3:18

Худо садоқатли

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худо ҳар кунги маиший ҳаётимизда ҳам руҳий ҳаётимизда ҳам доимгидай бир хил садоқатли ва меҳрибон. Бугунги гувоҳлигимизни ўзим ҳам биринчи марта эшитганимда, Худованд ҳар қандай шароитда бизга ёрдам бера олишига яна бир карра амин бўлдим. Тасаввур қилинг, бир жойда ишлаяпсиз. Худо сизни ўша ерга қўйди. Аммо сиз ишингизни йўқотмаслик учун имонли эканингизни яширасиз. Нега? Чунки директор ёки бошлиқлар билиб қолса мен ишимни йўқотаман, деб ўйлаймиз. Бугун мана шундай биродарларимиздан бирининг ишида Худованд садоқат билан ишлагани ҳақидаги гувоҳликни сизлар билан бўлишамиз. Мени ҳайратга солган гувоҳлик шундай бошланади, “Мен ўқитувчи бўлиб ишлайман. Укам орқали имонга келганимдан кейин, узоқ вақт ишхонамдагилардан имонимни яшириб юрдим. Улар менинг Худо билан муносабатим, Масиҳий эканимни билишлари шарт эмас, деб ўйладим.

Narrator 2 Билса муаммоларим кўпаяди, мени директор ишдан ҳайдаб юбориши ҳам мумкин, деб ўйладим. Бироқ қанчадир вақт ўтгач, бу нарса қўрқоқлик ва Худонинг қудратига ишончсизлик эканини тушундим. Худо менга шу касбни берган экан, мени шу жойга ишга қўйган экан, ҳеч ким мени бу ердан то Худонинг Ўзи истамагунча кеткиза олмаслгини тушуниб етгач, имонимни яширишда эҳтиёткор бўлишни тўхтатдим. Бир куни бу ҳақида билиб қолишди. Мен бундан ҳатто хурсанд ҳам эдим. Ҳамкасбларим, бирови ола қараса, бошқаси ичидаги фикрини билдирмайди, яна бирлари очиқчасига олдимга келиб, имонимдан қайтишимни маслаҳат беради. Бу янгиликдан сўнг директор мени ишдан бўшатишга қарор берди. Мен “Худонинг иродаси шундай экан-да”, деб уйда ўтирдим. Бироқ мен ўқитаётган болаларнинг ота-оналари директорнинг олдига келиб мени ишга қайтаришни талаб қилишибди.

Narrator 1 Улар менинг олдимга ҳам келишди. Мен уларга имоним ҳақида айтдим. Баъзиларига ёқмаган бўлсада кўпчилиги, “Шундай бўлса нима бўпти. Бизда дин эркинлиги бор. Ҳар ким истаган динига ишониши мумкин. Сиз болаларимизга динингизни тарғиб қилмайсиз-ку!”, дейишди. Сўнг директор иложсиз, мени ишга қайтарди. Шу кундан бошлаб, елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди. Энди улардан яширадиган сирим йўқ. Мен билан илгари яқин бўлган ўқитувчилар мендан узоқлашишди. Яқин бўлмаганлар яқинлашди. Аммо энди уларга бўлган муомалам ўзгарди. Ҳар сафар бирор нима ҳақида гаплашганимизда бемалол қўрқмай, бу масалага Худонинг фикрини очиқ айтадиган бўлдим. Худо ҳақида ҳеч кимникига ўхшамаган фикрларимни эшитиб, мени тинглайдиган, мен билан суҳбатлашадиган, яна ҳам кўпроқ эшитишга қизиқиб қолишди. Ҳаста бўлганларида улар учун ибодат қилдим.

Narrator 2 Улар бунга ҳам рухсат беришарди. Ишхонамда имонли эканимни билиб, умуман гаплашмай қўйганлар ҳам бўлди. Бироқ билса ҳам, ишончим учун эмас, инсон сифатида қабул қилиб, мен билан муносабат қиладиганлар ҳам бўлди. Мен ҳақимда нотўғри нарсаларни бошқаларга тарқатиб, менга зиён етказишни истаганлар ва буни амалга оширганлар ҳам бўлди. Бироқ Худованд ҳар қандай ҳолатда мени тебратмай, ўша жойда ишлашимга йўл қўйди. У мактаб, Худо мени жойлаштирган мактаб эди. Ўша ерда ишлашим, Худонинг истаги ва иродаси эди. Ким Худога қарши чиқа олар экан? Бу ҳақиқатни аввалроқ тушуниб етмаганимдан афсусландим. Сизга ҳам маслаҳатим, ишингиздан айрилиб қолишдан қўрқиб, имонингизни яшириб яшаётган бўлсангиз, демак Худонинг қудратига ишонмас экансиз. Худодан кўра одамларни қудратлироқ, деб ҳисоблайсиз. Афсуски бу нарса Худони ранжитади. ”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top