3:11

Режалаштириш

MP3

Ассалому алайкум. Халқимизда «Ўнта бўлса ўрни бошқа», — деган бир мақол бор. Дарҳақиқат ҳар бир бола характерда, кўринишида бир-бирдан фарқ қилади. Айниқса бир оиланинг фарзандлари тарбияси, ота-онаси бир бўлишига қарамай, характер жиҳатдан мутлақо бир-биридан фарқ қилади. Бу жуда қизиқ. Болалар тарбияси билан шуғулланаётган оналар боласи, келажакда эътиборли, зийрак бўлишларини ҳам таъминлашлари лозим. Бола кунини, қиладиган ишини, дарсларини режалаштиришни ўрганса, ҳар бир қиладиган ишини режалаштириб, қилишни ўрганса, бу нарса унинг келажакда қанчалик муваффақиятга эришишини таъминлайди. Бола ўз-ўзидан режалаштириш ёки эътиборли бўлишни ўрганиб қолмайди. Бунда ота-онанинг турткиси ва ўгитлари зарур. Дастлаб, болани ўйинларни қандай ўйнашга ўргатинг. Босқичма-босқич ўйналадиган ўйинлар, болани режалаштиришга ва ўйинга эътиборли бўлишга ўргатади. Шу ўйинлар орқали, болакай мактабга боргач, уй вазифаларини режалаштиради. Қайси уй вазифани биринчи қилиб, қайси бирини охирида қилишни ўйлаб қўяди. Мабодо болангиз режалаштиришни билмаса, унга ёрдам беринг. Ҳар бир ишни режалаштириб, қилган бола мактабда яхши натижаларга эришади. Режалаштиришга бироз кўпроқ вақт кетса ҳам, натижаси яхши бўлади. Ишларни режалаштириш орқали, натижаси қандай бўлишини олдиндан тахмин қиласиз. Баъзи болалар шошқалоқ бўлишади. Бундай болалар режалаштириш ҳақида умуман билмайди. Режалаштирилмасдан, йўл-йўлакай, шошқалоқлик билан қилинган ишнинг пачаваси чиқади. Бола ҳам ҳижолатда қолади.

Шошқалоқлик бу шундай нарсаки, бунда киши бирор бир ишни ўйламай, режалаштирмай қилади. Ўйламай қилинган ишнинг оқибати нима бўлишини ўзингиз яхши биласиз. Агар шошқалоқ бўлсангиз, баъзида жуда тез ҳаракат қилади ва ишлари қандай кетаётганига ҳам эътибор қилмайди. Аниқроғи ишларини кузатишга вақти ҳам бўлмайди. Бундай болалар одатда, секинроқ ва ўйлаб ҳаракат қилишни ўрганишлари керак. Бир ишни бошлашдан диққат қилиши керак. Яхшироқ натижага эришишни истайдиган болалар шошқалоқликдан ҳалос бўлишлари мумкин. Шошқалоқликни назорат қилиш билан фарзандингиз яхши натижага ва яхши хулққа эга бўлади.

Болангиз мактабда яхши ўзлаштириши учун хушёр бўлишни ҳам ўрганиши лозим. Агар бола уйда яхши ухламаган ёки соғлиги жойида бўлмаса, дарс давомида хушёр бўлолмайди. Бундай боладан эса яхши натижалар кутиш фойдасиз. Шунинг учун болангиз катта бўлгани сайин, кунини яхши режалаштиришни ўргатинг. Шундай қилинг-ки, болангиз мактабдан келганидан сўнг, дам олишга ҳам, тамадди қилиб олишга ҳам, дарсларини тайёрлашга ҳам ва энг охирида кейинги кун учун режалар қилишга ҳам улгурсин. Дастлаб болангизга ўзингиз режа тузиб беринг ва уни шу режа асосида ҳаракат қилишга мажбурланг. Бола бир режага тушиб олгач, эса кунлик режасини ўзи тузсин, яъни сиз тузган режага ўзгартириш киритишга рухсат беринг. Кейин эса ўша режа бўйича ҳаракат қилган-қилмаганини текширинг. Бу нарса фарзандингизга нафақат мактабда яхши баҳога ўқишига балки вақтдан унумли фойдаланишга ҳам ўргатади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top