3:39

Ҳақиқатга тўсқинлик қилиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қардон. Хушҳабар эшитиб, нажот топган бўлсангиз яхши, аммо бундай бўлмасачи? Сизнинг абадий тақдирингиз қандай бўлади? Ёки Хушҳабарга ишонмайдиганларнинг ва бу ҳақиқатга тўсқинлик қиладиганларнинг абадий тақдири-чи? Римликларга 1 боб 18 оятда Худо шундай дейди: Барча фосиқлигу адолатсизлик устига самодан Худонинг қаҳри ёғилади, чунки инсонлар ўз адолатсизликлари билан ҳақиқатга тўсқинлик қиляптилар. Каломда айтилишича, Худонинг ғазаби ҳамма фосиқлигу, адолатсизлиги билан ҳақиқатга тўсқинлик қилган одамларнинг устига ёғилган. Тўсқинлик қилиш, деганда у нимани тазарда тутган? Жуда оддий – тўсқинлик қилиш бу беркитиш дегани. Яъни буни эшитишни истамайман, дегани. Бу ҳақиқатнинг овозини ўчириш дегани. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, менга Муқаддас Каломни берма, Исо Масиҳ ҳақида гапирма, Худо ҳақида ҳам гапирма, мен Инжилга ишонмайман, дегани.

Narrator 2 Шундай қилиб, улар ҳақиқатга тўсқинлик қиладилар. Каломда, “Барча фосиқлигу адолатсизлик устига самодан Худонинг қаҳри ёғилади, чунки инсонлар ўз адолатсизликлари билан ҳақиқатга тўсқинлик қиляптилар, уни эшитишни истамаяптилар”, деб ёзилганига қарамай, юракларини ҳақиқатга очиш ўрнига, турли баҳоналар билан, “Бу ҳақиқат менинг ҳаётимга тўғри келмайди”, дейдилар. Ёдингизда бўлсин, сиз ҳаётингиз эшигини Худога ёпган кунингизданоқ, ўша ваакумни тўлдиришингизга тўғри келади, чунки Худованд ҳар биримизни Унга сажда қилишимиз учун яратган. Биз сажда қиламиз бироқ биз ё Худога сажда қиламиз ёки нарсага ва одамга сажда қиламиз. Худо бизни Ўз суратига кўра, Унинг ўғиллари ва қизлари бўлишимиз учун яратди. Шунинг учун биз сажда қилишга муҳтож бўлган бир шахсият билан яратилганмиз . Калом айтади, адолатсиз ва фосиқ ҳаёт кечиришни танлаганлар Худо ғазабига дучор бўладилар.

Narrator 1 Чунки Худо ҳақида билиш мумкин бўлган ҳамма нарса уларнинг ичида, Худо уларга буни аниқ аён қилган. Баъзан одам шундай дейди, “Умуман хушҳабарни эшитмаган ва эшитишга ҳеч қандай имкониятлари бўлмаган одамлар ҳеч нарсани билмайдилар-ку. Уларга нима бўлади? ” Хўш, келинг шу нарсани тўғри ёки нотўғри эканини кўриб чиқамиз. Сиз ўшандай одамлар ҳақида нималар ёзилганига диққат қилинг. Каломда айтилишича бундай одамлар Худони икки ҳил йўл билан билишлари мумкин эди. Римликларга 1 боб 19 оятда шундай ёзилган: Худо ҳақида нимаики билиш мумкин бўлса, уларга равшандир, Худонинг Ўзи уларга зоҳир этган. Яъни бу нарса ҳар бир одамнинг виждонига ёзиб қўйилган. Худо ҳар бир одамни шундай яратганки, келиб чиқишимиздан ва маданиятимиз қандайлигидан қатъий назар ичимиздаги виждонимиз нима яхшию, нима ёмонлигини билади.

Narrator 2 Масалан, дунёни кўп кезган имонлилар номусга тажовуз қилишни, одам ўлдиришни, ўғирлашни тўғри деб биладиган ва шу фикрга ишониб юқоридагиларни қиладиган маданиятни кўрмаган. Нега шундай? Жавоби оддий, Худо нима тўғрию нима нотўғрилигини виждонларимизга ёзиб қўйган. Бу оятда айтилаётганларига кўра, Худо буни уларга аниқ равшан қилиб қўйган. Худонинг Каломида яна шундай дейилади: “Ғайрияҳудийларда Худонинг қонуни йўқ.Аммо қонунни билмай туриб, улар табиий равишда қонун буюрганларни бажарсалар, ўзларига ўзлари қонундирлар. Бу оятда Яҳудийлардан бошқа ҳаммани мисол қилиб келтираяпти. Ғайрияҳудийларда Худонинг қонуни йўқ. Аммо қонунни билмай туриб, улар табиий равишда (виждонлари туфайли) қонун буюрганларни бажарсалар, ўзларига ўзлари қонундирлар.”Бошқача қилиб айтганда, виждонларига ёзиб қўйилган маълум қонунлари бор.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top