нарсани режа қилган эди. Буни ҳикоянинг давомидан билиб оламиз.

Narrator 1 “Зиндонбон, чироқлар ёқилсин, деб буюрди ва шошилганича ичкари кирди–да, титраб–қақшаб, ўзини Павлус билан Силаснинг оёқлари остига ташлади. Зиндонбон икковини ташқарига олиб чиқиб: “Жаноблар, нажот топишим учун нима қилишим керак?” деб сўради. — Раббимиз Исога ишон, шунда ўзинг ва хонадон аҳлинг нажот топасизлар, — деб жавоб беришди улар. Павлус билан Силас Раббимиз ҳақидаги хабарни зиндонбонга ва унинг хонадон аҳлига ваъз қилдилар. Зиндонбон тунда ўша заҳотиёқ икковини бир четга олиб ўтиб, яраларини ювди. Сўнг ўзи ва бутун хонадон аҳли сувга чўмдирилди. Зиндонбон Павлус билан Силасни уйига олиб келиб, уларга дастурхон ёзди. У бутун хонадони билан бирга Худога имон келтирганидан севинди.” Павлус билан Силас, Худонинг қудратига ва иродасига диққат қилдилар. Бунинг натижасида эса Худованд яна бир оилага нажот берди.

Narrator 2 Бугун жуда кўп имонлилар бундай қамоқхоналарда ётмаса ҳам, юраклари қамоқда. Улар ичларидан бир нарсага асир ва зиндонбанд этилган. Булар алам, кечирмаслик, қўрқув ва яна бошқа нарсалар. Имонлилар мана шуларнинг асири бўлиб, Худонинг иродасини ва юзини қидиришни ҳам унутиб қўйганлар. Аммо шунга қарамай, худди Павлус билан Силасдек Худонинг юзини қидирса, Унга ҳамду сано айтса, Худованд уларни ўша занжирлардан озод қилади. Шайтон эса бизларни қул қилиб, мана шундай зиндонларда ушлаб туришни истайди. Биз руҳий зиндонларда яшаяпмиз. Худонинг юзини қидирганимизда эса, У бизни руҳий кишанлардан озод қилади. Сизни Худога яқинлашишингизга нима ҳалал бераётганини билсангиз, Худога ҳамду-сано айтинг, Унинг юзини қидиринг, Унга сажда қилинг, шунда қалбингизга Худонинг шуҳрати ва ҳузури кириб, бу қулликдан озод бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top