3:36

Биз аро маскан қилди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳаётингизга кимнидир киргизганмисиз? Ёки сиз ўзингиз бировнинг ҳаётига кириб, у билан бирга дардларини, қувончларини бирга баҳам кўрганмисиз? Бу ҳозирги кунда мумкин эмас, дейсизми? Йўқ. Бизни нотўғри тушунманг. Биз буни руҳий маънода айтаяпмиз. Агар ҳаётингизга руҳан бировни киргизсангиз ёки ўзингиз худбинликларингизни, принципларингизни четга суриб қўйиб, бошқа бировни қизиқишлари билан қизиқсангиз, мана шу уларнинг орасида яшаш дейилади. Исо Масиҳ орамизда яшаган вақтларни эсланг. Унинг Ўзи одамлар орасига келди. Аммо афсуски, У фақат бир пайтнинг ўзида бир гуруҳ одамлар билан бўла оларди ҳолос. Шунинг учун ҳам У осмонга олинганидан кейин, бизга Муқаддас Руҳини жўнатди. Ҳаворий Павлус Эфесликларга ёзган мактубининг 2 боби 22 оятида шундай деб ёзган, “Исо Масиҳга тегишли бўлганингиз учун сизлар ҳам бу иморатнинг бир қисмисиз. Бу иморатни Худонинг Руҳи Ўзига маскан қилиб олади.”

Narrator 2 Павлус, сизлар ҳам шу иморатнинг бир қисмисиз. Худонинг Руҳи яшаётган ва Уни ҳис қилаётган ва дунёнинг ҳар бир ерида Худо билан бирга мавжуд бўлган иморатсиз, дейди. Худованд бошлаган ишидан воз кечмайди. У бутун дунёдаги одамларнинг юрагини Ўзига қайтариб олмоқчи. Ваҳий китобини ўқиган бўлсангиз, у ерда ҳаворий Юҳанно янги ер ва янги осмонни кўргани ҳақида айтади. Ҳамма эскиси ўтиб кетган ва ҳаммаси янги бўлган. Биз айнан ушандай ер ва осмонни, Худонинг ҳузурида тикланган муносабатлар билан туришни кутаяпмиз. Мана шу Худонинг ажойиб ҳикоясининг бахтли якуни бўлади. Сизга бир савол берсам, Худонинг орамизда яшаши дегани нима? У бизнинг ҳаётимизни қандай ўзгартиради? Худо билан ҳаёт кечириш нима дегани? Агар ким биландир бир хонада яшасангиз, у билан муносабатларингиз чуқур бўлади.

Narrator 1 Худо ҳам биздан шундай чуқур муносабатни кутади. Масиҳнинг Қутлуғ кечлик ҳақида берган буйруғи ёдингиздами? Биз узум шарбатини Масиҳнинг қони рамзи сифатида ичганимизда ва хамиртурушсиз нонни еганимизда Масиҳнинг биз учун қилган ишини ёдга олган ва Уни ичимизга қабул қилган бўламиз. У бизга нафақат нажот берди, балки орамизда ҳам яшади. Ҳали ҳам яшашда давоб этаяпти. Исо Масиҳ Муқаддас Руҳнинг қудрати билан дилингиздаги Унга бўлган имон орқали сиз билан яшашни истайди. Худди бир вақтлардагидек сиз билан бирга ўтириб ейишни, саёҳат қилишни, гаплашишини ва қийинчиликлардан бирга ўтишни истайди. Қандай қилиб Уни қалбимизга киритамиз? Ибронийларга мактубида ёзилган бир оятни ёдингизга тушрай, “Мана, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Ким овозимни эшитиб эшикни очса, Мен ўшанинг олдига кираман. Мен у билан ва у Мен билан овқатни баҳам кўрамиз.”

Narrator 2 Дейлик, мен кир юваяпман ёки узоқроқ бир хонада иш қилаяпман ё қулоғимга қулоқчинларни тақиб олиб мусиқа эшитаяпман. Шу пайт кичкина ўғлим келади-да, “Ая эшигимиз тақиллаяпти. Ўн минутдан бери тақиллатиб туришибди”, дейди. Кимдир тақиллатган, мен эса эшитмаганман. Балки сиз Худонинг ҳузурини сезмаётгандирсиз. Эҳтимол у жуда узоқда-дек туюлаётгандир, нима бўлганда ҳам қулоқчинларингизни ечиб қўйинг. Уни эшитинг. У юрагингиз эшигини тақиллатаяпти. Бориб очинг ва У сизнинг ҳаётингизга киради. У шу ерда. У сизга қийинчиликлар орқали, дўстларингиз ва уларнинг кўрсатган меҳр-муҳаббатлари орқали гапиради. У ҳозир ҳам сизга гапираётган бўлиши мумкин, диққат қилинг. Уни эшитганингиз заҳоти Уни юрагингизга қабул қилинг ва ҳаётингизни Унга топширинг. Шунда У сизни янгилайди, ҳаётингизни ўзгартиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top